Сарвак — Тожикистон шимолидаги Ашт тумани Ориён жамоатининг энг сераҳоли ўзбеклар яшайдиган пункт. Бу Тоғли Сарвакнинг пастдаги энг йирик бўлиниб тушган қишлоғидир.[1]. Географик жиҳатдан Ашт туманининг жануби-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, Сирдарё соҳилларига яқиндир. Бу ерлар атрофи кенгликдан иборат бўлиб, Фарғона водийсининг энг сўлим жойлари қаторидан жой олган. Бу ўлкада ўзининг шимолдаги қисмида Тоғли Сарвакка қараганда қиш фаслида у қадар қор ёғмайди ва субтропик мевалар жуда ҳам тез қуёш нурига тўйиб пишади.

Сарвак
қишлоқ
Файл:Сарвак.жпг
40°41′10″Н 70°42′56″Э / 40.68611°Н 70.71556°Э / 40.68611; 70.71556
Мамлакат Тожикистон
вилоят Сўғд вилояти
{{{туман_тури}}} Ашт тумани
Ориён
Ҳукумат
 • оқсоқол Норбоев Қодирали
Асос солинган 1959
Аввалги номлари Сербоғ
Майдон 14 км2 (5.4 кв ми)
Расмий тил(лар)и ўзбек тили
Аҳолиси
 (2012)
2 400
Миллий таркиб ўзбеклар
Конфессиявий таркиб мусулмонлар
Вақт минтақаси УТC+4
Sarvak xaritada
Sarvak
Сарвак

Иқлим

Иқлими жиҳатидан иссиқ ва текисликда жойлашган. Қишлоқда ёз ойларида ҳаво ҳарорати +30 дан +45 даражагача иссиқ бўлади, қиш ойларида эса −0 дан −20 гача совуқлик ҳукмронлик қилади. Кузги ва баҳорги пайтларда эса иқлим деярли бир хил +0 дан тортиб то +12 даражагача об-ҳаво алмашиниш ҳодисаси рўй беради.

Аҳоли

Ирқий жиҳатидан — монголоид ирқига мансуб, ушбу аҳолининг аксариятини ўзбеклар ташкил этади.

Хўжалиги

Файл:Сарвак Қишги мавсум.жпг
Қишлоқ атрофидаги ерларнинг қишки мавсумда кўриниши

Атрофлари кенг даладан иборат бу масканнинг асосий томорқалари, ернинг ичидан сингиб чиқадиган сувлар билан озиқланади. Бу ўлкаларда анор, беҳи, тезпишар ўрик, буғдой, маккажўхори, шафтоли, пиёз, картошка, узум, олма, гилос, олча, анжир, нок, қовун, ҳандалак, тарвуз ва бошқа полиз экинлари етиштирилади.

Тарих

Қишлоқнинг асл келиб чиқиши, 60-йиллар оралиғида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган Тоғли Сарвак аҳолисининг (яъни Тожикистонга) пастки ҳудудга кўчишга, қўшни мамлакатнинг эса бутун ўзига тегишли атрофни қамал қилинишидан бошланди.[2]. Аслида олдинлари Собиқ Иттифоқ давридан бу ҳолатларнинг бошланиши Ю. Андропов даврида Марказий Осиёга миллат идеологияларининг пайдо бўлиши, одамларда қайта қуриш, капиталистикани қўллаш фикрлари ва охири парокандаликка олиб келган бу ҳокимият, қишлоқни ўзбек қардошларини ўз ҳудудларида бу ердан сиқиб чиқариш режасини ўйлаб чиқишга мажбур қилди. 1959-йили Тоғли Сарвак аҳолиси пастларда ўз хусусий мулк ерларини эгаллаши бошланди ва у ерларга секин-секин одамлар тоғлардан тушиб кела бошлашди. Ўша замонларда одамлар Собиқ Иттифоқ тез орада пароканда, демография жиҳатидан ярми аҳоли Ўзбекистон ҳудудида яшайдиган кимнингдир акаси, синглиси ёки қариндошини яна 30-йилдан кейин бу яқин инсонларини чегара ортида туриб кўришни ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмаган эди.

Қишлоқдаги яшаган инсонлар ҳақида

Манбалар

  1. ↑ Фергана.ру. Анклави Ферганской долини становяця зонами все болеэ рискованного проживания, 2008-09-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-02-19
  2. ↑ А. Волосевич. Анклави Ферганской долини становяця зонами все болеэ рискованного проживания., 2016-03-04да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-02-19

Ҳаволалар