Сассапарил, сассапарел, сарсапарел (Смилах) — пиёздошлар оиласига мансуб тиканли доим яшил лианалар туркуми. Асосан, Ўрта денгиз атрофларида, шунингдек, Осиё ва Шимолий Американинг тропик ва субтропик ва мўътадил ҳудудларида ўсадиган 200 дан ортиқ тури маълум. Кавказда С.нинг (С. эхcелса), Приморе ўлкасида (С. олдҳамии — Олдгем С.) турлари ўсади. Мексикада ўстириладиган тиббиёт Си (С. медиcа), хитой Си (С. чина) ва шифобахш (С. С. утилц) қадимдан тиббиётда ишлатилади. Гуллари бир жинсли, майда. Меваси қизил, 1—3 уруғли резавор. Гажаги билан ўралиб ўсади. Майиюнда гуллаб, меваси октабрнояб. ойларида пишади. Уруғи ва илдизидан кўпаяди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил