Satlaj
Сатлаж, Сутлеж (қуйи қисмида Панжнад) — Покистон, Ҳиндистон ва Хитойдаги дарё, Ҳинд дарёсининг энг катта (чап) ирмоғи. Узунлиги 1450 км, ҳавзасининг майдони 395 минг км². Тибет тоғлигидаги Кайлак тизмасидан бошланади. Ҳимолай тоғларининг шим. этагидаги тор даралардан ўтгач, Панжоб текислигидан оқади. Йирик ирмоклари: Биас ва Чиноб. Ўртача сув сарфи Рупар ш. яқинида 500 м³/сек., ёз ойларида 20 минг м³/сек.га етади. Сув оқимини тартибга солиш мақсадида тўғонлар, тоғлардан текисликка чиққан қисмида БҳақраНангал гидротехника комплекси қурилган. Дарё сувидан суғоришда фойдаланилади. Айрим қисмларида кема қатнайди. С бўйида Нангал, Баҳавалпур ш.лари жойлашган[1].
| Сатлаж | |
|---|---|
| |
| Жойлашуви | |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |