Sato
Сато (форсча: سه تار — „сетор“ сўзининг бузилган шакли) — қадимий най танбурнинг ўзи[1], яъни ҳозирги танбурнинг камон билан чалинадиган тури[2].
|
| |
| Тури |
Торли мусиқа чолғулари |
|---|---|
| Ўхшаш асбоблар | |
|
Танбур | |
| Мусиқачилар | |
|
Маъруфжон Тошпўлатов, Турғун Алиматов, Маҳмуджон Тожибоев, Тойир Қўзиев, Аброр Зуфаров | |

Тарихи
Сато ўзбек, тожик, уйғур, эрон, афғон халқларида тарқалган бўлиб, бошқа чолғулар қатори бир неча асрлар олдин пайдо бўлган деган тахминлар мавжуд[манба керак]. Қутбиддин аш-Шерозий (1236-1310) эронлик мусиқа назариётчиси сифатида танилган бўлиб, у ўз рисоласида камончали танбур-сато ҳақида ибратли мулоҳазалар билдирган, ҳамда инсон овозини мусиқа асбоблари ичида энг ёқимлиси деб ҳисоблаган[манба керак].
Тузилиши
Сато торли мусиқа чолғулари гуруҳида киради. Ташқи кўринишидан эса танбурга ўхшайди. Унинг косаси тут, ўрик, ёнғоқ каби дарахтларнинг ёғочидан ўйилиб ясалади ва умумий узунлиги 110-120 смгача бўлади. Косаси танбурга нисбатан каттароқ ва юпқароқ, қопқоғи кенгроқ бўлади. Сатода 4 та асосий (металл-латун) тор ва 4 та акс-садо берувчи тори бўлади. Ўртадагиси икки ёнидагиларга нисбатан кварта, квинта, баъзида секунда оралиғида созланади. Улардан ташқари, ён қулоқларга тортиладиган акс садо берувчи 11 тагача ёрдамчи торлари мавжуд[3] Сатода, одатда, куйчан, оҳангдор асарлар турли нолиш ва қочиримлар билан бойитилиб ижро қилинади[4]
Ижро этилиши
Сатонинг пардалари баланд, торлари эса бўш тақилганлиги сабабли унда глиссандо ва вибрато каби мелизмларни ижро қулай ҳисобланади[3].
Айрим созандалар танбурни ҳам сато сифатида камон билан ёки, аксинча, сатони танбур сифатида нохун билан чалишади. У ҳозир турли ўзбек чолғу ансамблларида ҳамда яккахон чолғу сифатида кенг қўлланади[5][4].
Ижрочилари
Сато ижрочиларидан Маъруфжон Тошпўлатов, Турғун Алиматовлар каби моҳир созандалари ўтган. Ҳозирги кунда Маҳмуджон Тожибоев, Тойир Қўзиев, Аброр Зуфаров каби созандалар мавжуд[1].
Тасвирлари
-
Харрак — косаси устида жойлашади.
-
Даста қисмидаги пардалар ва торлари.
-
Коса қисми
-
Торларининг боғланиши
-
Умумий кўриниши (махсус қути ичида)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Саибжон Бегматов; Матрасул Матёқубов. Ўзбек анъанавий чолғулари, (Маданият, санъат академик лицей ва коллежлари учун ўқув қўлланма), Тошкент: "Янги нашр" нашриёти, 2008 — 72-бет. ИСБН 978-9943-330-13-9.
- ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2023 — 964-бет. ИСБН 978-9943-8834-4-4.
- ↑ 3,0 3,1 Азатгул Ташматова. Мусиқий чолғулар музейи каталоги, Маъмура Содиқова, Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси "Фан" нашриёти — 88-бет.
- ↑ 4,0 4,1 ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Иброҳимов Оқилхон Акбарович. Мақом асослари, (Ўқув қўлланма), Тошкент, 2018 — 159-бет.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |