Satrapiya
Qiyofa
Сатрапия, сатраплик — айрим давлатлар (Ахоманийлар, Салавкийлар, Парфия ва Сосонийлар)да сатраплар бошқарган ҳарбиймаъмурий округ. С.га сатраплардан ташқари ҳарбий бошликлар ҳам тайин этилган, улар чегара, йўлларни қўриклаган, ўғрилик ва босқинчиликка қарши курашган. Мас, Кир ИИ ва Доро И даврида Ахоманийлар давлатига кирган ўлкалар алохдда С.га бўлиб идора этилган. Доро И С.нинг тўла рўйхатларини Биҳистун китобалари ҳамда Нақши Рустам китобаларида миххат билан ёздирган. Ўрта Осиё ва Қозоғистон худудларида ҳам алоҳида С.лар бўлган. Ҳар бир С. белгиланган миқдорда солиқ тўлашга мажбур бўлган. Кўпчилик С.ларнинг ўз қонуни, урфодати бўлган, ўз тилида сўзлашган.
Адабиёт
- Геродот, История в девяти книгах. Л., 1972.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |