Сатторхон (1867/68, Қорабоғ 1914.17.11, Теҳрон) — Эрон халқ қаҳрамони. Ёшлик чоғлариданоқ шоҳга қарши кураш олиб бораётганлар сафига қўшилган. С. бир неча марта қувғинга учраган. У 1905-йилда Эронда кутарилган инқилобий ҳаракатнинг фаол иштирокчиси ва илҳомчиси бўлган. 1908—09 йилларда бўлиб ўтган Табриз инқилобига бошчилик қилган. С моҳир ҳарбий ташкилотчи ва йўлбошчи сифатида кенг халқ оммаси орасида шуҳрат қозонган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил