Sattorxon Ibodullayev
Сатторхон Ибодуллаев (1930-йил, 1-феврал — Жанубий Қозоғистон, Туркистон ш., Қар-ноқ қишлоғи) — геолог олим. Ўзбекистонда (1975), Қорақалпоғистонда (1994) хизмат кўрсатган фан арбоби. Геология--минералогия фанлари доктори (1976), профессор (1979). Ўрта Осиё университетининг геология факултетини тугатган (1951). 1953—67 йилларда Тошкент Давлат Университетида ишлаган. Ўрта Осиё геология ва хом ашё илмий тад-қиқот институти директори (1976 — 81), ТошПИ геология ва разведка факултетида кафедра мудири (1981—83), Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи (1983—88), Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти проректори (1988-92), ректори (1992-95), геодезия кафедраси мудири (1995-йилдан). Ибодуллаевнинг илмий ишлари геология-геодезия масалаларига бағишланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |