Saturn
Сатурн ёки Зуҳал (араб.) — Қуёш тизимидаги 9 та катта сайёралардан бири; Қуёшдан узоқлиги бўйича 6-сайёра. Астрономик белгиси fi ♄. Қуёшдан ўртача узоқлиги 9,58 астрономик бирлик (1429,3 млн. км) гатенг. Катталиги жиҳатидан Юпитердан кейин 2ўринда. Орбитасининг экссентриситетида 0,056 бўлгани туфайли бу масофа перигелийда қисқариб, афелийда узайиб туради. Сатурн Қуёш атрофини ўз орбитаси бўйлаб 29 йилу 167 кунда бир марта тўла айланиб чиқади. Унинг ўз ўқи атрофидаги айланиш даври экваторида 10 соат 14,5 минут бўлса, қутбларига томон Юпитердаги сингари ортиб боради. Сатурннинг ўртача радиуси 58 минг км, экваторида 60 минг км га яқин. Сатурннинг зичлиги 0,72 г/см³ (бу Ер зичлигининг 0,13)га, унинг массаси 5681027 г (Ер массасидан 95,28 марта катта)га тенг. У, асосан, водород ва гелийдан иборат. Сайёра экваторининг ўз орбита текислигига оғмалиги 26°45’ни ташкил этади. Сатурн сиртида экватори бўйлаб чўзилган қора минтақалар ва оқ доғларни кузатиш мумкин. Спектроскопик текширишлар Сатурн атмосфераси, асосан, водород (Н2) ва метан (СН4) дан иборатлигини кўрсатган бўлса, кейинчалик унда ацетилен (С2Н2) ва этан (С2Н6) топилган. Инфранурларда кузатиш Сатурндаги тра кескинлигини (95 К) кўрсатди. Сатурн мунтазам радионурланишига ва уз магнит майдонига эга. Сатурн атмосферасида шундай паст трада ҳам музламайдиган метан ва аммиак топилган. Сатурнни илк бор Галилей 1610-йилда кашф этган. Сатурннинг ажойиботлиги атрофидаги ҳалқасидир. Сатурннинг экватор текислиги бўйлаб жойлашган бу ҳалқа, асосан, 3 та алоҳида консентрик ҳалқадан иборат. Улардан сайёрага энг яқини С, ўртадагиси В ва ташқиси А билан белгиланган. Ҳамма ҳалқалар деярли шаффоф бўлиб, улар орқасидаги юлдузларни кўриш мумкин. А ҳалқа билан В ҳалқа оралиғини Кассини номли қора бўшлиқ ташкил этади. Ҳалқаларнинг қалинлиги бир неча км, диаметри 250 минг км, ёши 100 млн. йил атрофида. ХХ асрнинг бошларидаёқ ҳалқалар яхлит қаттиқ жисмдан иборат эмаслиги, улар Сатурн атрофида Кеплер қонуни асосида айланадиган айримайрим қаттиқ зарралардан ташкил топганлиги аниқланган. Ҳалқаларнинг инфрақизил спектрлари, асосан, муз ва қиров спектрларига ўхшайди. Сатурн 22 та табиий йўлдошга эга. Улардан энг катталари: Мимас, Энселад, Тефия, Диона, Рея, Титан, Гиперион, Япет, Феба, ЯнуСатурн Титан массаси ва катталиги (4850 км) жиҳатидан Қуёш системасидаги улкан (у Ойдан ҳам катта) йўддош ҳисобланади. Титан метан ва водороддан ташкил топган атмосферага эга. Сатурн йўлдошларидан фақат Феба ўз орбитасида бошқаларга нисбатан тескари томонга ҳаракатланади[1].
| "Cассини" фазовий кемаси олган сурат (2004 йил). | |
| Меҳвар таснифи | |
|---|---|
| Катта ярим ўқи | 1 433 449 370 км 9.58201720 АБ |
| Экссентриситети | 0.055723219 |
| Перигелий | 1 353 572 956 км 9.04807635 АБ |
| Афелий | 1 513 325 783 км 10.11595804 АБ |
| Синодик даври | 378.09 кун |
| Ўртача орбитал тезлиги | 9.69 км/сония |
| Чекиниш | 2.485240° (5.51° (Қуёш экваторига нисбатан)) |
| Орбитал тугун узунлиги | 113.642811° |
| Перигелий аргументи | 336.013862° |
| Табиий йўлдошлари сони | 60 |
| Физик тасниф | |
| Экваторининг радиуси | 60,268 ± 4 км (9.4492 (Ер)) |
| Қутбий радиуси | 54,364 ± 10 км (8.5521 Ер) |
| Сиқиқлиги | 0.09796 ± 0.00018 |
| Майдони | 4.27×1010 км2 (83.703 (Ер)) |
| Ҳажми | 8.2713×1014 км3 (763.59 (Ер)) |
| Массаси | 5.6846×1026 кг (95.152 (Ер)) |
| Зичлик | 0.687 г/см3 |
| Эркин тушиш тезланиши (экваторда) | 8.96 м/с2 (0.914 г) |
| Иккинчи космик тезлик | 35.5 км/с |
| Сидерик сутка | 10 соат 32 - 47 дақ |
| Айланиш тезлиги | 9.87 км/с (экваторда) |
| Эклиптикага оғиш бурчаги | 26.73° |
| Ректассензия (Шимолий қутб учун) |
40.589° (2 соат 42 дақ 21 с) |
| Деклинация | 83.537° |
| Албедо | 0.342 |
| Сиртидаги ҳарорат - мин - ўрта - мах |
134 К (−139 °C) |
| Атмосфера таснифи | |
| Водород | ~96% |
| Гелий | ~3% |
| Метан | ~0.4% |
| Аммиак | ~0.01% |
| Водород дейтериди | ~0.01% |
| Этан | ~0.0007% |
| Муз: | аммиак, сув, аммоний гидросулфиди (НҲ4СҲ) |
| таҳрир | |
Сатурн Қуёшдан узоқлиги бўйича олтинчи ва Қуёш тизимида катталиги бўйича иккинчи сайёрадир. Юпитер, Уран ва Нептун билан бир қаторда газ гигантлари, деб аталувчи тоифага киради. У қадимги Рим мифологиясидаги олим - Сатурнус шарафига шундай номланган. (Униcоде: ♄).
Сатурн сайёраси асосан водороддан иборат, шунингдек оз миқдорда гелий ва бошқа унсурлар ҳам учраб туради[2]. Ядрога яқин соҳаси эса металлашган водород билан ўралмиш тош ва муздан иборат. Ташқи атмосфераси одатда бир тусда, бироқ баъзан собит доғлар пайдо бўлиб туради. Сатурнда Шамол тезлиги 1,800 км/соат га етиши мумкин, бу Юпитердагидан анча тез. Сатурн магнитосферага эга бўлиб, у Ерникидан кучсиз болса-да, Юпитерникидан қаттиқроқдир.
Сатурн халқалари билан машҳур; бу халқалар асосан чанг аралашган муз бўлакларидан иборат. Сайёра атрофида кўп йўлдошлар айланади, улардан бизга олтмиштаси маълум. Титан, Сатурннинг энг катта ва Қуёш тизимининг иккинчи катта (Ганимеддан сўнг) йўлдоши, Меркурийдан каттароқ бўлиб, Қуёш тизимидаги атмосферали ягона табиий йўлдошдир[3].
Физик хоссалари
Сатурн газ сайёралари турига киради: у асосан газлардан иборат бўлиб, қаттиқ юзага эга эмас. Сатурн Сайёранинг экваториал радиуси 60 300 км, қутблардаги радиуси 54 400 км[4]; Қуёш тизимидаги барча сайёралар ичида Сатурн энг катта сиқиш кучига эга. Сайёранинг оғирлиги Ернинг оғирлигидан 95 марта катта, аммо Сатурннинг ўртача зичлиги атиги 0,69 г/см³ ни ташкил этиб[4], шу хоссасига кўра, у Қуёш тизимидаги зичлиги сувдан енгил бўлган ягона сайёрадир. Шунинг учун, Юпитер ва Сатурннинг оғирликларидаги фарқ 3 баробардан юқори бўлса-да, уларнинг экваториал диаметрлари атиги 19% га фарқ қилади. Бошқа газ гигантларининг зичликлари анча каттадир (1,27—1,64 г/см³). Экватордаги эркин тушиш тезланиши 10,44 м/с² га тенг, бу кўрсаткич Ер ва Нептун кўрсаткичларига яқин, аммо Юпитер кўрсаткичидан анча кичик.
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Ҳамилтон, Cалвин „Воягер Сатурн Сcиэнcе Суммарй“. Соларвиэwс (1997). Қаралди: 2007-йил 5-июл.
- ↑ Мунселл, Кирк „Тҳе Сторй оф Сатурн“. НАСА Жет Пропулсион Лабораторй; Cалифорниа Институте оф Течнологй (6-апрел 2005-йил). 2008-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 7-июл. (WебCите сайтида 2011-08-22 санасида архивланган)
- ↑ 4,0 4,1 Wиллиамс, Давид Р. „Сатурн Фаcт Шеэт“. НАСА (2016-йил 23-декабр). 2017-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 12-октябр.
Ҳаволалар
- Интродуcтион то Сатурн (НАСА) (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-11-07 санасида архивланган) (ингл.)
- НАСА веб-сайтида Сатурн ҳақида маълумотлар (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-01-06 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Астрономияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |