Сауд ибн Иброҳим ибн Муҳаммад аш-Шураим (араб[1]) — Маккадаги Масжидул Ҳарам масжидида намоз ўқийдиган имомлардан ва жума воизларидан бири. Қур’он қориси, Маккадаги Умм ал-Қура университетида шариат (исломшунослик) бўйича фан доктори даражасига ҳам эга. Шураим яқинда Умм ал-Қара университетга декан ва „Фиқҳ бўйича мутахассис профессор“ этиб тайинланди[1]. Шураим 1991-йилдан бери Маккада Рамазон ойида таровиҳ намозларини ўқийди.  У, шунингдек, 2012-йил 17-июн куни Масжид-и Ҳарамда шом намозидан кейин валиаҳд шаҳзода Найиф бин Абдулазизнинг жаноза намозини ўқийди[2]. Бу дафн маросимида Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ ва қироллик оилалари иштирок этган эди.

Сауд ибн Иброҳим ибн Муҳаммад аш-Шураим
سعود بن ابراهيم بن محمد الشريم
Таваллуди 1966-йил 15-октабр
Саудия Арабистони, Риёд шаҳри
Фуқаролиги Саудия Арабистони фуқароси
Касби Масжид Ал Ҳарам Имоми
Фаолият йиллари 1991-йилдан ҳозирга қадар

Фаолияти

1991-йилда у Қирол Фаҳднинг буйруғи билан Улуғ масжидда намозхон ва жума воизи этиб тайинланган[3].  Орадан бир йил ўтгач, у Макка Олий судига қози этиб тайинланди[4][3]. Бундан ташқари, у зот уломалар томонидан маъқулланиб, Масжидул-Ҳарамда таълим беришга тайинланган[4][3]. 1995-йилдан буён Маккадаги Умм ал-Қура университетида профессор[4][3] бўлиб ишламоқда ва ушбу университетнинг "Шариат ва исломшунослик" факултети декани этиб тайинланган[3]. 2010-йил июн ойида университет президенти Бакри бин Матъук томонидан фиқҳ бўйича профессор даражасидан мутахассис профессор[4] даражасига кўтарилди. Ҳозирда Саудия Арабистонида ишламоқда[3].

2018-йилнинг 6-апрелида Саудия Арабистони ҳукумати Сауд Ал-Шураимнинг Тwиттердаги саҳифасини ёпиб қўйди, чунки у қиролликдаги сиёсий ва ижтимоий муаммолар ҳақида шарҳлар жойлаштирган ва ислом таълимотларининг бузилишини танқид қилган[5].

Шахсий ҳаёти

Шураимнинг оиласи Саудия Арабистонининг Бану Зайд қабиласининг ҳароқийлар оиласидандир[3].

„Ал Ватан“ газетасига берган интервюсида Шураим унинг муваффақиятида хотинининг ўрни ҳақида сўралганда шундай деган эди:

" Турмуш ўртоғимга келсак, у бахт-у қайғуда ҳам ўзини энг яхши йўлдошим эканлигини исботлади, керак бўлганда ёнимда бўлади, кўнглимни кўтаради, қайғуларимни енгиллаштиришга қўлидан келганча ҳаракат қилади. Аллоҳ таоло буни унинг хайрли ишларига кирицин".

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Сауд Шураим - سعود الشريم - Ҳолй Қуран он Ассабиле“. www.ассабиле.cом. Қаралди: 27-август 2019-йил.
  2. ↑ „Арчивед cопй“. 25-сентабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-июл 2016-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 Стеве. „Ун-Кноwн Фаcц абоут Имам Сауд аш Шурайм“. лифеинсаудиарабиа. Қаралди: 13-апрел 2021-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Сауди Арабиа cлосес Тwиттер аccоунт оф Маккаҳ Имам“. Миддле Эаст Монитор (7-апрел 2018-йил). Қаралди: 13-апрел 2021-йил.
  5. ↑ „Сауди cлосес тwиттер аccоунт оф Имам Каба Шеикҳ Шураим“ (8-апрел 2018-йил). Қаралди: 27-август 2019-йил.

Ҳаволалар

Медиа релатед то Сауд Ал-Шураим ат Wикимедиа Cоммонс