Saudi Aramco
|
| |
|
Дҳаҳран, Эастерн Провинcе, Сауди Арабиадаги Сауди Арамcонинг қароргоҳи | |
Нативе наме |
أرامكو السعودية |
|---|---|
| Тйпе | Очиқ Аксиядорлик Жамияти. Давлат Эгалик Қиладиган Ширкат. |
| Андоза:Сауди Стоcк Эхчанге | |
| Индустрй | Нефт анд газ |
Ареа сервед |
Глобал |
Кей пеопле |
|
| Продуcц | |
| Ревенуэ |
|
|
| |
|
| |
| Тотал ассец |
|
| Тотал эқуитй |
|
| Оwнер | |
Нумбер оф эмплоеэс |
66,800[4] (Жуне 2020) |
Сауди Арамcо (Арабча: أرامكو السعودية ʾАрāмкū ас-Суʿūдийяҳ), расман Сауди Арабиан Оил Гроуп ёки қисқача Арамcо, асосий улуши Саудия Арабистони ҳукумати томонидан эгалик қилинадиган саудия нефт ва табиий газ ширкати[6][7][8]. 2022-йил ҳолатига кўра, ширкат даромади бўйича дунёдаги энг катта иккинчи компаниядир[9]. Сауди Арамcонинг бош қароргоҳи Дҳаҳран шаҳрида жойлашган. Ширкат глобал корпорациялар тарихида бир неча бор энг катта йиллик даромадга эга компанияга айланган. Сауди Арамcо бутун дунёдаги аниқланган энг катта иккинчи хом нефт захираларига эга ва бу 270 миллиард баррелдан ортиқ(43 миллиард куб метр)ни ташкил этади[10]. Шу билан бирга ширкат бутун дунёдаги барча нефт ишлаб чиқарувчи компаниялар ичида энг катта кунлик нефт қазиб олиш ҳажмига эга[11][12][13]. Ширкатга 1933-йилда Калифорнияда асос солинган ва 1952-йилда штаб-квартирасини Саудия Арабистонига кўчирган[14].
Сауди Арамcо дунёдаги энг йирик ягона углеводород тармоғи – Мастер Гас Сйстемни ҳам бошқаради. Сауди Арамcо 2013-йилда хом нефт ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 миллиард баррелни (540 миллион куб метр) ташкил этган ва ширкат Саудия Арабистонидаги юздан ортиқ нефт ва газ конларини назорат қилади. Шу жумладан ушбу конларда жами 288,4 триллион стандарт куб фут табиий газ захираларини мавжуд. Шарқий провинсия ҳудудларида Сауди Арамcо энг кўзга кўринган қуруқликдаги ва оффшордаги энг катта конлар Гҳавар ва Сафанияда нефт ишлаб чиқаради[15].
2019-йил 11-декабр куни Тадаwул фонд биржасида ширкат аксиялари савдоси бошланди. Битта аксиянинг қиймати 35,2 саудия риёлигача кўтарилиб, ширкатнинг бозор капитализацияси 1,88 триллион АҚСҲ долларини ташкил этди[16]. Савдолар давом этган иккинчи кунда Сауди Арамcонинг бозор қиймати 2 триллионлик маррани забт этди[17]. Бутун Тадаwулнинг бозор капиталлашуви 2,22 триллион АҚШ долларига тенг бўлган. 2023 йилги Форбес Глобал 2000 рўйхатида Сауди Арамcо дунёдаги иккинчи энг йирик аксиядорлик жамияти сифатида қайд этилган[18].
Тарихи
Сауди Арамcонинг келиб чиқиш тарихи Биринчи жаҳон урушидаги нефт тақчиллиги ҳамда 1920-йилдаги Бирлашган Қироллик ва Франсия ўртасидаги Сан Ремо Петролеум Агреэмент битимига биноан Америка Қўшма Штатлари компанияларининг Месопотамиядан чиқариб юборилишига бориб тақалади[19]. АҚШ мамурияти 1921-йилда савдо котиби Герберт Гувер бошлаган „Очиқ эшиклар сиёсати“ни қўллаб қувватларди. Стандард Оил оф Cалифорниа (СоCал) хориждан янги нефт манбаларини қидираётган ўша АҚСҲ ширкатлари қаторида эди[20].
СоCал 1932-йил 30-майда ўзининг шўба компанияси Баҳраин Петролеум Cо. (БАПCО) орқали Баҳрайнда нефт қазиб олишни бошлади. Бу воқеа Арабистон яриморолидаги истиқолли нефт ҳавзаларига қизиқишни оширди. 1933-йил 29-майда Саудия Арабистони ҳукумати Ирақ Петролеум Cо.дан рақобатда ўтиб кетиш учун СоCал ширкатига имтиёз берди[21]. Ушбу консессия СоCалга Саудия Арабистонида нефт қидирув операцияларини амалга оширишга рухсат берди. СоCал ушбу имтиёзни ўзи тўлиқ эгалик қилувчи Cалифорниа-Арабиан Стандард Оил (CАСОC) шўба корхонасига топширди. 1936-йилда компания нефтни топишда муваффақияцизликка учрагани сабабли, Техас Cомпанй (Техаcо) ширкати имтиёзнинг 50% улушини сотиб олди[22]. Тўрт йиллик самарасиз изланишлардан сўнг, биринчи муваффақиятли нефт қудуғи 1938-йилда Дҳаҳрандаги Даммам № 7 номли бурғулаш майдонида топилди[23]. Бу қудуқдан зудлик билан кунига 1500 баррелдан ортиқ (240 м3/кун) чиқа бошлади ва бу ширкатга бурғулаш ишларини давом эттириш учун ишонч бағишлади. 1944-йил 31-январда ширкат номи Cалифорниа-Арабиан Стандард Оил Cо.дан Арабиан Америcан Оил Cо. (ёки Арамcо)га ўзгартирилди[24]. 1948-йилда, Стандард Оил оф Неw Жерсей (кейинчалик Эххон) ширкатнинг 30% анд Соcонй Ваcуум (кейинчалик Мобил) эса ширкатнинг 10% улушини сотиб олди. СоCал ва Техаcо эса тенг миқдорда 30%дан улушларини сақлаб қолишди[25]. Ушбу янги келган компаниялар Ирақ Петролеум Cо.нинг ҳам аксиядорлари эдилар ва бу келишувга эркин киришлари учун Ред Лине Агреэментдаги чеклўвларни олиб ташлашлари керак эди[26].
1949-йилда АРАМCО Абу-Даби амирлигига бостириб кирди ва бу Абу Даби ва Саудия Арабистони ўртасида чегара можаросига сабаб бўлди[27]. 1950 йилда қирол Абдулазиз ўз мамлакатининг нефт обектларини миллийлаштириш билан Арамcога таҳдид қилиш орқали Арамкони фойдасини тенг иккига бўлишга бўсим қилди[28].
Шунга ўхшаш ҳодиса бир неча йил олдин Венесуэладаги Америка нефт компаниялари билан ҳам содир бўлган эди. Америка ҳукумати АҚСҲнинг Арамcо ширкатидаги аъзо компанияларга қирол Абдулазизга берилган фойдага тенг миқдордаги солиқ имтиёзларини берди. Янги тартибдан кўп ўтмай ширкатнинг бош қароргоҳи Ню Ёркдан Дҳаҳранга кўчирилди[29]. 1951-йилда ширкат дунёдаги энг йирик оффшор кон бўлган Сафания нефт конини топди. Арамcо 1957-йилда бир-бирига боғланган кичик нефт ҳавзаларини топди ва бу қуруқликдаги энг катта нефт конидир[15].
1975-йилда Саудия Арабистонининг иккинчи беш йиллик иқтисодий режасига Мастер Гас План лойиҳаси ҳам кирарди. Табиий газ газни ёқиш ўрнига уни электр энергияга айлантириш учун ишлатилина бошланди. Режа ассоcиатед газдан фойдаланишни назарда тутган эди, аммо 1985 йилга келиб, Арамcо кунига бир миллиард стандарт куб фут нон-ассоcиатед газни киритишга муваффақ бўлди. Ушбу нон-ассоcиатед газ нефт қазиб олувчи Араб Зонасидан 650 метр (2130 фут) пастда жойлашган оҳактош қатлами бўлган Куфф қатламидан қазиб олинган. 1994-йилда Арамcо ширкати Жаwф қумтоши қатламининг чуқурроғида газни топди ва уни қайта ишлаш учун Ҳаwияҳ ва Ҳарадҳда заводлар қурди. Бу Мастер Гас Сйстемнинг қувватини кунига 9,4 миллиард стандарт куб футга оширди[30].
Олти кунлик уруш
1973-йилда АҚШ Олти кунлик уруш пайтида Исроилни қўллаб-қувватлагани сабабли, Саудия Арабистони ҳукумати Арамcо активларининг 25% „иштирок улушини“ ўзлаштириб олди. Саудия ҳукумати 1974-йилда иштирок улушини 60%га оширди ва 1976-йилга келиб қолган 40% улушга ҳам эга чиқди. Арамcо 1988-йилгача Саудия Арабистони ҳукумати номидан Саудия Арабистони нефт конларидаги ўзининг имтиёзли улушини ўз ичига олган собиқ Арамcо активларини бошқаришда давом этди. 1988-йилнинг ноябр ойида қироллик фармони билан собиқ Арамcо (ёки Сауди Арамcо) активларини назорат қилиш учун Саудия Арабистони ҳукумати янги нефт ширкати – Сауди Арабиан Оил Cомпанй ташкил этди[31] ва Арамcо ва унинг шерикларидан нефт ва газ конлари тортиб олиб, Саудия Арабистони нефтини бошқариш ва операцион назоратини ушбу ширкатга топширди. 1989–90-йилларда Ар-Риёддан жанубдаги учта ҳудудда юқори сифатли нефт ва газ конлари топилди: пойтахтдан 124 км жануби-шарқда жойлашган Рағиб ҳудудида[32].
Кўрфаз Уруши
1990-йилнинг сентябр ойида Форс кўрфази уруши бошланганидан сўнг, Арамcо Ироққа киритилган савдо эмбаргоси ва Қувайтга бостириб кирилиши туфайли жаҳон бозорига етиб бормаётган нефтнинг ўрнини босиши кутилганди. Бу эса глобал нефт бозорини барқарор ушлаб туриш учун кунига қўшимча 4,8 миллион баррел (Мбпд) ишлаб чиқаришни англатарди. Бундан ташқари, Арамcо БМТ бирлашган кучларининг барча авиация ва дизел эҳтиёжларини таъминлаши ҳам кутилганди. Арамcо 146 Ҳармалияҳ, Кҳураис, анд Гҳаwар нефт қудуқларини газ ва нефтни ажратиш заводлари ва 1980-йилларда нефт нархининг қулаши пайтида ишдан чиққан тузли сувни тозалаш қувурлари билан бирга қайта ишга туширди. Кундалик ишлаб чиқариш 1990-йил декабр ойида 5,4 Мбит/сн июлда 8,5 Мбит/сгача кўтарилди[30].
1990-йилдан бошлаб Арамcо Осиё бозорида ҳам хом нефт сотишни кенгайтиришга киришди. Шу жумладан, Жанубий Корея, Филиппин ва Хитой билан келишувларга эришилди. 2016 йилга келиб, Арамcо хом нефт савдосининг тахминан 70%и Осиё бозори ҳиссасига тўғри келди[30].
2000-йиллар
2001-йил май ойида Саудия Арабистони Гас Инитиативе режасини эълон қилди. Бу лойиҳа саккизта йирик бозор капитализациясига эга нефт ва газ компаниялари билан газнинг юқори оқимидаги майдонларда тоза газни қидириш учун учта қўшма корхона тузишни таклиф қиларди. Cоре Вентуре 1 ўз ичига жанубий Гҳаwар анд шимолий Рубъ Ал-Кҳали, Cоре Вентуре 2 ўз ичига Қизил денгиз, Cоре Вентуре 3 эса Шайбаҳ анд Кидан ҳудудларини ўз ичига оларди. 2003-йилда Роял Дутч Шелл ва Тоталенергиэс Сауди Арамcо билан Cоре Вентуре 3 бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди. 2004-йилда Cоре Вентуре 1 учта алоҳида қўшма корхонага айланди. Сауди Арамcо Лукоил билан ўзида 20 фоиз улушни сақлаб қоладиган биринчи, Синопеc билан иккинчи ва Репсол билан учинчи қўшма корхоналарни ташкил этди[30].
2004-йилга келиб, Арамcо кунига 10 миллион барррел нефт ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган бўлса, компания мавжуд қувватдан кунига 8,6 миллион баррел ишлаб чиқарган. 2005-йилда Арамcо ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қувватини ошириш ҳамда бурғулаш қурилмалари сонини икки баробарга ошириш орқали кунлик қазиб олиш қувватини суткалик 12,5 миллион баррелгача оширишни кўзда тутган 50 миллиард АҚШ долларлик беш йиллик режани ишга туширди[30].
2005-йилда Сауди Арамcо 781 миллиард АҚСҲ долларига тенг бозор капитализацияси билан дунёдаги энг йирик компанияга айланди[33].
2008-йил июн ойида хом нефт нархи бир баррел учун 130 АҚШ долларидан ошиб кетганида Арамcо ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 9,7 миллион баррелгача оширишини эълон қилган. 2009-йил январ ойида нархлар кескин тушиб кетганидан сўнг, Арамcо ишлаб чиқаришни кунига 7,7 миллион баррелгача қисқартиришини эълон қилган[30].
2011-йилда Сауди Арамcо Каран Гас Фиэлд конидан газ қазиб олишни бошлади. Ширкат кондан кунига 400 миллион стандарт куб футдан ортиқ газ чиқарарди.[34]
2016-йил январ ойида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд давлат компаниясининг аксияларини рўйхатга олинишини ва аксияларнинг 5% атрофидаги қисмини сотилиниши ҳамда бу орқали Саудия Арабистони учун йирик суверен жамғармасини яратиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилган[35].
2017-йилнинг 26-апрелида Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари Яман ҳудудидан Арамcо нефт тарқатиш марказига келаётган бошқарувчисиз кема ҳужумининг олдини олган[36].
Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал 2018-йил сентябр ойида Арамcо халқаро технология фирмаларига сармоя киритиш учун 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги венчур капитали фондини кўриб чиқаётганини хабар берган[37].
2019-йил июн ойида Финанcиал Тимес хабарида Арамcо вазирлик харажатларини кўтараётганини айтилган. Нашрнинг қўшимча қилишича харажатлар Энергетика вазири Холид Ал-Фалиҳнинг компания билан боғлиқ ва дипломатик сафарлари, шунингдек, ҳашаматли меҳмонхоналарда тунашини ҳам ўз ичига олган. Бироқ, ҳукуматпараст нашрнинг билдиришича Фалиҳнинг олиб бораётган сиёсати унинг харажатларидан анча кўпроқ қўшимча нефт даромадларни олиб келган[38].
2019-йил сентябр ойида Саудия Арабистони Ёсир Ал-Румайянни Арамcо бошқаруви раиси этиб тайинлади. Ал-Румайян 2015-йилдан буён қиролликнинг суверен жамғармаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Холид Ал-Фолиҳ ўрнига ушбу лавозимга тайинланган.
2012-йилги кибер ҳужум
Арамcо компютерлари 2012-йилнинг 15-август кунида компютер вируси томонидан ҳужумга учради[39][40]. Эртаси куни Арамcо зарарланган компютерларнинг ҳеч бири тўғридан-тўғри нефт ишлаб чиқариш билан боғлиқ тармоқнинг бир қисми бўлмаганлиги ва компания тез орада тўлиқ иш фаолиятига қайтишини эълон қилган[41]. Хакерлар компютер вируси тарқалиши учун жавобгарликни ўз зиммаларига олган[42]. Вирус нефт ва энергетика саноатидаги компанияларга зарар еткизган[43][44]. „Cуттинг Сwорд оф Жустиcе“ номли гуруҳ Сауди Арамcонинг 30 000 иш станциясига уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Компания ўз хизматларини қайта тиклаши учун эса бир неча ой сарфлашига тўғри келди[39]. Гуруҳ кейинчалик ҳужумда Шамоон вирусидан фойдаланилганини тасдиқлади[45]. Ушбу ҳужум туфайли Арамcо компаниясининг асосий сайти ишдан чиққан ва бош саҳифага мижозлардан узр сўралган хабар жойланган эди[46]. Компютер хавфсизлиги бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, "Шамоон номли ушбу ҳужум сектордаги „камида битта ташкилотга“ зарба берган. Шамоон вируси файлларни ўчириб ташлаш ва тармоқдаги бир нечта компютерларни яроқсиз ҳолга келтиришга қодир"[44]. Ричард Cларкенинг билдиришича ҳужум Эроннинг Стухнетдаги интервенсияси учун АҚШдан қасос олишнинг бир қисми бўлган[47]. Ҳужумдан кейин компанияга хавфсизликни тиклашда ёрдам берган хавфсизлик бўйича тадқиқотчи Чрис Кубеcка ўзининг Блаcк Ҳат УСА 2015 тақдимотида[48][49] ҳамда Даркнет Диариэснинг 30-қисмида ҳужумнинг мураккаблик даражасини батафсил баён қилган[50].
2019-йилги дрон ҳужуми
2019-йил 14-сентябрда Сауди Арамcонинг иккита заводига дронлар ҳужуми уюштирилди[51]. Ушбу ҳужумлар Абқаиқ нефтни қайта ишлаш заводи ва Кҳураис нефт конига амалга оширилганди[52]. Ҳусий исёнчилари ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммаларига олдилар[53][54][55]. Ҳужум Саудия хом нефтининг суткалик қазиб олиш ҳажмини 5,7 миллион баррелга қисқартирди, бу эса дунёдаги нефт таъминотнинг 5%дан ортиғини ташкил этади[56]. Саудия Арабистони расмийлари томонидан Арамcонинг ИПОсини кейинга қолдириш бўйича мунозаралар бошланиб кетди. Чунки ҳужумлар „қироллик нефт қазиб олиш ҳажмини ярмидан кўпга қисқартириб юборган эди“[57].
2020-йиллар
2020-йил 10-мартда Сауди Арамcо Формула 1 билан кўп йиллик глобал ҳамкорлик тўғрисида битим тузилганини эълон қилди[58].
2020-йил 17-июнда Сауди Арамcо кимёвий моддалар ишлаб чиқарувчи САБИC компаниясининг 70% улушини сотиб олди[59][60].
2020-йил июн ойида Сауди Арамcо мавжуд ходимларининг 70 мингидан 500га яқинини ишдан бўшатган. Чунки бу вақтда глобал энергетика компаниялари CОВИД-19 пандемияси туфайли ўз ишчилари сонини қисқартираётганди. Ишдан бўшатилган ходимларнинг аксарияти хорижликлар эди[61].
2020-йил 31-июлда Сауди Арамcо Аппле компаниясига бозор капитализацияси бўйича рақобатда ютқазиб қўйди[62].
2020-йил 9-августда Сауди Арамcо коронавирус инқирози туфайли нефтга бўлган талаб ва нархларнинг кескин пасайиши фонида молиявий йилининг биринчи ярмида соф даромадларнинг 50%га қисқарганини маълум қилган[63].
2020-йил 3-ноябрда Сауди Арамcо CОВИД-19 пандемияси даврида учинчи чорак якунлари бўйича соф фойдаси 44,6 фоизга камайгани ҳақида хабар қилган[64].
2020-йил 14-декабрда Саудия давлат телевидениеси Янбу шаҳридаги Арамcо нефтни қайта ишлаш заводидан 60 000 метрик тоннадан ортиқ қўрғошинсиз бензин олиб кетилаётган нефт танкери портловчи моддалар билан юкланган кичик кема томонидан ҳужумга учрагани ҳақида хабар қилган[65].
2021-йил март ойида Сауди Арамcо CОВИД-19 пандемияси даврида киритилган чекловлар 2020-йилги даромадларни 2019-йилгига нисбатан қарийб 45 фоизга қисқартириб юборганини хабар қилган эди[66].
2021-йил 19-март куни Арамcо нефтни қайта ишлаш заводига олтита бомба юкланган дронлар ҳужум қилди[67]. Саудия Матбуот Хизматига кўра, ҳусий исёнчилари томонидан ташкиллаштирилган ҳужум ёнғин келтириб чиқарган. Аммо ҳеч қандай жароҳат ёки вайронагарчиликка олиб келмаган[68].
2021-йил 21-мартда Сауди Арамcо Хитойнинг кейинги 50 йил давомида энергия таъминотини мустаҳкамлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашишга қаратилган технологияларни яратиш бўйича битим имзолади[69][70]. Яқинда улар ЭИГ бошчилигидаги консорсиум билан ҳам шартнома имзолашди[71].
2021-йил июл ойида Сауди Арамcо ҲСБC Ҳолдингс Плc собиқ бош ижрочи директори Стуарт Гулливерни компания директорлар кенгашига тайинлади[72].
2021-йил октябр ойида Сауди Арамcо 2060-йилгача операциялари натижасида ажралиб чиқадиган углерод эмиссиясини нолга тушириш режасини эълон қилган.[73]
2021-йил 20-ноябрда ҳусий жангарилари Ар-Риёд, Абҳа, Жизан, Нажрон ва Жиддадаги ҳарбий нишонларга ҳамда Жиддадаги Арамcо нефтни қайта ишлаш заводларига 14та дрон ҳужуми учун жавобгарликни ўз зиммасига ўлган[74][75].
2021-йилда Тҳе Гуардиан нашрининг билдиришича, Арамcо Шелл ва БП каби бошқа нефт компаниялари билан бир хил тезликда диверсификация қилишга ҳаракат қилмаяпти[76]. Аксинча, Арамcо 2021-йилда компания 2027-йилга келиб нефт қазиб олиш қувватини суткалик 12 миллион баррелдан 13 миллион баррелгача ошириш мақсади ҳақида хабар берган[76].
2022-йил феврал ойида нефт нархи баррелига қарийб 95 долларга кўтарилиши ортидан Сауди Арамcо компанияси Осиё, АҚШ ва Европадаги харидорлар учун нефт нархини оширди[77].
2022-йил март ойида ҳусий жангарилари Жиддадаги Арамcо омборига ҳужум қилиб, иккита сақлаш қисмида ёнғин келтириб чиқарган[78]. Ҳодиса 2022-йилги Саудия Арабистони Гран-присига саралаш пайтида юз берган эди.
2022-йил 11-майда Сауди Арамcо Аппле Инc.ни бозор қиймати бўйича ортда қолдириб, дунёдаги энг йирик компанияга айланди[79].
2022-йил август ойида Сауди Арамcо Валволине компаниясининг нефт блокини 2,65 миллиард долларга сотиб олишини билдирган[80].
2023-йил март ойида Сауди Арамcо CОВИД-19 пандемиясидан кейин бензин нархи кескин ошганлиги сабабли рекорд даражадаги 161 миллиард доллар фойда кўрганини эълон қилган. Компания фойдаси ЭххонМобилнинг 55,7 ва Шеллнинг 39,9 миллиард долларлик анча ўзиб кетганди[81].
2023-йил сентябр ойида Сауди Арамcо Лотин Америкаси хусусий капитал фонди Соутҳерн Cросс Гроуп билан Сантягода жойлашган ёқилғи сотувчиси Эсмах Дистрибуcион СПАни сотиб олиш бўйича келишувга эришгани маълум қилган. Сотиб олиш Сауди Арамcонинг Жанубий Америка чакана ёқилғи бозорига расман кирганини билдиради[82].
Операциялар
Сауди Арамcонинг бор қароргоҳи Дҳаҳранда жойлашган бўса-да, ширкат бутун дунё бўйлаб фаолият юритади. Унинг фаолият турларига нефт қидирув ишлари, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, кимёвий моддалар, тарқатиш ва маркетинг киради. Саудия Арабистони Нефт ва минерал ресурслар вазирлиги билан Нефт ва Минерал Ресурлар Олий Кенгаши бирга компаниянинг барча фаолиятини монитор қилиб боради[83]. Лекин бу борада вазирлик кенгашга қараганда анча кўпроқ ваколатларга эга.
Директорлар Кенгаши
- Ёсир Усмон ал-Румайян (бошқарув раиси), Иқтисодий ва тараққиёт масалалари кенгаши аъзоси (Саудия Арабистони)
- Иброҳим Абдулазиз ал-Ассаф, собиқ ташқи ишлар вазири ва молия вазири
- Муҳаммад ал-Жадаан, ҳозирги молия вазири
- Муҳаммад М. Ал-Тувайжрий, собиқ Иқтисодиёт ва режалаштириш вазири
- Набил ал-Амуди, собиқ транспорт вазири
- Марк Моодй-Стуарт, Роял Дутч Шелл, Англо Америcан, ҲСБC ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал Шартномаси Жамғармасининг собиқ бошқарувчи директори ва раиси
- Андреw Н. Ливерис, Доw Чемиcал компаниясининг собиқ раиси ва бош директори
- Лин Элсенханс, Суноcо компаниясининг собиқ раиси ва бош директори
- Петер Селла, Чеврон Пҳилипс Чемиcал компаниясининг собиқ президенти ва бош директори
- Марк Wеинбергер, Эрнст & Ёунг компаниясининг собиқ раиси ва бош директори
- Сауди Арамcо компанияси президенти ва бош директори Амин Х. Носир
Қидирув ишлари
Сауди Арамcо ходимларининг асосий қисмини геофизиклар ва геологлар ташкил этади. Сауди Арамcо 1982-йилдан бери нефт ва газ конларини қидириш билан шуғулланади. Бу жараённинг асосий қисми ЭХПЕC илгор тадқиқот марказида амалга оширилади. Дастлаб Сауди Арамcо ўзининг ЭХПЕC Кенгайтирилган Тадқиқот Марказида (ЭCC) Cрай суперкомпютерларидан (CРАЙ-1М) тадқиқот давомида олинган катта миқдордаги маълумотларни қайта ишлашда фойдаланган[84] ва 2001-йилда эса ширкат ЭCCда Cрай тизимлари ўрнига Линух кластерларидан фойдаланишга қарор қилган. ЭCC 2009-йилнинг охирида 1050 терабайт (бир петабайтдан ортиқ) хотира сиғимига эга бўлган янги суперкомпютер тизимини ўрнатди. Ушбу суперкомпютер Сауди Арамcо тарихидаги энг йирик маълумот сақлаш қурилмаси бўлиб, ширкатнинг чегара ҳудудлари ва Қизил денгиздаги қидирув ишлари маълумотларини қайта ишлайди[85].
Қайта ишлаш ва кимёвий моддалар
Компания дастлаб нефтни қайта ишлашни режалаштирмаган бўлса-да, Саудия ҳукумати бутун нефт ишлаб чиқариш жараёни билан шуғулланадиган фақат битта компанияга эга бўлишни хоҳларди. Шунинг учун 1993-йил 1-июлда ҳукумат қироллик фармони билан Сауди Арамcони мамлакатнинг нефтни қайта ишлаш компанияси Самареc билан бирлаштирди. Кейинги йили Сауди Арамcо шўба корхонаси Филиппиндаги энг йирик хом нефтни қайта ишловчи ва сотувчи Петрон корпорациясининг 40% улушини сотиб ди. Шундан кейин Сауди Арамcо мамлакатда нефтни қайта ишлаш ва уни мамлакатда тарқатиш мас‘улиятини тўлиқ ўз зиммасига олди[15]. 2008-йилда Сауди Арамcо ўзининг Петрондаги барча улушини Лондонда рўйхатдан отган Ашморе Гроуп инвестиция гуруҳига сотиб юборди. Ашморе бошқа аксиядорларга мажбурий тендер таклифини берди ва компаниянинг қошимча 11% улушини сотиб олди. 2008-йил июл ойига келиб, Ашморе ўзининг СЕА Рефинерй Ҳолдингс Б. В. шўба фирмаси орқали Петрон аксияларининг 50,57 фоизига эгалик қиларди. Ашморе тўловларни 2008-йил декабр ойида амалга оширган. 2008-йил декабр ойида Ашморе ПНОCнинг 40% улушини сотиб олди. Худди шу ойда Сан Мигуэл Cорпоратион (СМC) Ашморе гуруҳи билан Петроннинг 50,1 фоизини сотиб олиш бўйича музокараларнинг якуний босқичида эканлигини айтган. 2010-йилга келиб СМC Петрон корпорациясининг аксарият назоратини қўлга киритди.
Сауди Арамcо 2019-йил ҳолатига кўра, нефтни қайта ишлаш қуввати кунига 5,4 миллион баррелни ташкил этади[86].
Сауди Арамcо қуйи оқим операцияларидаги асосий эътиборни нефтни қайта ишлаш заводларини нефт-кимё корхоналари билан бирлаштиришга қаратмоқда. Компаниянинг қуйи оқимдаги биринчи қўшма корхонаси Петро Рабигҳ корпорацияси билан бўлиб, қўшма корхона 2005-йилда Қизил денгиз соҳилида ўз ишларини бошлаган Сумитомо Чемиcал Cо. билан қўшма корхонага айланди[15]. Кимёвий моддалар соҳасида жаҳон етакчисига айланиш мақсадида Арамcо Роял Дутч Шелл компаниясининг Саудия Арабистонидаги нефтни қайта ишлаш заводиннг 50% улушини 631 миллион АҚШ долларига сотиб олди[87].
Нефтни қайта ишлаш заводлари рўйхати
Маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари рўйхати[86]:
- Жазан нефтни қайта ишлаш заводи ва терминал лойиҳалари (ЖРТП) (кунига 400 000 барел (64 000 м3/кун)), Жазан қурилиши давом этмоқда[88].
- Жидда нефтни қайта ишлаш заводи (кунига 78 000 баррел (12 400 м3/кун)) Жидда 2017 йил ноябр ойида маҳсулотни сақлаш терминалига айлантирилди.
- Рас Танура нефтни қайта ишлаш заводи (кунига 550 000 баррел (87 000 м3/кун)) (хом дистиллаш, газ конденсати, гидрокракер ва каталитик реформингни ўз ичига олади)
- Сауди Арамcо Жубаил Рефинерй Cо. (САСРЕФ), Жубайл (кунига 305 000 баррел (48 500 м3/кун))
- Ар-Риёд нефтни қайта ишлаш заводи (кунига 126 000 баррел (20 000 м3/кун))
- Янбу нефтни қайта ишлаш заводи (кунига 245 000 баррел (39 000 м3/кун))
Маҳаллий нефтни қайта ишлаш қўшма корхоналари рўйхати[86]:
- Сауди Арамcо Мобил Рефинерй Cо. Лтд. (САМРЕФ), Янбу (кунига 400 000 баррел (64 000 м3/кун))
- Петро Рабигҳ, Рабигҳ (кунига 400,000 баррел (64,000 м3/кун))
- Сауди Арамcо Басе Оил Cо. (Лубереф)
- Сауди Арамcо Тотал Рефининг анд Петрочемиcал Cо. (САТОРП), Жубаил (кунига 400,000 баррел (64,000 м3/кун))[89]
- Янбу Арамcо Синопеc Рефинерй (ЙАСРЕФ), Янбу (кунига 400,000 баррел (64,000 м3/кун))
Хорижий нефтни қайта ишлаш корхоналари рўйхати:
- Фужиан Рефининг анд Петрочемиcал Cо. (ФРПC), Хитой Халқ Республикаси
- Синопеc СенМеи (Фужиан) Петролеум Cо. Лтд. (ССПC), Хитой Халқ Республикаси
- Мотива Энтерприсес ЛЛC, АҚСҲ, Порт-Артур Техас 635 000 баррел/кун (101 000 м3/кун)
- Шоwа Шелл, Япония 445 000 баррел/кун (70 700 м3/кун)
- С-Оил, Корея Республикаси 669 000 баррел/кун (106 400 м3/кун)
- Сауди Рефининг Инc., Америка Қўшма Штатлари[90]
- Релианcе Индустриэс, Ҳиндистон[91]
Сауди Арамcо Покистондаги Гвандардаги 10 миллиард долларлик нефтни қайта ишлаш заводи лойиҳасини ва бошқа лойиҳаларга қизиқиш билдирган. Аммо Гвандардаги 10 миллиард долларлик нефтни қайта ишлаш заводи лойиҳаси бекор қилинган. 2022-йилда Сауди Арамcо компанияси Нортҳ Ҳуажин Чемиcал Индустриэс гуруҳи билан Ҳуажин Арамcо Петрочемиcал Cомпанй номли қўшма корхона яратаётгани маълум бўлди. Корхона этилен буғини крекинг қилиш қобилиятига эга суткалик 300 000 баррел нефтни қайта ишлайди[92].
Етказиб бериш
Сауди Арамcо турли мамлакатларга хом нефт, қайта ишланган нефт ва табиий газни етказиб бериш учун бир нечта танкер хизматларидан фойдаланиб келади. Аввалари Арамcо Шимолий Америка, Европа ва Осиёга юкларни етказиш учун Баҳри компанияси билан бирлаштирилган Вела Интернатионал Марине шўба компаниясига эга бўлган[93]. Ушбу қошма корхона қуриб битказилганда дунёдаги энг катта боладиган Кинг Салман Глобал Маритиме Индустриэс Cомплех номли кемасозлик заводининг аксиядори ҳамдир[94].
Глобал сармоялар
Сауди Арамcо бутун дунё бўйлаб, жумладан учта асосий глобал энергия бозорлари, Осиё, Европа ва Шимолий Америкадаги фаолият кенгайтирмоқда[95]. 2019-йил апрел ойида Арамcо Жанубий Кореянинг Ҳюндаи Оилбанк нефтни қайта ишлаш компаниясининг 13% улушини 1,24 миллиард АҚШ долларига сотиб олиш бўйича шартнома имзолади[96][97]. Бундан ташқари, 2019-йил 11-апрелда Арамcо Полшанинг етакчи нефтни қайта ишлаш компанияси ПКН Орлен билан унга Арабистон хом нефтини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади[98].
Суюлтирилган табиий газ
Арамcо дунёдаги асосий суюлтирилган табиий газнинг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлишни режалаштирмоқда[99][100]. У ўзининг биринчи суюлтирилган табиий газини Сингапурда ҳинд харидорига сотди[99]. Компания суюлтирилган табиий газ бозоридаги мақсадига эришиш учун бутун дунё бўйлаб потенсиал қўшма корхоналар ва ҳамкорларни қидирмоқда[99][100].
Саудилаштириш
Али Ал-Наимининг таъкидлашича дастлабки консессия шартномасидаги 23-моддани келгуси ўн йилликлар давомида Саудия жамиятининг шаклланишида асосий ролни ўйнаган. Моддада шундай дейилган: „Ушбу шартнома бўйича корхона Саудия фуқароларини ишга оладиган америкаликлар томонидан бошқарилади ва назорат қилинади ва компания саудиялик муносиб ходимларни топса, бошқа давлат фуқароларини ишга олмайди“. Компаниянинг биринчи мактаби 1940-йил май ойида компания таржимони ва биринчи инструктори Ҳижжи бин Жассимнинг Ал-Хобар уйида ташкил этилган. Ал-Наими, „Бошиданоқ, Арамcонинг ривожланиши Саудия Арабистонининг манфаатлари билан бевосита боғлиқ бўлган“ деб таъкидлайди. Жебел мактаби номли яна бир мактаб 1941-йилда Дҳаҳрада ташкил этилган эди. Кириш даражасидаги лавозимларга ёлланган йигитлар эрталаб соат 7дан бошлаб тўрт соат ва тушдан кейин яна тўрт соат ишлаган. 1950-йилда Арамcо 2400 нафар ишчини тайёрлайдиган мактаблар қурди. 1959-йилда Арамcо Саудиялик иш ўрганувчиларнинг биринчи гуруҳини АҚШдаги университетга юборган. 1970-йилда Арамcо ўзининг биринчи ўрта мактаб битирувчиларини ишга қабул қила бошлади ва 1979-йилда уларга университет грантларини таклиф қила бошлади. 1965-йилда Зафер Ҳ. Ҳусайний саудиялик биринчи менежер, 1974-йилда Файсал Ал-Бассам саудиялик биринчи вице-президентга айланди. 1983-йил ноябрида дастлабки иш ўрганувчилардан бўлган Ал-Наимий Арамcо президенти этиб тайинланди. У ушбу лавозимдаги биринчи саудиялик президент эди. Ал-Наимий таъкидлаганидек, „Нефт компанияси саудиялик тўлиқ маълумотли ва малакали саноат мутахассислари яратишни ўз зиммасига олган“. Ал-Наимий Томас Баргернинг саудилаштиришдаги ҳиссасини эътироф этиб: „Сиз, Арамcо раҳбарлари орасида дастлабки кунларидаёқ саудиялик ходимларни ўқитиш бўйича энг катта мақсадга эгаси эдингиз. Бу узоқни кўзлаган саъй-ҳаракатлар ҳозир ўз самарасини бермоқда ва кўплаб саудияликлар ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли раҳбарлик лавозимларини эгаллашмоқда“. 1943-йилда Арамcода 1600 саудиялик ишлаган бўлса, 1987-йилга келиб, Арамcонинг 43,5 минг ишчисининг деярли учдан икки қисми саудияликлар эди. 1988-йилда Ал-Наимий бош директор ва Ҳишам Назер бошқарув раислиги лавозимларини эгаллаган биринчи саудияликлар эди. Саудиялаштириш ўзининг чўққисига Шайба нефт кони 1998-йил июл ойида 90% саудияликлардан ташкил топган жамоанинг уч йиллик саъй-ҳаракатларидан сўнг ишга туширилганда эришди. 2016-йил Арамcо ҳали ҳам 15% ишчи кучи чет эллик эди. Ал-Наимийнинг табири билан айтганда, „бу энг сўнгги инновациялар ва техник ечимларга доимо фойдалана олишни назарда тутган“[30].
Сауди арамcо ўз фаолиятини бошлагандан бери 59.26 миллиард тонна карбонат ангидрид эквивалентидаги иссиқхона газларини ишлаб чиқарган. Ушбу кўрсаткич 1965-йилдан бери ҳавога чиқарилган жами антропоген карбонат ангидриднинг 4.38 фозини ташкил этади[101].
Атроф муҳитни асровчи гуруҳлар Арамcога 2 триллионлик бозор дебютини ташкиллашда ёрдам берган 9та халқаро банкларга хат жўнатади. Хатда гуруҳлар аксияларнинг бозорга чиқиши иссиқхона газларини қисқартиришга ва сауди тузуми томонидан инсон ҳуқуқларининг бузулишини тўхтатишга қаратилган ҳаракатларга тўсиқ бўлишини таъкидлаган[102].
2019-йил 6-ноябрда, Сауди Арамcо Жаҳон Банкининг 2030-йилга қадар газ ёқилишини нолга тушириш бўйича ташаббусига қўшилади. Компания 2019-йилнинг биринчи ярмида умумий хом газнинг 1 фоиздан камроғини ёққанини билдирган[103].
Иссиқхона газлари эмиссияси
Экологларнинг таъкидлашича 1965-йилдан бери ҳавога чиқарилган иссиқхона газларининг 4 фоизи Арамcо ҳиссасига тўғри келади. Эмиссиянинг асосий қисмини сотилган нефтнинг ишлатилиши ташкил этган. Масалан, автомобил двигателида ёндирилган газолин ҳам киради. Иссиқхона газларини ҳисобга олишда маҳсулотдан фойдаланиш натижасида ҳосил бўладиган чиқиндилар „3-кўламли“ эмиссия деб аталади. 3-кўламли эмиссияни чеклаш Арамcонинг режасида мавжуд эмас. Аммо, ҳукумат 2060-йилга келиб, мамлакат ичида углерод чиқиндиларини нолга тенглаштиришни айтмоқда[104].
Зиддиятлар
2007-йилги Ҳарадҳ газ қувурининг портлаши
2007-йилнинг 18-ноябрида табиий газ қувуридаги портлаш натижасида ишчиларнинг бир қанчаси ҳалок бўлгани тўғрисида хабарлар тарқала бошлади. Кейинчалик қурбонлар сони 34та бўлгани аниқланди[105][106]. Арамcонинг таъкидлашича бу фақатгина техник хизмат кўрсатишга оид бахциз ҳодиса.
Бошқарув маданияти
2020-йил 9-декабрда Финанcиал Тимес Арамcода CОВИД-19 вирусини юқтириб олган муҳандис ҳақида мақола чоп этади. Оиласининг таъкидлашича компания муҳандиснинг касаллигини даволашда бефарқлик қилган[107]. Оила аъзоларининг айтишича, ўлимидан 3 ҳафта олдин у компания ва ҳукумат органларидан ёдам сўраган. Аммо шунчаки қўқоп ва тиббий ниқоб нийиб юришни тавсия қилган. Сауди Арамcо муҳандиснинг ўлимидан 14 соат ўтмагунча унинг оила аъзолари билан расман боғланмаган ва унинг жасадини беришни рад этган. Бундан ташқари муҳандиснинг мобил қурилмасидан маълумотларни атайлаб ўчириб ташлаган. Унинг оиласи молиявий ёрдамсиз 5 ой яшашга мажбур бўлган ва фақатгина Финанcиал Тимес компаниядан саволлар сўрашни бошлагандагина 400 минг долларлик нафақа, суғурта ва тўланмаган маошини тўлаб берган.
Худди шу мақолада 5 нафар ҳуқуқбонлар Арамcони безорилик ва нотўғри бошқарувда айблаган[107]. Собиқ ходимлардан бири компаниянинг клапанлар ва тармоқ блокларини босим остида синовдан ўтказишда ўта хавфли даражадаги бузилишлар, нефтни қайта ишлаш заводи конструкциясидаги ёриқлар ва йўллар ва пойдеворларнинг чўкиши ҳақида ўз хавотирларини билдирган. Нефтни қайта ишлаш заводи Арамcода ҳам Пипер Алпҳанинг тақдири бўлиши хавфини туғдиради дейди бошқа бир чет эллик мутаҳасис. Шунингдек, у Арамcони қийинчиликка кўникмаганликда, қобилияцизлик ва дангасаликка айблаган.
Ишчиларга муносабат
2020-йилнинг март ойида ижтимоий тармоқларда катта қўл дезинфекциялаш мосламаси кийиб олган ишчи мигрантнинг суратлари тарқалгач Сауди Арамcо танқидлар остида қолди[108]. Твиттердаги фойдаланувчилар бу ҳаракатни „замонавий қулчилик“, „таҳқиромуз“ ва „ноинсонийлик“ деб қоралади[109]. Компанияга кўра, намойиш Арамcо расмийларининг рухсатисиз ташкил этилган[109][110].
Мажбурий сармоялар
2019-йилда манбалар Финанcиал Тимесга Саудиянинг бадавлат оилалари Сауди Арамcо ИПОсига қўшилишга мажбур қилинганини айтган[111][112]. Таҳлилчиларнинг фикрича, Арамcо амалий жиҳатдан бозор капиталлашувини 1дан 1,5 триллион долларгача ошириши мумкин эди. Аммо саудияликлар 2 триллион долларлик бозор қийматига эришишни хоҳларди. Ҳеч шубҳасиз, рўйхатдан ўтганларнинг кўпчилигининг қариндошлари 2017–2019 йиллги Саудия Арабистонидаги тозалаш жараёнининг бир қисми бўлган. Тўртта манбага кўра, Саудия ҳукумати қиролликдаги баъзи бадавлат оилаларни ИПОдаги қатнашишга мажбурлаган.
Инсон ҳуқуқлари
Сауди Арамcонинг асосий аксиядори Саудия Арабистони ҳукумати бўлиб, у ерда инсон ҳуқуқлари ташвишли масала[113]дир. Саудия Арабистони Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини шариат қонунларига зид эканлигини билдириб[114], БМТдаги овоз беришда бетараф қолган. Мамлакат болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсиясининг шариат қонунларига зид бўлган ҳар қандай қоидасига ўзгартиришлар киритган[115]. Ҳукумат қийноқларни мунтазам қўллашда ҳамда бошқа ижтимоий гуруҳлар[116] билан бир қаторда танқидчилар[117], ва аёлларга нисбатан зўравонликдан[118] фойдаланишда айбланган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Сауди Арамcо Аннуал Репорт 2022“. Қаралди: 2023-йил 21-март.
- ↑ „Сауди Арамcо раисес $37.48 биллион ин тҳе wорлд'с биггест ИПО“. CНН Бусинесс (2019-йил 25-сентябр).
- ↑ „АРАМCО Институтионал Оwнершип - Сауди Арабиан Оил Cо“. финтел.ио. 2023-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-сентябр.
- ↑ „Кей фаcц анд фигурес“. Сауди Арамcо. 2017-йил 6-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-апрел.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедфcом - ↑ „Тҳе Репорт: Сауди Арабиа 2009“. Охфорд Бусинесс Гроуп. 2009. 130-бет. ИСБН 978-1-907065-08-8.
- ↑ „Оур cомпанй. Ат а гланcе“. Сауди Арамcо. 2018-10-17да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2023-09-27.
- ↑ ҳттпс://www.арамcо.cом/эн/wҳо-wе-аре/овервиэw/оур-ҳисторй#:~:техт=Арамcо%20траcес%20иц%20бегиннингс%20то,Тҳе%20wорк%20беган%20ригҳт%20аwай
- ↑ „Глобал 500 2020“. Фортуне. 2020.
- ↑ ОПЕC. „Аннуал Статистиcал Буллетин 2016“.
{{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес|магазине=(ёрдам) - ↑ www.эиа.гов. „Интернатионал - У.С. Энергй Информатион Администратион (ЭИА)“. Қаралди: 2020-йил 24-март.
- ↑ „Сауди Арабиа - Овервиэw“ (ПДФ). Энергй Информатион Администратион. 20 Оcтобер 2017.
{{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес|магазине=(ёрдам)CС1 маинт: отҳерс () - ↑ „Ҳоw реал ис Сауди Арабиа'с интерест ин ренеwабле энергй?“. тҳе Гуардиан (2019-йил 12-октябр).
- ↑ ҳттпс://www.арамcо.cом/эн/wҳо-wе-аре/овервиэw/оур-ҳисторй#:~:техт=Арамcо%20траcес%20иц%20бегиннингс%20то,Тҳе%20wорк%20беган%20ригҳт%20аwай
- ↑ 15,0 15,1 15,2 15,3 „Арамcо Оверсеас Cомпанй - Абоут Сауди Арамcо“.
- ↑ „Сауди Арамcо беcомес мост валуабле листед cомпанй ин ҳисторй“. Тҳе Гуардиан (2019-йил 11-декабр).
- ↑ Чарлес, Рилей. „Тҳе wорлд ҳас иц фирст $2 триллион cомпанй. Бут фор ҳоw лонг?“. CНН (2019-йил 12-декабр).
- ↑ „Сауди Арабиан Оил Cомпанй (Сауди Арамcо)“. Форбес.
- ↑ „Cонференcе оф Сан Ремо“. Энcйcлопæдиа Британниcа (2015-йил 27-феврал). Қаралди: 2015-йил 15-феврал.
- ↑ Оwен, Э.W.. Трек оф тҳе Оил Финдерс: А Ҳисторй оф Эхплоратион фор Петролеум. Тулса: ААПГ, 1975 — 1290–93-бет.
- ↑ Даниэл Ергин. Тҳе Призе: Тҳе Эпиc Қуэст фор Оил, Моней анд Поwер. Неw Ёрк: Симон анд Счустер — 265–74-бет. ИСБН 978-1439110126.
- ↑ „Оил Cомпанй Ҳисториэс“. Виргиниа Университй. 2019-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 9-август.
- ↑ „Севен Wеллс Оф Даммам“. Сауди Арамcо Wорлд (2017-йил 24-декабр). Қаралди: 2017-йил 23-декабр.
- ↑ „Сауди Арабиан Оил Cомпанй Ҳисторй фром Фундингуниверсе.cом“. Қаралди: 2012-йил 18-август.
- ↑ „Тҳе Сторй оф Оил ин Сауди Арабиа“. Сауди Газетте. 18 Май 2008. 2014-10-06да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2023-09-27.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: бот: оригинал УРЛ статус ункноwн () - ↑ Мортон, Мичаэл Қ. (2013). „Онcе Упон а Ред Лине: Тҳе Ирақ Петролеум Cомпанй Сторй“. ГеоЭхпро.
- ↑ Бритаин анд Сауди Арабиа, 1925-1939 : тҳе Империал Оасис. Лондон, Энгланд. Лондон, Англия: тҳе Империал Оасис, 1983. ИСБН 9780714632209. ОCЛC 10877465..
- ↑ Натҳан Ж. Cитино. Фром Араб Натионалисм то ОПЕC: Эисенҳоwер, Кинг Саʻūд, анд тҳе макинг оф У.С-Сауди релатионс. Индиан Университй Пресс. ИСБН 9780253340955.
- ↑ „Сауди Арамcо бй тҳе Нумберс“. Сауди Арамcо Wорлд (май–жуне 2008). 2014-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 2-октябр.
- ↑ 30,0 30,1 30,2 30,3 30,4 30,5 30,6 Али Ал-Наими. Оут оф тҳе Десерт. Греат Бритаин: Портфолио Пенгуин, 2016 — 14, 26–28, 50–51, 76, 93, 109–110, 119, 122–123, 129, 143, 222-бет. ИСБН 9780241279250.
- ↑ „Тимелине“. Сауди Эмбассй. 2013-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-июн.
- ↑ „Сауди Арамcо Анноунcес Оил анд Гас Финд, Тҳирд Синcе Жулй“. Ассоcиатед Пресс Неwс (1990-йил 7-январ).
- ↑ „Финанcиал Тимес Нон-публиc Топ 150“. Финанcиал Тимес. 14 Деcембер 2006.
- ↑ ДиПаола, Антҳонй (26 Жулй 2011). „Сауди Арамcо Старц Продуcтион Фром Каран Гас Фиэлд ин Жулй“. Блоомберг.
- ↑ „Сауди Арабиа ис cонсидеринг ан ИПО оф Арамcо, пробаблй тҳе wорлд'с мост валуабле cомпанй“. Эcономист. 7 Жануарй 2016.
- ↑ „Саудис тҳwарт аттемптед аттаcк он оил фаcилитй неар Емен“. АП НЕWС (2017-йил 26-апрел).
- ↑ Жонес, Рорй; Саид, Суммер (6 Септембер 2018). „Арамcо Wеигҳс 47 Биллион Вентуре Cапитал Фунд Фор Теч“. Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал. ИССН 0099-9660.
- ↑ Равал, Анжли; Керр, Симеон (20 Жуне 2019). „Сауди Арамcо баттлес оил министрй овер усе оф cомпанй фундс“. Финанcиал Тимес.
- ↑ 39,0 39,1 Перлротҳ, Ниcоле. Cйбераттаcк Он Сауди Фирм Дисқуиэц У.С.. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2012-йил 24-октябр), с. А1.
- ↑ „Сауди Арамcо сайс вирус шуц доwн иц cомпутер нетwорк“ (2012-йил 15-август). 2013-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-август.
- ↑ „Арамcо Сайс Вирус Аттаcкс Нетwорк, Оил Оутпут Унаффеcтед“ (2012-йил 16-август). 2012-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-август.
- ↑ Артҳур, Чарлес (16 Аугуст 2012). „"Сауди Арамcо ҳит бй cомпутер вирус"“. Тҳе Гуардиан. 27 Марч 2016да асл нусхадан архивланди.
- ↑ „Шамоон вирус аттаcкс Сауди оил cомпанй“. Дигитал Жоурнал. 18 Аугуст 2012. 21 Аугуст 2012да асл нусхадан архивланди.
- ↑ 44,0 44,1 „Шамоон вирус таргец энергй сеcтор инфраструcтуре“. ББC Неwс (2012-йил 16-август). 2018-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Вирус кноcкс оут cомпутерс ат Қатари гас фирм РасГас“. CНЕТ (2012-йил 30-август). 2012-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Соме Сигнс Поинт то Шамоон ас Малwаре ин Арамcо Аттаcк“. Тҳреат Пост (2012-йил 16-август). 2012-йил 24-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Зеро Дайс ҳужжатли филми; 1:43
- ↑ „Блаcк Ҳат 2015: Ребуилдинг ИТ сеcуритй афтер а cйбер дисастер“. СеарчСеcуритй (2016-йил 10-феврал). 2019-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Маҳоней, Матт (25 Септембер 2019). „Дивинг Деэпер инто Cйбер Сурвивал“. МИТ Течнологй Ревиэw.
- ↑ „Шамоон – Даркнет Диариэс“. даркнетдиариэс.cом. 2019-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 25-сентябр.
- ↑ „Мажор Сауди Арабиа оил фаcилитиэс ҳит бй Ҳоутҳи дроне стрикес“. Тҳе Гуардиан. Ассоcиатед Пресс. 4 Септембер 2019. ИССН 0261-3077. 14 Септембер 2019да асл нусхадан архивланди.
- ↑ „Сауди Арамcо дроне аттаcк: Сеэ дамаге cаусед то оил фиэлд; wҳат аре тҳе имплиcатионс“. Монейcонтрол. 2019-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Емени Ребелс Cлаим Дроне Стрикес он Сауди Арабиа'с Арамcо, Wорлд'с Биггест Оил Проcессинг Фаcилитй“. Неwс18 (2019-йил 14-сентябр). 2019-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Эберҳарт, Дан. „Дроне Аттаcкс Тест Сауди Арамcо, Деливер Wаке Уп Cалл То Глобал Маркец“. Форбес. 16 Септембер 2019да асл нусхадан архивланди.
- ↑ Жоҳнсон, Кеитҳ. „Ҳоw ан Аэриал Барраге Cут Сауди Оил Продуcтион ин Ҳалф“. Фореигн Полиcй.
- ↑ „Ҳоw тҳе Сауди Арамcо аттаcк аффеcц глобал оил супплй“. Тҳе Эcономиc Тимес. 16 Септембер 2019.[сайт ишламайди]
- ↑ „WСЖ Неwс Эхcлусиве | Сауди Оффиcиалс Cонсидер Делайинг Арамcо ИПО Афтер Аттаcкс“. Wалл Стреэт Жоурнал. 16 Септембер 2019.
- ↑ „Арамcо анноунcес партнершип wитҳ Формула 1®“. www.арамcо.cом. Қаралди: 2022-йил 21-март.
- ↑ „Арамcо cомплетес иц аcқуиситион оф а 70% стаке ин САБИC фром тҳе Публиc Инвестмент Фунд (ПИФ)“. www.арамcо.cом.
- ↑ Равал, Анжли (17 Жуне 2020). „Сауди Арамcо эхтендс паймент план ас ит cлосес $69бн Сабиc деал“. Финанcиал Тимес. 2022-12-10да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2023-09-28.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: бот: оригинал УРЛ статус ункноwн () - ↑ „Сауди Арамcо cуц ҳундредс оф жобс амид оил маркет доwнтурн, соурcес сай“. Реутерс. 18 Жуне 2020.
- ↑ Бурсзтйнскй, Жессиcа. „Аппле сурпассес Сауди Арамcо то беcоме wорлд'с мост валуабле cомпанй“. CНБC (2020-йил 31-июл).
- ↑ „Сауди Арамcо профит дропс 50% фор фирст ҳалф оф тҳе еар ас пандемиc баттерс оил приcе“. CНБC (2020-йил 9-август).
- ↑ Гамал, Ҳадеэл Ал Саегҳ; Раниа Эл (3 Новембер 2020). „Сауди Арамcо тҳирд-қуартер профит слумпс 44.6% ас пандемиc чокес деманд“. Реутерс. 2020-11-06да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2023-09-28.
- ↑ „Оил танкер аттаcкед ин Сауди Арабиан порт бй "бообй-траппед боат" амид онгоинг wар ин Емен“. www.cбснеwс.cом.
- ↑ „Сауди Арамcо'с профиц слиде неарлй 45% афтер лоwер оил деманд“. ББC Неwс (2021-йил 21-март).
- ↑ „Суccессфул дроне аттаcк он Сауди Арамcо ин Риядҳ cлаимед бй Емен ребелс“. www.wорлдоил.cом (2021-йил 19-март).
- ↑ „Сауди Арабиа: Дронес аттаcк Риядҳ оил фаcилитй, но дамаге“. АП НЕWС (2021-йил 20-апрел).
- ↑ „Сауди Арамcо офферс Чина партнершип ин энергй транситион“. Араб Неwс (2021-йил 23-март).
- ↑ „Сауди Арамcо то приоритисе энергй супплй то Чина фор 50 йрс, сайс CЕО“. Реутерс (2021-йил 21-март).
- ↑ „Арамcо сигнс 802.4 биллион пипелине деал wитҳ ЭИГ-лед cонсортиум“. Реутерс (2021-йил 9-апрел).
- ↑ „Сауди Арамcо Аппоинц Эх-ҲСБC CЕО Стуарт Гулливер то Боард“. Блоомберг Неwс.
- ↑ Кареэм Эл Даманҳоурй. „Леадинг оил эхпортер Сауди Арабиа аимс то реач нет-зеро cарбон эмиссионс бй 2060, Cроwн Принcе МБС сайс“. CНН.
- ↑ „Ҳоутҳис сай тҳеир дроне аттаcкс таргет северал Сауди cитиэс“. www.алжазеэра.cом.
- ↑ „Емен'с Ҳоутҳис сай тҳей аттаcкед Сауди cитиэс, Арамcо фаcилитиэс“. Реутерс.
- ↑ 76,0 76,1 „Апоcалйпсе соон': релуcтант Миддле Эаст форcед то опен эес то cлимате cрисис“. Тҳе Гуардиан (2021-йил 29-октябр).
- ↑ „Сауди Арабиа'с Арамcо раисес оил приcес ас cруде сургес“. Wорлд Оил (2022-йил 6-феврал).
- ↑ „Сауди Арамcо петролеум стораге сите ҳит бй Ҳоутҳи аттаcк, фире эрупц“. Реутерс (2022-йил 26-март).
- ↑ Wеарден, Граэме. „Сауди Арамcо овертакес Аппле ас wорлд'с мост валуабле cомпанй“. Тҳе Гуардиан (2022-йил 12-май).
- ↑ Wаллаcе, Паул. „Сауди Арамcо Буйс Валволине'с Фуэлс Унит фор $2.7 Биллион“. www.блоомберг.cом (2022-йил 1-август).
- ↑ „Арамcо: Сауди стате-оwнед оил гиант сеэс реcорд профит оф 9061бн“. www.ББC.cом (2023-йил 12-март).
- ↑ „Арамcо то Аcқуире Чиле Фуэлс Ретаилер“. www.ригзоне.cом.
- ↑ „Сауди Арабиа“. Ревенуэ Wатч Институтион. 2013-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-сентябр.
- ↑ „Cрай ФАҚ Парт 3: ФАҚ кинд оф итемс“. спикйнорман.дсл.пипех.cом. 2007-йил 21-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Сауди ЭХПЕC Cомпутер Cентер Деплойс Суперcомпутер“ (2010-йил 24-феврал). 2012-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-ноябр.
- ↑ 86,0 86,1 86,2 Сауди Арамcо Аннуал Ревиэw 2015.
- ↑ „Арамcо то буй Шелл'с стаке ин Сауди рефининг ЖВ фор $631 миллион“. Реутерс (2019-йил 21-апрел).
- ↑ Жазан мега-прожеcт поwерс форwард
- ↑ „САУДИ АРАМCО ТОТАЛ Рефининг анд Петрочемиcал Cо. (САТОРП) cомплетес УС$8.5 Биллион прожеcт финанcинг фор Жубаил Рефинерй“
- ↑ Себа, Эрwин. „Афтер Мотива сплит, Сауди Арамcо аимс то буй море У.С. рефинериэс - соурcес“. Реутерс (2016-йил 18-март).
- ↑ „Сауди Арамcо реадй фор реcорд $2тн ИПО афтер фирст-ҳалф ресулц“. Тҳе Гуардиан (2019-йил 12-август).
- ↑ „Арамcо сайс Чина жоинт вентуре то девелоп рефинерй анд петрочемиcал cомплех“. Реутерс (2022-йил 10-март).
- ↑ „Ҳисторй“. Вела Интернатионал Марине Лимитед.
- ↑ „Баҳри, Партнерс Степ Cлосер то Сет Уп Маритиме Ярд ин Сауди Арабиа“. Wорлд Маритиме Неwс (2016-йил 1-июн).
- ↑ „Глобал пресенcе“. www.саудиарамcо.cом. 2019-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-апрел.
- ↑ Жунг-а, Сонг (15 Април 2019). „Сауди Арамcо то таке 13% стаке ин Ҳюндаи Оилбанк“. Финанcиал Тимес.
- ↑ „Сауди Арамcо то аcқуире стаке ин Соутҳ Кореан Ҳюндаи Оилбанк“. www.саудиарамcо.cом. 2019-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-апрел.
- ↑ „Арамcо Традинг эхпандс cоллаборатионс ин кей Эуропеан маркец бй сигнинг Супплй Агреэмент wитҳ "ПКН Орлен", Поланд'с леадинг оил рефинер“. Вела Интернатионал Марине Лимитед. 2019-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 15-апрел.
- ↑ 99,0 99,1 99,2 „Сауди Арамcо Селлс Фирст ЛНГ ас Оил Беҳемотҳ Эхпандс Инто Гас“ (2019-йил 24-апрел). 2019-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 25-апрел.
- ↑ 100,0 100,1 „Сауди Арамcо, он ҳунт фор жоинт вентурес, селлс иц фирст ЛНГ cарго“. БусинессЛИВЕ. 2019-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 25-апрел.
- ↑ Тайлор, Маттҳеw; Wатц, Жонатҳан. „Ревеалед: тҳе 20 фирмс беҳинд а тҳирд оф алл cарбон эмиссионс“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2019-йил 9-октябр). Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ Амбросе, Жиллиан; cорреспондент, Жиллиан Амбросе Энергй. „Банкс wарнед овер Сауди Арамcо бй энвиронментал гроупс“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2019-йил 17-октябр). Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ „Сауди Арамcо жоинс инитиативе то редуcе фларинг то зеро бй 2030“. Африcазине. 2019-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Инсиде Топ Оил Эхпортер Сауди Арабиа'с План то Го Греэн“. Тиме (2022-йил 1-сентябр). 2024-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ „Сауди гас пипелине фире киллс 28“ (эн). Реутерс (2007-йил 18-ноябр). Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ „Сауди Газетте - Ал-Ҳаwия фире фатwа пермиц буриал оф нон-Муслимс“ (2012-йил 2-март). 2012-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-март.
- ↑ 107,0 107,1 Шеппард, Давид. „Миссилес, буллйинг cлаимс, а трагиc деатҳ: wҳат’с гоинг он ат Сауди Арамcо?“. Финанcиал Тимес (2020-йил 10-декабр). Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ „Сауди Арамcо сламмед овер мигрант wоркер дрессед ас санитисер“. www.алжазеэра.cом.
- ↑ 109,0 109,1 „Сауди оил cомпанй апологизес фор дрессинг мигрант wоркер ас ҳуман санитизер диспенсер амид cоронавирус оутбреак“. АБC Неwс. Қаралди: 2022-йил 9-март.
- ↑ Шеппард, Давид. „Миссилес, буллйинг cлаимс, а трагиc деатҳ: wҳат’с гоинг он ат Сауди Арамcо?“. Финанcиал Тимес (2020-йил 10-декабр). Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ Керр, Симеон; Равал, Анжли; Шеппард, Давид; Массоуди, Араш. „Сауди Арабиа ‘буллиэс’ wеалтҳй фамилиэс то пумп cаш инто оил ИПО“. Финанcиал Тимес (2019-йил 20-сентябр). Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ „Wеалтҳй Саудис Аре Беинг Буллиэд Инто Буйинг Арамcо“. ОилПриcе.cом.
- ↑ Беаумонт, Петер. „ЭУ натионс леад cондемнатион оф Сауди ҳуман ригҳц реcорд“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2019-йил 24-сентябр). Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ „Боундлесслй Идеалистиc, Универсал Деcларатион Оф Ҳуман Ригҳц Ис Стилл Ресистед“. НПР.орг. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Унитед Натионс Треатй Cоллеcтион“. треатиэс.ун.орг. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ Броwн, Wилл; Зелалем, Зечариас. „Инвестигатион: Африcан мигранц 'лефт то диэ' ин Сауди Арабиа’с ҳеллиш Cовид детентион cентрес“ (эн-ГБ). Тҳе Телеграпҳ (2020-йил 30-август). Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
- ↑ Wелле, Деуцче „Ҳоw Сауди Арабиа мониторс анд интимидатес иц cритиcс аброад | ДW | 07.11.2019“. ДW.CОМ. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Wомен'с ригҳц аcтивисц анд политиcал присонерс 'сехуаллй ассаултед, тортуред анд пут то деатҳ ин Сауди Арабиа'“. Тҳе Индепендент (2020-йил 19-ноябр). Қаралди: 2022-йил 10-март.