Sauna

Сауна (сауна), фин ҳаммоми — ҳаммомнинг қуруқ иссиқ ҳаволи тури. Қад.дан Финландияда мавжуд бўлган; С. қуриш ХХ аср 70й.ларидан Ғарбий Европада, кейинроқ бошқа ерларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам расм бўлди. С.нинг одам организмига таъсири тралар фарқига асосланган: иссиқхонадаги қайноқ қуруқ ҳаво (тра 90—140°, ҳаво намлиги 5 — 15%) сунъий ҳовуз ёки табиий сув ҳавзаси (кўл ёки дарё) сувининг совуқ ҳавоси билан алмашинади. Иссиқхонада яхшигина қизиб терлаган киши бирданига совуқ сувга тушгач, тралар фарқи ҳисобига капиллярлардан организмдаги зарарли моддалар тирсиллаб чиқиб кетади. Шунда одам енгил нафас ола бошлайди. С.да ювиниш киши организмини чиниқтиради ва маълум даражада даволайди. С.даги юқори трани киши организми буғи ўта нам бўлган (намлик 80—90%, тра 70—90°) рус ҳаммомидагига нисбатан осонроқ қабул қилади. С.да ювиниш киши организми учун жуда фойдали ва ёқимли муолажа, лекин унинг ҳам ўз меъёри бор: ювиниш мобайнида иссиқхонага 2—3 мартадан ортиқ кирмаслик керак: ҳар бир кириш олдидан камида 15 мин. танаффус қилиш лозим. Айниқса, соғлиги унча яхши бўлмаганлар: ошқозон яраси борлар, юраги хасталар, қон босими баланд ёки паст кишилар, астма хасталигига дучор бўлганлар, семиз ва қари кишилар жуда эҳтиёт бўлишлари лозим. Оғироёқ аёллар ва болалар Сда ювиниши мумкин эмас. С. иссикхонасининг деворлари ва терлаш супалари игна баргли дарахт ёғочидан қилинади. Шунинг учун С.да ўзига хос ўрмон ҳавосининг ҳиди уфуриб туради. С.газ, ўтин, кўмир ва, асосан, электр печ билан қиздирилади. Печ устига ўртача катталикдаги қора тошлар териб қўйилади. Тошлар қизигач, чатнаб кишини шикастламаслиги учун уларнинг устига сим тўр ўраб қўйилади. С.да бир ҳафтада бир марта ювиниш яхши самара беради.
Ўрта Осиё, шу жумладан, Ўзбекистондаги қад. ҳаммомларда ҳам худди С.дагидек қуруқ ҳаволи иссиқхона бўлган, лекин сувли ҳовуз бўлмаган (яна қаранг Ҳаммом).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |