Savatchilik
Саватчилик — бадиий ҳунармандлик тури; Ўрта Осиёда қадимдан мавжуд бўлган. Сават тўқишда хом ашё сифатида тол, тут, туранғил, юлғун новдалари, буғдой пояси, қамиш ва бошқалардан фойдаланилади. Новдаларни маълум вақт (сентябр—октябр)да йиғиб олинади, бир неча кун салқин жойда сақланади, мустаҳкамлигини ошириш учун вақт-вақти билан сув сепиб турилади, шунда улар яхши букилиб, синмайдиган бўлади. Айниқса, қора тол новдасидан тўқилган саватлар қадрланган. Баъзан новдаларнинг пусти тозаланиб ҳам сават тўқилади. Саватчилик Ўзбекистоннинг барча вилоятлари (жумладан, Фарғона, Тошкент ва бошқалар)да тапқалган. Саватчилик бўйича мутахассислар усташогирд усулида, ҳозирги кунда турли бадиий билим юрти, тўгаракларда ҳам тайёрланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |