Савр (араб.) — 1) Зодиак юлдуз туркумларидан бири. Белгиси О. Ўрта аср юлдуз ҳариталарида Овчи Орионга ташланаётган бақувват буқа шаклида тасвирланади. Бу юлдуз туркумида оддий кўз билан 125 тагача юлдуз санаш мумкин. Унинг энг ёруғ юддузини араблар Алдебаран деб аташган. Унгача масофа 70 ёруғлик йили, шунингдек, бу юлдуз туркумида Ҳулкар сочма юлдуз тўдаси ҳам жойлашган. С. куз ва қишда яхши кўринади;

2) шамсия йил ҳисобида 2ойнинг номи. 22 апрелдан 21 майгача бўлган даврга тўғри келади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил