Savt
Савт (араб. — овоз, товуш) — бирор чолғу ёки вокал мусиқа асари пардалари ва куй оҳанги асосида яратилган куй ёки ашула. Ўзбек мусиқасида муайян куй ва ашулалар ўзгача доира усулларига туширилиб, уларнинг ҳар хил вариантлари яратилган ва муайян мақом, халқ куйи ёки ашулаларининг савти деб аталган. "С." сўзи ХВИ асрдан бошлаб мусиқа ёзма манбаларида кенг қўлланилиб, Ўн икки мақом тизимида кичик шаклли ашулалар сифатида шарҳланади. Шашмақомса эса С.лар мақомларнинг 2гуруҳ шўбаларидан бўлиб, йирик шаклдаги ашула туркумларини ташкил қилади ва Савти Сарвиноз (Бузрук мақомида), Савти Ушшоқ, Савти Калон, Савти Сабо (Ростда), Савти Наво (Навода), Савти Чоргоҳ (Дугоҳда) деб номланади. Шашмақомдаги С.ларнинг шохобчалари Талқинча, Қашқарча, Соқийнома ва Уфар деб аталади ва шу номли доира усулларида ижро этилади. Слар турли, айниқса, туркумли куй ва ашулаларнинг муайян қисмини ҳам билдиради: Савти Ажам — Ажам туркумининг 2-қисми; Савти Муножот — Муножот туркумининг 2-қисми (мазкур С.нинг сурнай йўли ҳам машҳур); Савти Сувора — Сувораларнинг 2-қисми; Савти Сурнай Дутоҳи — Сурнай Дугохининг 2-қисми.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |