Ҳомаре Сава (японча:澤穂希 1978-йил 6-сентябрда туғилган, Фучу, Токио) – япониялик футболчи. 2011-йил Аёллар ўртасода Жаҳон чемпиони, 2010-йил Осиё ўйинлари чемпиони.

Ҳомаре Саwа
澤 穂希
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ҳомаре Саwа
Таваллуд санаси 1978-йил 6-сентябр (1978-09-06) (48 ёш)
Таваллуд жойи Фучū, Токё, Япония
Бўйи 165 cм (5 фт 5 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1991–1999 НТВ Белеза 136 (79)
1999–2000 Денвер Диамондс
2001–2003 Атланта Беат 55 (13)
2004–2008 НТВ Белеза 85 (47)
2009–2010 Wашингтон Фреэдом 41 (6)
2009 → НТВ Белеза (ижарада) 4 (2)
2010 НТВ Белеза 0 (0)
2011–2015 ИНАC Кобе Леонесса 94 (12)
Миллий терма жамоа
1993–2015 Япония 205 (83)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Спорт карераси

Ҳомаре узоқ вақтдан бери Японияда аёллар футболининг энг яхши вакили ҳисобланиб келинади. 2004-йилда асли Саwа Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Саwа спортдаги фаолиятини жуда эрта бошлаган – шунинг учун 12 ёшида миллий чемпионатнинг олий лигасида илк ўйинларини ўтказган ва 15 ёшида у миллий терма жамоадаги ўйинларда дебют қилган ҳамда Филиппин терма жамоасига тўртта гол урган. Келажакда Ҳомаренинг Япония терма жамоасининг ҳар қандай йирик турнир учун аризасидаги ўрни деярли ажралмас бўлиб қолади. Ҳомаре бешта жаҳон чемпионати ва учта олимпиадада қатнашган. Умумий ҳисобда Саwа терма жамоа либосида 205 марта майдонга тушиб, 83 та гол урган.

2011-йилги Жаҳон чемпионатида Ҳомаре жамоа сардори сифатида Япония терма жамоасини турнирда ғалабага олиб келди, бу йўлда турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди ва энг фойдали футболчи совринини қўлга киритди. Финал учрашувининг қўшимча таймларида Саwанинг тўпларидан бири япониялик аёлларга дуранг келтирганини ҳам таъкидлаш жоиз. 2011-йил охирида у йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилди[1].

Ҳомаренинг клубдаги фаолияти Япония ва АҚСҲ клубларида ўтган. Япон аёл ўзининг барча жамоаларида асосий таркиб футболчисига айлана олган эди. 2012-йилнинг 9-январида Швейсариянинг Сюрих шаҳрида Саwа ФИФА томонидан йилнинг энг яхши аёл футболчиси соврини билан тақдирланди[2]. У Мартанинг кетма-кет 5 марта ФИФА томонидан дунёнинг энг яхши аёл ўйинчиси совринлари сериясини тўхтатди шунингдек, жинсидан қатъий назар, йил охирида йирик индивидуал мукофотни қўлга киритган биринчи осиёлик одамга айланди[3]. Ўша йилнинг феврал ойида Ая Мияма Саwадан Япония терма жамоаси сардори лавозимини қабул қилиб олди[4].

2012-йилги Лондон Олимпиадасида Япония олтин медал учун ўйинда АҚШ билан тўқнаш келди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди[5]. 2012-йил август ойида у халқаро футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди[6]. 2012-йил октабр ойида у 2012-йил ФИФАда йилнинг энг яхши аёл футболчиси номинациясига номзод бўлди ва овоз бериш натижаларига кўра 4-ўринни эгаллади[7].

Клубдаги статистика

Жамоа Мавсум Лига Ички лига Ички плей офф Умумий
Ўйин бошидан Дақиқа Гол Ассис Ўйин Бошидан Дақиқа Гол Ассис Ўйин Бошидан Дақиқа Гол Ассис
Wашингтон Фреэдом 200 WПС 20 20 1800 3 0 1 1 90 0 0 21 21 1890 3 0
Тотал 20 20 1800 3 0 1 1 90 0 0 21 21 1890 3 0
Умумий – 20 20 1800 3 0 1 1 90 0 0 21 21 1890 3 0
Жамоа Мавсум Лига Мамлакат кубоги Лига кубоги Умумий
Иштирок Гол Иштирок Гол Иштирок Гол Иштирок Гол
Ёмиури Белеза 1991 13 5 —
1992 20 3 —
1993 17 5 —
1994 17 11 —
1995 18 16 —
1996 17 14 —
1997 18 14 —
1998 16 11 —
1999 0 0 —
Умумий 136 79 —
Денвер Диамондс 1999
2000
Умумий
Атланта Беат 2001 19 3 — — 19 3
2002 21 7 — — 21 7
2003 15 3 — — 15 3
Тотал 55 13 — — 55 13
Ниппон ТВ Белеза 2004 6 5 —
2005 21 16 5 3 — 26 19
2006 17 13 3 2 — 20 15
2007 20 6 4 5 2 0 26 11
2008 21 7 4 1 — 25 8
Умумий 85 47 2 0
Wашингтон Фреэдом 2009 20 3 — — 20 3
Умумий 20 3 — — 20 3
Ниппон ТВ Белеза 2009 4 2 4 1 — 8 3
Умумий 4 2 4 1 — 8 3
Wашингтон Фреэдом 2010 21 3 — — 21 3
Умумий 21 3 — — 21 3
Ниппон ТВ Белеза 2010 — 1 0 — 1 0
Умумий — 1 0 — 1 0
ИНАC Кобе Леонесса 2011 16 4 4 0 — 20 4
2012 17 2 3 0 4 0 24 2
2013 6 0
Умумий 33 6 7 0 10 0 50 6
Умумий

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“. 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-июн 2022-йил.
  2. ↑ ҳттпс://www.ббc.cо.ук/неwс/16480923
  3. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-июн.
  4. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-июн.
  5. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-июн.
  6. ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-июн.
  7. ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-июн.

Ҳаволалар