САХА (Саҳа) Мегнад (1893.6.10, Дакка, ҳозирги Бангладеш — 1956.16.2, Янги Дехли) — ҳинд физиги ва астрофизиги. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1927-йилдан). Калкутта университетини тугатган (1915). Калкуттадаги фанлар бўйича Миллий институт аъзоси ва президенти (1937—39). Калкуттадаги Ядро физикаси институти асосчиси (1951) ва унинг фахрий аъзоси. Илмий ишлари термодинамика, статистик физика, ионланиш назарияси, нурланиш назарияси, астрофизика, радиотўлқинлар тарқалиши назарияси, ядро физикаси ва бошқаларга оид. Газларнинг юқори трада ионланиш назариясига ва уларни юлдузлар атмосферасини ўрганишда қўллашга оид ишлари фанда катта аҳамиятга эга.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил