Сахалар (рус манбаларида якутлар) — халқ. Саха Республикасининг туб аҳолиси (365 минг киши, 1990-йиллар ўрталари). Россияда жами 380 минг киши. Саха тилила сўзлашади. Диндорлари — православлар. Сахалар этногенези жуда мураккаб. Сахалар Байкал бўйидан Лена дарёсининг ўрта оқими бўйига кўчиб келиб (Х—ХИВ—ХВ асрларда), туб аҳоли (эвенклар, юкагирлар) билан қўшилиб кетишган. Сахалар туркийзабон халқлардан узокдашиб кецаларда, чорвачилик билан шуғуллансаларда, лекин ўз қўшнилари — Шимолида яшовчи, овчилик хўжалиги юритувчи кичик халқдардан кескин фарқ қилишади. С, шунингдек, деҳқончилик, полизчилик, балиқ овлаш, буғучилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланади.[1]

Сахалар (Саха)
Умумий аҳоли сони

520,000

Катта аҳолига эга минтақалар
Россия
Тиллар
Саха, Русча
Динлар
Насроний,Шомонийлик
Қариндош этник гуруҳлар
бошқа туркий халқлар
машҳур якутлар

Сахалар (ўзларини — уранхай саха деб аташади) — тукий халқ,Саха Республикасининг маҳаллий аҳолиси. Саха тили туркий тиллардан биридир.Саха тилида жуда ҳам кўп мўғулча сўзлар учрайди, шу билан бирга палеоазит тилларидан ҳам сўзлар ўтган, айниқса шимолий сахаларда.

Тарих

Кўпчилик олимлар такидлашларига кўра, сахатлар Лена, Алдан, Вилюй даёлари бўйига ХИИ асрда Байкал оролидан кўчиб келишган ва улардан олдин бу ерда истиқомат қилиб келган палеоазит халқларини сиқиб чиқаришган. Сахатлар чорвачилик, йилқичилик, балиқчилик, овчилик билан шуғулланишган.Савдо-сотиқ, Тангританлик динини ва ҳарбий ишларни ривожлантиришган. Сибир ва Шимоли-шарқий Осиёга катта та'сир ўтказишган.

Умумий

Сахатлар (ўз номи — саха, ураанхай Саха), Россия федерациясидаги туркий миллат, Саха Республикасининг туб аҳолиси(450 минг). Магадан, Сахалин, Амур областларида ҳам яшайдилар. Россияда ҳаммаси бўлиб 470 минг сахалар яшайди. Саха ёки саха тили Олтой тиллар оиласининг шимоли-шарқий туркий тиллар гурухига киради. Дини православ ва тангританлик. Ота-онасидан ҳеч бўлмаса биттаси саха бўлганлар метисларни, сахалярлар деб аташади.

Маданияти

Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қадимий эпос олонхо (саха.: олоҥхо), Юнеско қарамоғи остига олинган.

Мусиқий асбоблардан энг машхури — хомуСахалар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил