Sahroi Kabir
Саҳрóи кабíр (арабча: الصحراء الكبرى, ас-Саҳро ал-Кубро; франсузча: Саҳара) — Ер юзидаги энг катта тропик чўл ҳисобланади. Африка қитъасининг шимолида жойлашган. Ғарбдан шарққа қараб тахминан 4800 кмга, шимолдан жанубга қараб 800 дан 1200 кмгача чўзилган бўлиб ; 8,6 млн км майдонни эгаллайди. (Африка қитъасининг 30%га яқин майдони, Бразилиядан каттароқ). Ғарбдан Атлантика океани соҳилларигача, шимолда Атлас тоғлари ва Ўртаер денгизи, шарқдан Қизил денгиз билан ўралган. Саҳронинг жанубий чегаралари (16° шимолий кенгликда) камҳаракат қумли дюналар иборат бўлиб, ундан жанубда Судан саваннасига ўтувчи Сахел региони жойлашган[1].
| Саҳрои Кабир арабча: الصحراء الكبرى | |
| Ер сунъий йўлдошидан олинган тасвир НАСА Wорлд Wинд | |
| Координаталари: Миссинг латитуде | |
| Мамлакатлар | |
| Жойлашуви | Шимолий Африка |
| Узунлик | 800−1 200 км |
| Кенглик | 4 800 км |
| Дарёлар | Нил Нигер |
| Кўллар | Чад |
Саҳрои Кабир қисман ўндан ортиқ мамлакат — Жазоир, Ливия, Мали, Марокаш, Мавритания, Миср, Нигер, Судан, Тунис, Ғарбий Саҳрои Кабир ва Чад ҳудудини эгаллаган эди. Чўлнинг катта майдонида ўтроқ аҳлоли яшамайди, ўтроқ ҳаёт асосан воҳалар, Нил ва Нигер дарёси водийларида тарқалган. Саҳрои Кабирда асосан қумли-тошли раёнлар кўп учрасада, уни фақат бир типдаги чўллар киритиб бўлмайди. Саҳро турли ҳудудларга бўлиб, улар: Тенере, Катта Шарқий Эрг, Катта Ғарбий Эрг, Танезруфт, Ал-Ҳамро, Игиди, Эрг-Шеш, Араб чўли, Жазоир чўли, Ливия чўли, Нубия чўли ва Талақ чўлларидан иборат.. Саҳрои Кабир доимий равишда ўсиб бормоқда: у ҳар йил жанубга томон 6÷10 кмга кенгаймоқда[2].
Саҳройи кабирдаги жавоҳир номи
Саҳрои Кабир номининг илк бора эсга олиниши эрамизнинг И асрига оид бўлган[3]. У арабча (арабча: صَحراء — ṣаḥрāʾ) сўзидан олинган бўлиб, „чўл“, „саҳро“ маъноларини беради, бу сўзнинг кўплик маъносини берувчи кўриниши эса „ṣаḥāрā“ кўринишига эгадир. Бундан ташқари, унинг сифат берувчи „аṣḥар“ сўзи билан алоқаси бор, деб ҳисоблашади. Бу сўз ҳеч нима ўсмайдиган қизил текислик, маъносини англатади. Бошқа манбаларга қараганда, қадимги араб тилида „саҳра“ — „жигаррангсимон қизил“ маъносига ҳам эга бўлган ҳолда улар Саҳрои кабордан иборат[4]. Саҳрои каборнинг бир нечта ҳудудлар номи, жумладан Танезруфт (Жазоирнинг жануби-ғарби), Тенере (Нигернинг марказида), Шимолий Африканинг туб аҳолиси ҳисобланмиш, барбарлар тилидан олинган эди[1].
Жўғрофий характеристикалари
Майдони

Турли манбалар Саҳрои Кабирнинг майдонини турлича талқинда аниқлаштиришади, шунинг учун майдон ўлчамлари баҳоси ўзгариб турар эди. 100 ва 200 ммли изогиета, қуруқлик индекси, хурмо дарахтларининг мева бериш чегаралари ва шимолда спарто ўтларининг ўсиши, шунингдек, жанубда бошқа турдаги ўсимликларнинг ўсиш майдони каби аниқлаш усулларидан фойдаланишган. Айрим манбалар Саҳрои Кабирнинг шарқий чегараси Нил дарёси билан тугашини ҳамда Араб чўли ва Нубия чўли унинг таркибига кирмасликларини ёзишади. „Болшая совецкая энсиклопедия“да чўл диапазони 6 млн.дан дан 8 млн км2 гача эканлиги ёзилган[5]. Британника энсиклопедияси маълумотларига қараганда Саҳрои Кабир 8,6 млн км2 майдонни эгаллаган бўлиб, у қитъа ҳудудининг 30%ини эгаллаган эди[1]. WWФ ташкилоти эса, саҳро майдонини 9,1 млн км2 дея таъкидлайди[6].
Геология ва фойдали қазилмалар
Чўл қадимий Африка платформасининг шимоли-ғарбий Саҳрои Кабир плитасида жойлашган. Плитанинг марказий қисми бўйлаб ғарбдан шарққа томон Марказий Саҳрои Кабир тепаликлар зонаси чўзилиб ётган бўлиб, у ерда қуйи кембрий даври кристалл пойдевори плита юзасига чиқиб қолган. Тепаликлар зонасидан шимолда ва жанубда Шимолий Саҳрои Кабир ва Жанубий Саҳрои Кабир пастликлари жойлашган бўлиб, у ердаги платформа букиклари фанерозой чўкинди тоғ жинслари билан қопланган. Бу зоналарда бўр даври ўрталарига қадар қитъавий қатламлар тўпланган, кейинчалик улар бўр даври охирлари ва палеоген даври бошларида денгиз чўкиндилари билан ёпилган (пастликларнинг жанубий қисмида денгиз чўкиндилари қалинлиги пасайиб боради). Олицоген давридан бошлаб денгиз чекинган ва қадимги массивлар (айниқса Ахаггар ва Тибеци) кучли кўтарилишларга учраганлар. Жанубий Саҳрои Кабир пастликлар зонасида текис Таоденни синеклизаси, Гао грабени, Мали-Нигер синеклизаси ва Чад синеклизалари мавжуд[5]. Платформанинг турғунлиги сабаб, палеозой эрасининг формалари горизонталликни сақлаб қолган ва кам ўзгарган. Саҳронинг шимолий қисмида (ғарбий Миср, Жазоир) бу жинслар чўкиклар ва ҳавзалар билан боғланиб кетган. Саҳронинг жанубий қисмидаги платформа букилишлари кайнозой кўллари (Чад кўли ва Унианга кўллар гуруҳи шулар жумласидандир) билан эгалланган улкан ҳавзаларни вужудга келтирган[1]. Саҳро ҳудудида бой нефт ва газ ресурсларига эга Саҳрои Кабир нефт-газ ҳавзаси бўлиб, унда Хасси-Месауд, темир рудаси, Кедиет Ижил, мис рудаси конлари мавжуд. Олтин, волфрам, уран ва ноёб металлар конлари қуйи кембрий пойдевори билан боғлиқ.[3][5]
Релефи

Саҳрои Кабирнинг ландшафти турли-туман. Майдонининг кўп қисмини (70%га яқин[3]) қояли гил тепаликлар ва 500 мгача баландликка эга тошли платолар (хамада)дан иборат. Саҳронинг марказий қисмида Тибести (Саҳрои Кабирнинг энг баланд нуқтаси — Эми-Куси вулқони) ва Ахаггар (Тахат тоғи, 3003 м) тоғлари мавжуд. Бу ҳудудларда неоген ва антропоген даврларида жуда фаоллашган вулқонларнинг, чуқур ва кенг водийлар (кенглиги 30 км, узунлиги 400 км) ва қуриб қолган қадимги дарёлар ўзанларидан иборат.[5] Тоғолди ҳудудларининг ўзига хос жиҳати шуки, у ерда тоғ жинсларини ўраб олувчи ферромарганецли қора қатлам мавжуддир. Саҳро платоси асосан шамолда учиб юрувчи жинслардан таркиб топган (масалан, Жазоирдаги Тадемаит платоси).[1][5] Саҳрои Кабирда қоялар, тоғлар ва платолардан ташқари кўплаб унча чуқур бўлмаган шўрхок, оқмас сув ҳавзалари (себхалар, шоттлар ва дайилар), воҳаларга эга улкан чўкиклар ҳам учрайди. Чўлнинг нисбатан қуйи жойлашган ҳудудлари — Каттара (-133 м, Саҳрои Кабирнинг энг паст нуқтаси), Ал-Файюм, Мелгир (-26 м) ва Боделедир.[1] Турғунликка мослашган вадилар, қумли чўллар (эрглар) ва дюналар саҳронинг 25%ини яъни 2,2 млн км2 майдонини эгаллаган.[1][5]. Саҳронинг энг кўп қумга эга қисмлар — Игиди, Эрг-Шеш, Катта Ғарбий Эрг, Катта Шарқий Эрг, Эрг-Шебби ва бошқалардир. Барханлар тизмаси нимжон ксерофит ўсимликлар билан қопланган. Саҳрода айлана, юлдузсимон, кесишган дюналар, ўроқсимон барханлар учрайди; пирамидасимон дюналар 150 мгача, тизмалар 200-300 мгача баландликка етиши мумкин. Шимолий ва шимоли-шарқий ҳудудларнинг жануби — Аубари, Идехан-Марзук, Тенере, Ливия чоълида кўчиб юрувчи қумликлар учрайди.[1][5]
| . | Тадрарт-Акакус тоғлари, Ливия | Эннеди ҳудудидаги Гелта, Чад |
Сув ресурслари
Чўл ташқарисидан оқиб кирувчи бир неча дарё саҳронинг ер усти ва ер ости сувларини тўлдириб туради. Нил саҳродаги ягона доимий сув оқувчи дарёдир[5]. 1964-1968-йилларда Нил дарёсида Носир номли катта сув омбори қурилган. Нил суви пасайган пайтда бу омбор Тошка кўлларини вужудга келтиради. Саҳро жанубида бир неча дарёлар Чад кўлига қуйилади, уларнинг кўплари шимоли-шарққа томон юришни давом эттириб, маҳаллий сувли қатламларни бойитади. Чўлнинг жануби-ғарбий қисмидан ўз ички делтасига Фагибин, Гару, Ниангай ва б. кўлларни олган Нигер дарёси оқиб ўтади.[1]
Саҳронинг шимолий ҳудудларига Ливия, Жазоир, Тунис ва Марокашнинг Антиатлас, Атлас, Орес ва бошқа соҳилбўйи тепаликларидан оқиб келадиган, ирмоқлар ва вадилар (асосан қуруқ, кучли ёмғирлардангина тўлиб оқувчи сув йўллари) сув олиб келадилар. Бундай дарёлардан энг катталари — Драа, Саура ва Зиз. Улардан кичикроқ вадилар асосан келиб шоттларга қуйиладилар. Саҳрои Кабирнинг ички қисмида Ахаггара, Тассилин-Ажера ва Тибести ўзанларидан қадимий ва кенг дарёлар тармоғи — Игаргар, Тафасасет, Таманрассет ва б. вадилар ёйилиб кетади. Улардан айримлари жуда қадимда, қитъанинг иқлими намроқ бўлган пайтларда вужудга келган, бошқалари эса, Жазоирнинг Таманрассет шаҳрини вайрон қилган сув тошқини (1922-йил) каби табиий тошқинлар натижасида пайдо бўлган. Саҳронинг қумли дюналари ёмғир сувининг кўпгина қисмини ўзида сақлаб қолади. Кейинчалик улар саҳро қияликларидаги булоқлардан сизиб чиқади. Ёмғирлар шунингдек гелталарни ҳам тўлдирадилар, гелталардан айримлари доимий бўлиб, улар қуриб қолмайдилар (Аршей, Земмур ва б.). Саҳрои Кабирнинг чеккалари ва марказий тоғ массивларида ботқоқлашган ва кучли минералланган реликт кўллар ҳам сақланиб қолган, мисол учун Унианга кўллар гуруҳига кирувчи Ёа кўлини келтириш мумкин.[1][5] Саҳрои Кабир қумлари остида улкан ерости сув ҳавзалари жойлашган, улар орасида артезиан сув ҳавзаларини мавжуд. Бу ҳавзалар асосан континентал қуйи бўр даври қумтошлари қошида мавжуд бўлиб, воҳаларни сув билан таъминлайди. Ерости оқимининг кучлилиги сабаб, саҳронинг шимолий қисми ерости сувларига бой, ернинг нам қатлами эса, бироз қуйироқда жойлашган. Ерости сувларидан ирригация мақсадида ҳам фойдаланишади, бунга мисол қилиб Ливиянинг Буюк сунъий дарё лойиҳасини келтириш мумкин.[5]
| Буюк Атлас тоғларидан Саҳрога оқиб тушувчи Зиз дарёси | Тоғолди Ахаггар воҳаси | Аршей гелтасидаги сув манбаси олида туялар, Чад |
Тупроқлар
Саҳрои Кабирнинг асосий қисми тупроқлари тропик чўл, яримчўл (майда тош, шағалли, қумли) характерига эга. Тупроқ органик моддаларга бой эмас, тупроқ қатламларининг фарқи яққол сезилмайди. Айрим ҳудудларда азот тўпловчи бактериялар учрасада, Саҳрои Кабир тупроғи биологик жиҳатдан нофаол ҳисобланади. Чўлнинг чекка қисмларида органик моддалар миқдори кўпроқ; чўнқирларда асосан тузга бой тупроқ учрайди. Ўзаро бирикмаган карбонатнинг мавжудлиги паст даражадаги ишқорланишдан далолат беради. Саҳронинг шимоли-ғарбий ҳудудкарида 1–2 м қалинликка эга бўлган охак-гипс аралашмали тупроқ қатламлари кўпроқ тарқалган. Ўсимликларга нисбатан эҳтиёциз муомала ва ўзбошимчалик билан тупроққа ишлов бериш ва шамоллар оқибатида, кўчиб юрувчи қумлар воҳаларни эгаллаб олмоқда. Бунинг олдини олиш мақсадида 1974-йил Ливияда „яшил девор“ лойиҳаси бошлаб юборилган, унга кўра 1500 км масофага экилган эвкалипт ва б. дарахтлардан табиий қалқон ҳосил қилинган.[1][5]
Иқлими
Иқлимий нуқтаи-назардан қаралса, ҳозирги Саҳрои Кабир ҳудуди палеоцен даври бошларида, тахминан 5 млн йил аввал чўлга айланган, саҳро ҳудуди сўнгги марта неолитик субплувиал даврида саванна бўлган. Ҳозиргидек қуруқ иқлим тахминан 10 минг йилдан бери давом этмоқда.[5] Саҳрои Кабир табиий шароитининг сезиларли даражада ўзгаришини ХВИ асрдан ХВИИ асргача, Европада Кичик музлик даври юз берган вақтда кузатишган. Бу вақтда саҳронинг шимолий чегараси ва шимолий ҳудудлари бўйлаб ёғингарчилик миқдори ортган. ХИХ асрга келиб, саҳро иқлими худди ҳозиргига ўхшаш кўриниш касб этган.[1] Саҳрои Кабирнинг иқлимига йил бўйи шимоли-шарқий пассат шамоллари кучли таъсир ўтказиб келади. Ўртача намлик миқдори 30-50%ни ташкил этади, намлик миқдорининг пастлиги ва юқори даражадаги буғланиш (потенсиал буғланиш миқдори 2500–6000 мм) ингичка соҳилбўйи ҳудудларини ҳисобга олмаганда, саҳронинг барча ҳудудлари учун оддий ҳолат ҳисобланади.[5] чўлда иккита асосий иқлимий шароит ажралиб туради: шимолда қуруқ субтропик, жанубда қуруқ тропик. Шимолий ҳудудлар суткалик ва йиллик ҳароратнинг кескин ўзгаришига учрайдилар, қишда салқин, ҳатто совуқ ва ёзда ўта иссиқ. Йилига икки марта ўта кучли ёғингарчилик миқдори кузатилади. Жанубий ҳудудлар ёзи иссиқ, қиш эса илиқ ва қуруқ. Иссиқ ва қуруқ мавсумдан кейин ёзги ёмғирлар мавсуми бошланади. Ғарбий соҳилбўйи қисмларда бироз салқинроқ иқлим ҳукм суради, бунинг сабаби, соҳилни совуқ Канар оқими ювиб туришидир.[1]
| Жазоирдаги Иссауан эргининг Ер сунъий йўлдошидан олинган сурати. Унда буғланиб кетган ёмғир сувининг дюналар орасида тўпланиб қолган тузларини кўриш мумкин (оқ-кўк ҳудудлар) | Ришат — Саҳрои Кабир ғарбидаги геологик формация | Саҳродан Канар ороллари томонга самол таъсирида учиб юрувчи қум заррачалари йўналмоқда |
Шимолий қисм
Саҳро шимолидаги қуруқ субтропик иқлимни Шимолий тропик узра эсувчи кучли босим остидаги Хардли ячейкаси билан изоҳлаш мумкин. Суткадаги ўртача ҳароратнинг йиллик фарқи тахминан 20 °C. Қиш шимолда нисбатан совуқ, марказий ҳудудларда бироз салқин. Шимолий ҳудудларда қиш фаслининг ўртача ҳарорати +13 °C[1] июл ойининг ўртача ҳарорати +37,2 °C (Адрар), сутканинг ўртача ҳарорати эса, +40 °C дан ҳам ошиши мумкин. Ёз ва қишда суткалик ҳарорат сезиларли даражада ўзгариши мумкин. Қиш тунларида тупроқ музлайди, марказий ҳудудларда эса, тунҳи ҳарорат −18 °C гача етиши мумкин. Ёз иссиқ, кузатилган максимал ҳарорат +57,8 °C (Ал-Азизия). Ер юзасининг қизиши +70…+80 °C гача етади[5]. Ёғингарчилик миқдори турли хилда бўлиб, ўртача йиллик ёғингарчилик 76 мм. Ёмғирлар асосан декабрдан то мартгача кузатилади, майдан июнча ёғингарчилик миқдори камаяди. Ёмғирлар мавсумининг иккинчи қисми август ойига тўғри келади, момақалдироқ кузатилади. Бу вақтда кучли аммо қисқа тошқинлар юзага келиши мумкин.[1] Ички ҳудудларда бир неча йиллаб ёғингарчилик кузатилмаслиги мумкин, Ахаггар ва Тибестининг шимолий ҳудудларида эса деярли ҳар куни қисқа муддатли қор ёғади. Саҳронинг катта қисмида тонг пайтларида шудринг тушиши кузатилади.[5] Қуруқ субтропиклар шунингдек, ички ҳудудлардан кўп кунли қум бўронларини олиб келувчи, иссиқ шамоллари билан ҳам машҳурдир (шамол тезлиги баъзида 50 м/секундга етади[5]). Улар айниқа баҳорда кузатилади, лекин бошқа фаслларда ҳам бундай ҳолат юз бериши мумкин. Мисрда бу шамоллар хамсин ва самум, Ливияда гибли, Тунисда чили деб аталади. Судан бундай шамоллар хабуб деб аталиб, унинг давомийлиги қисқароқ ва ёмғирлидир[1].
Жанубий қисм
Жанубнинг қуруқ тропик иқлимига кучли босимли ҳаво ячейкасидан ташқари, муқим субтропик мавсумий қитъа ҳавоси ва жануброқда жойлашган ўзгариб турувчи денгиз ҳаво оқими доимий таъсир ўтказади. Қуруқ тропик иқлим суткалик ҳароратининг йиллик ўзгариши ўртача 17,5 °C ни ташкил қилади. Энг совуқ ойларнинг ўртача ҳарорати худди шимолий ҳудудлар кабидир, лекин суткалик ҳароратнинг ўзгариш кескинлиги пастроқ. Тоғли ҳудудларда баъзида ҳарорат нол даражадан пастроқ бўлиши мумкин. Тибести тоғларида қайд этилган энг паст ҳарорат −15 °C. Баҳорнинг охири ва ёзнинг бошланиши жуда иссиқ, кўп ҳолларда ҳаво ҳарорати 50 °C гача етади.[1] Қуруқ тропикларнинг тоғли ҳудудларида йиллик ёғингарчилик миқдори юқори эмас, текислик ҳудудларида ёмғирлар асосан ёзда ёғади. Шимолда бўлгани каби ёмғирлар асосан момақалдироқ билан давом этади. Йиллик ёғингарчилик миқдори ўртача 130 ммни ташкил этади, марказий тоғли массивларда кам ҳолларда қор ёғиши мумкин. Саҳронинг ғарбий қисми ҳарорати совуқ Канар оқими таъсирида бироз илиқлашади, натижада конвексион ёғингарчилик миқдори камаяди, намлик миқдори ортади ва туман тушиши кузатилади. Жанубий ҳудудларда қиш, чанг ва қум олиб келувчи қуруқ шимоли-шарқий шамол — харматан даври ҳисобланади.[1]
Ўсимлик дунёси


Саҳрои Кабир флораси унча бой эмас, у вадилардан узоқда, воҳаларда, баладликларда ўсувчи кам турли ўтлар, буталар ва дарахтлардан ташкил топган. Чўнқирларда тузга чидамли галофитлар ўсади. Сув тақчил бўлган тепалик ва платоларда иссиқликка мослашган ўт, бута ва дарахтлар ўсади.[1] Кўплаб ҳудудларда ўсимлик умуман учрамайди. Саҳронинг деярли барча ҳудудларидаги ўсимликларнинг ҳаётига инсон омили жуда кучли таъсир ўтказган (чорвачилик, доривор ўсимликларни йиғиб олиш ва ҳоказо).[5] Саҳрои Кабирнинг ўсимликлар дунёси айниқса ёғингарчиликнинг номунтазамлигига яхши мослашган. Кўп йиллик қурғоқчиликка чидамли буталар анча узун ва кўп тармоқли илдиз тизимига эга (15-20 мгача). Ўцимон ўсимликларнинг энг кўп тарқалиган турларидан бири эфемерлар бўлиб, улар етарлича намгарчиликдан кейин уч кун ичида уруғ ҳосил қиладилар ва 10-15 кун ичида уруғларини атрофга ёядилар.[1] Саҳронинг тоғли ҳудудларида Ўртаер денгизи эндемикларининг турдоши ҳисобланган неогендаври реликтли ўсимликлари учрайди. Тоғларда ўсувчи дарахцимон реликтлилар орасида зайтун, сарв кабиларни учратиш мумкин. Бундан ташқари чўлда акация, юлғун, шувоқ, олеандр, хурмо, эфедра каби ўсимликлар мавжуд. Воҳаларда финик палмаси, анжир, зайтунсимон ва мевали дарахтлар, айрим ситруслар, турли сабзавотлар ўсади. Атлантика океани қирғоқларида турли ажриқлар ва бошқа шўрликка чидамли ўсимликлар ўсади. Сув ҳавзаларида сув ўтлари учрайди.[1][5]
Ҳайвонот олами
Саҳрои Кабир фаунаси Эфиопия ва Голарктика зоогеографик ҳудудларга мансуб бўлиб, 4 мингга яқин турга бўлинади (асосан умуртқасизлар). Саҳро ҳудудида эндемиклик 10-12%ни ташкил қилса ҳам, ҳудуддаги ҳайвонотнинг 40%и африка эндемиклари турига мансуб. Чўл жониворларининг яшаш ҳудуди асосан марказий тоғолди ҳудудлар билан чекланади. Қурғоқчил ерларда жониворлар сони ва турлари жуда камчиликни ташкил қилиб, ҳатто 2 кг/га гача камайиб кетиши мумкин. Жониворларнинг асосий қисми тунги ҳаёт тарзини олиб боришади.[5] Сутемизувчилар (60 га яқин тур[5]): қумсичқонлар оиласи, қўшоёқлар оиласи, карп қуёни, эфиопия типратикани, барбар қўйи, ҳанжаршох антилопа, доркас ғизоли, муфлон, нубия ёввойи эшаги, павиан (Аир ва Тибестида), ёлдор сиртлон, шоқол, гепард, чўл тулкиси, фенек ва мангусцимонлар (миср мангусти ва б.) учрайди. Шимолий Саҳрои Кабирдаги охирги аддакс антилопаси 1920-йиллар бошида ўлдирилган. Саҳронинг жануби ва марказий тоғли ҳудудларда унинг популяцияси анча қисқариб кетган. Шимолий Африка фили Қадимги Рим давридаёқ қирилиб кетган. Шимолий чегараларда шер ва тустовуқни охирги марта 1830-йилда учратишган.[1][5] Агар учиб ўтувчи кўчманчи қушларни қўшиб санаса, саҳрода яшовчи жонивор турлари сони 300 дан ортади. Соҳилбўйи ҳудудлари ва ички сув ҳавзалари кўплаб сувда сузувчи қушларни ўзига жалб қилади. Ички ҳудудларда тустовуқ, турли этхўр қушлар, котибқуш, Неотис нуба, африка уккиси, сесарка, бойқуш, чўл қузғуни ва б. учрайди.[1] Калтакесаклар, эчкиэмарлар, буқаламунлар, узуноёқлар, шохдор илонлар ва кобралар тошлоқ ва қумлоқ ҳудудларда яшайдилар. Турли шиллиққуртлар қушлар ва б. жониворларнинг озуқасига айланади. Кўлларнинг ҳайвонот дунёсини асосан қурбақалар, бақалар, кичик тимсоҳлар, артемиялар ва қисқичбақасимонлар ташкил қилади. Шимолий Саҳрои Кабирнинг реликтли тропик сув фаунаси асосан сомсимонлар ва этроплуслардан иборат.[1]
| Саҳронинг энг чекка ҳудудларида яшовчи ва қирилиб кетиш хавфи остида турган аддакс антилопаси | Фенек митти тулкиси | Қирилиб кетиш хавфи остида турган доркас ғизоли |
Халқлар

Саҳрои Кабирнинг ҳудуди салкам АҚСҲ ҳудуди билан тенглигига қарамай, (Нил воҳасини қўшиб ҳисоблаганда ҳам) аҳоли зичлиги бор-йўғи км2 га 0,4 кишини ташкил қилади (2,5 млн киши).[1] Жуда катта ҳудудларда аҳоли яшамайди. Қадимги даврларда Саҳрои Кабир ҳудудлари бунданда кўпроқ аҳолига эга бўлган. Саҳро ҳудудида кенг тарқалган ТОСҲ ёдгорликлар, тошқотган буюмлар ва қоятош суратлари бу ерларда инсонлар ҳамда антилопа, буйвол, жираф, фил, каркидон, тонғиз каби кўплаб жониворлар яшаганликларидан гувоҳлик беради. Суякдан ясалган найзалар, чиғноқ ва балиқ тозаланган жойлар, ов қилинган тимсоҳ, бегемот суяклари қадимий кўллар бўйида аҳоли яшаш жойлари бўлганлигини билдиради.[1] 7 минг йил аввал Саҳрои Кабир ҳудудида чорвачиликнинг пайдо бўлиши, инсонлар ҳаётида овчилик ва балиқчилик эмас, кўчманчи чорвачилик муҳим ўрин тутишига туртки бўлди. Нигернинг Тенере ҳудудида яшовчи барбарлар ва загаваларга қардош ҳисобланган қадимги халқлар йирик шохли ҳайвонларни кўпайтириш билан шуғулланганлар. Қўй ва эчкиларнинг хонакилаштирилиши Каспий маданияти ва шимоли-шарқий Африка халқлари билан боғлиқлиги тахмин қилинади. Ерга экин экиш маданияти 6 минг йил аввал Мисрда арпа, буғдой экилиши билан кириб келган деб ҳисобланади. Бундай қишлоқ-хўжалик маданияти Осиёдан кириб келганлигини Мавритания ҳудудидан топилган кулоллик буюмлари исботлайди. Бу буюмлар эр. авв. 1000-йилга мансуб бўлиб, сонинке халқининг аждоди бўлган гангараларга тегишли, деб ҳисобланади.[1]

Қишлоқ хўжалиги ва уй ҳайвонларининг пайдо бўлиши кўплаб халқларни ўзаро яқин қабилалар билан савдо алоқалари ўрнатишга ундади. Ташқи савдо ривожлана борди. Эр. авв ИИ мингйилликдаёқ Мавритания миси Ўртаер тамаддуни вакилларига қадар етиб борган. Темир асрида Саҳрои Кабир сивилизацияси ривожлана боргани сайин, (эр. авв. И аср) савдо-сотиқ алоқалари ҳам камол топа борди.[1] Чўлланиш, саҳро аҳлини савдо сотиқда от ва қорамоллардан кечиб, туялардан фойдаланишга ундади. Аммо Мисрда туялардан мил. авв. ВИ-ИИИ асрлардаёқ фойдалана бошланган. Саҳро аҳолиси тез-тез саханжилар (барбарлар қабиласи)ва бошқа кўчманчиларнинг ҳужумларига учраб турганлар. Воҳа аҳолисининг кўпчилиги кўчманчилар томонидан қул қилиб олиб кетилган. ВИИ-ХИ асрларда Шимолий Африкада ислом динининг тарқалиши, ўз маҳаллий динини сақлаб қолишни истовчи кўлаб барбарлар ва арабларни саҳронинг ички ҳудудларига кўчиб кетишга мажбур қилди. Савдо йўли билан тарқалган ислом дини охир-оқибатда саҳро аҳлининг асосий динига айланди.[1] Аҳоли маданиятининг турли-туманлигига қарамай, саҳрода ясовчиларни асосан уч гуруҳга киритиш мумкин, булар: чорвачилик билан шуғулланувчилар, ўтроқ ер эгалари ва ҳунармандлар. Айрим жиҳатлари билан кўчманчи ҳисобланувчи чорвачилик ҳозир чекка ҳудудларда, тоғ ёнбағирларида ва нисбатан намлик юқори бўлган ғарбий ҳудудларда тарқалган. Йирик шохли қорамол Сахел билан чегара ҳудудларда кўпроқ боқилса, чўл ҳудудларида туя, эчки ва қўй кўпроқ боқилади. Чорвадорларнинг асосий гуруҳлари саҳронинг шимоли-ғарбида яшовчи регейбат ва Жазоир чўлларида ясоҳвчи чаамба қабилаларидир. Қурғоқчилик чорвадорлар даврларида ўтлоқларни излаб катта кўчишларни амалга оширганлар. Ўзларининг жанговарлиги билан ном қозонган туареглар, ислом ақидаларига қарамасдан, ҳалигача матриархат жамиятининг анъаналарини сақлаб қолганлар, уларда аёлларга кўплаб имтиёзлар берилган.[1]
Иқтисод
Саҳрои Кабир савдо тармоғи

Ўрта асрларда Саҳрои Кабир орқали Атлантика океани соҳилларидаги мамлакатлар ва Шимолий Африканинг кўплаб шаҳарларини боғлаб турувчи савдо йўли ўтган. Асосий савдо йўллари бир неча марта ўзгарган. У ХИ асргача Гана империяси орқали ўтган бўлса, ХИИ шарқдан ўтиб, Малининг олтин конлари ва Шимилой Африканинг савдо шаҳарларини ўзаро боғлаган. Мали отини, кўплаб бошқа моллар сингари аввал Яқин Шарққа, у ердан эса Европага йўл олган. ХВ асрдан асосий савдо йўли хаусалар яшайдиган ерлардан ўтган. Моллар бир ўркачли туялар карвони орқали манзилдан-манзилга ташилган. Туяларни карвонга қўшишдан аввал, уларни бир неча ойлаб Мағриб ёки Сахел тоғ ёнбағирларида яхшилаб боқилган. Сайёҳ Ибн Баттутанинг ёзишича, карвонларда ўртача 1000 бош туя бўлган, баъзида эса туялар сони 12 минг бошга ҳам етган. Карвонга саҳрони, туарегларнинг кўчманчи қабилаларни ва асосий савдо шаҳарларини яхши билган барбарлар сарбонлик қилишган, уларнинг бу хизмати учун анча ҳақ тўланган. Карвоннинг саҳрода нобуд бўлмаслиги карвондаги барчанинг ҳамжиҳат ҳаракатига боғлиқ бўлган. Воҳаларга чопарлар юборилиб, улар ҳали воҳага кириш учун кўп кунлар юриши керак бўлган карвон учун сув олиб келишган.
Транспорт
Саҳро бўйлаб Жазоир шаҳридан бошланувчи иккита автомагистрал ўтган. У Айн-Салаҳ ва Таманрассет орқали ўтиб, Лагосда тугайди. Иккита тармоқланишга эга: биринчиси Агадес (Нигер) ва Гао (Мали) орқали, иккинчиси Туат воҳасидан ўтади. Адрар, Таманрассет ва б. бир неча шаҳарларда аэропортлар бор.[3]
Тарих
2008-йилда Кёлн Тарихий геология университети олими Стефан Креплин бошчилигидаги Германия, Канада ва АҚСҲлик халқаро тадқиқитчилар гуруҳи Саҳрои Кабирда бир қанча изланишлар ўтказиб, тадқиқотлар натижасида аниқлашдики, эр. авв. 4000-йилда иқлим намгарчилигининг энг юқори кўрсаткичига чиққан бўлиб, эр. авв. 3600—2700-йиллар оралиғида тупроқнинг қуриши натижасида секин аста чўлланиб борган. Олимларнинг бундай хулосага келишларига Чад шимолидаги Ёа кўли тубидан олиб ўрганилган чўкиндилар сабаб бўлган. Тадқиқотларга қараганда, 6 минг йил аввал Саҳрои Кабирда турли-туман дархатлар ўсиб, кўплаб кўллар бўлган. Шу тақлид олимларнинг бу тадқиқотлари Саҳрои Кабирнинг 5500-йил аввал қуруқлашиб бориб, бир неча аср ичида чўлга айланганлиги ҳақидаги назарияни инкор этади.[7]
Манбалар
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 1,13 1,14 1,15 1,16 1,17 1,18 1,19 1,20 1,21 1,22 1,23 1,24 1,25 1,26 1,27 1,28 1,29 Саҳара — Британниcа Онлине Энcйcлопедиа (ингл.)
- ↑ Очлик йили: Мигрантлар оқими кенгаймоқда
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедГео - ↑ Словар современних географических названий. — Екатеринбург: У-Фактория. Под общэй редаксиэй акад. В. М. Котлякова. 2006.
- ↑ 5,00 5,01 5,02 5,03 5,04 5,05 5,06 5,07 5,08 5,09 5,10 5,11 5,12 5,13 5,14 5,15 5,16 5,17 5,18 5,19 5,20 Саҳрои Кабир — маълумот Катта совет энсиклопедиясидан олинди..
- ↑ „Нортҳерн Африcа“ (эн). WWФ. Қаралди: 2014-йил 23-апрел.
- ↑ Шифт Фром Саваннаҳ то Саҳара Wас Градуал, Ресеарч Суггесц, 2008.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |