Saydo
Сайдо (арабча: صيدا) — Ливаннинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Жанубий Ливан муҳофазасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 240 минг кишидан зиёд (1990й.лар ўрталари). Ўрта денгиз соҳилидаги порт (четга нефт чиқарилади). Саудия Арабистонидан келадиган нефт қувурининг сўнгги пункти. Нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Қишлоқ хўжалиги раёнининг савдо маркази. Денгиздан балиқ овланади.
Сайдо |
|---|
Мил.ав. С. ўрнида финикияликларнинг Сидон шаҳар-давлати бўлган. Шаҳар 637 йилда араблар қўл остига ўтган. 1517—1918-йилларда Усмонли турклар салтанати таркибида бўлган. ХИИ—ХВИИ асрларга оид меъморий ёдгорликлардан каср, Жоме улКабир маежиди ва бошқа сақланган. Археология музейи бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |