Saydullo Abdullayev
Абдуллаев Сайдулло Парходбекович (1965-йил 17-март, Наманган) — Ўзбекистон банклари ассоциацияси Бош директори (2005—2018), МДҲ Банклар уюшмаси кенгаш аъзоси, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори (2007—2017)[1].
| Абдуллаев Сайдулло Парходбекович | |
|---|---|
Абдуллаев Сайдулло Парходбекович | |
| Ўзбекистон банклари ассоциацияси Бош директори | |
|
Мансаб даври 2005-йил – 2018-йилгача | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Шавкат Мирзиёев Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент |
Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Тўлқин Жабборов |
| Вориси | Бахтиёр Ҳамидов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1965-йил 17-март Наманган |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
1982—1983-йилларда Наманган шаҳар Халқ судида суд мажлисининг котиби вазифасида ишлаган.
1983—1985-йиллар армия сафида хизмат қилган.
1986-йилда Твер давлат университетининг иқтисодиёт факултетига ўқишга кирган ва 1991-йилда университетни муваффақиятли тамомлаган.
1991—1992-йилларда Наманган вилояти истиқболни белгилаш ва статистика Бош бошқармаси Режа комиссияси мутахассиси,
1992—1993-йилларда Наманган вилоят ҳокими ҳузуридаги истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармасида мутахассис, бўлим бошлиғи вазифаларида ишлаган.
1993-йилнинг апрел ойидан 1994-йилнинг сентябр ойигача Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Наманган вилоят бўлими бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
1994-йил сентябр ойидан Аксиядорлик тижорат банки „Ғаллабанк“ Наманган вилоят филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритган.
1996-йил октябрдан 1997-йил декабр ойигача Банк-молия академиясида таҳсил олган.
1997-йилдан 1998-йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Қимматли қоғозлар департаменти директори,
1998—2000-йилларда Иқтисодий таҳлил департаменти директори,
2000—2002-йилларда Тижорат банкларига лицензиялар бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаменти директори лавозимларида ишлаган.
2002-йилдан 2005-йилга қадар Ўзбекистон банклари ассоциацияси Бош директори ўринбосари, Бош директор вазифасини бажарувчи.
2005-йилдан 2018-йилгача Бош директор лавозимида фаолият юритмоқда[2].
2007-йилдан 2017-йилгача шунингдек, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори.
2018-йилдан ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги давлат суғурта назорати инспексияси директори[3].
Манбалар
- ↑ архив нусхаси, 29-август 2017-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 29-август 2017-йил
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Банклар ассоциацияси[сайт ишламайди]
- ↑ „Сайдулло Абдуллаев возглавил Госстрахнадзор Узбекистана“.