Сайфиддин Умарович Исмоилов (18-август 1959-йил, Жиззах) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Жиззах вилояти ҳокими (2009—2016)[1].

Сайфиддин Умарович Исмоилов
Таваллуди 1959-йил 18-август (1959-08-18) (67 ёш)

Ҳаёти

Сайфиддин Исмоилов 1959-йил 18-августда Жиззах вилоятида туғилган.

1981-йилда Тошкент давлат қишлоқ хўжалиги институтини иқтисодчи-ташкилотчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2010–2016-йилларда – халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг депутати бўлиб тайинланган. ЎзЛиДеП аъзоси. 1981–1982-йилларда Жиззах вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг катта иқтисодчиси лавозимида фаолият олиб борган. Исмоилов 1982–1983-йилларда Зарбдор туманидаги „Шарқ юлдузи йўли“ давлат хўжалигининг бригада бошлиғи, 1983–1986-йилларда эса Жиззах вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг бош иқтисодчиси бўлган. 1986-йилдан 1988-йилгача Жиззах вилояти агросаноат қўмитасининг бўлим бошлиғи, 1988–1990-йилларда Сирдарё вилояти агросаноат бирлашмаси бўлим раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Фаолияти давомида Исмоилов 1990–1991-йилларда Жиззах вилояти агросаноат бирлашмаси бўлим бошлиғининг ўринбосари, 1991–1992-йилларда Жиззах вилояти аудит марказининг тафтишчиси, 1992–1995-йилларда Жиззах вилояти агросаноат бирлашмасининг бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган. 1995–1997-йилларда Жиззах вилояти ҳокимлиги умумиқтисодий масалалар мажмуасининг гуруҳ раҳбар, 1997–1998-йилларда Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва статистика бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари фаолият юритган. 1998–1999-йилларда Жиззах вилояти ҳокимининг умумиқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – Иқтисодиёт ва статистика бош бошқармасининг бошлиғи бўлиб ўз фаолиятини давом эттирган. 1999–2004-йилларда – Дўстлик тумани ҳокими этиб тайинланган. 2004–2005-йилларда Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2005–2009-йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири[2], 2009–2016-йилларда Жиззах вилояти ҳокими бўлган. 2016–2018-йилларда – Жиззах тумани ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „Жиззах вилояти ҳокими алмаштирилди“ (2016-йил 23-декабр). Қаралди: 2023-йил 15-сентябр.
  2. ↑ Вазирлар рўйхати, 2016-04-17да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-05-12