Сайли — кечпишар қовун нави. Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик институтида яратилган (И. Ашеров, С. Қўчқоров, Ш. Муҳитдинов). Шакли узунчоқ, тухумсимон. Оғирлиги 4–5 кг, сирти бурмали, туси яшил, пўсти қаттиқ, юзасида тўқ яшил доғлари бор. Этининг қалинлиги 4—4,5 см, оч яшил, мулойим, серсув, ширали. Уруғхонаси ўртача катталикда. Таркибида 5,6% қанд бор, қуруқ модда миқдори 7,8%. Уруғи униб чиққандан кейин 100—120 кунда пишади. Бир тупи 1—2 та мева беради. Ҳосилдорлиги 240— 330 с/га. 1982-йилдан Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида раёнлаштирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил