Sayqaliy
Сайқалий, Ҳисорий, Собирий (тахаллуслари; исми Собир; 1730-йил, Ҳисор — 1798-йил, Ҳисор) – шоир.
| Сайқалий | |
|---|---|
| Таваллуди |
Собир |
| Вафоти | Ҳисор |
| Касби | Шоир |
Ҳаёти
Собир Сайқалий 1730-йиилда Ҳисорда туғилган. Аввалига хусусий муаллим қўлида, кейинчалик Бухоро мадарасаларида таҳсил олган[1]. „Қиссаи Иброҳим“, „Рангнома-и Имом Муҳаммад Ҳанафийя“, „Аҳтамнома“, „Равзат уш-Шуҳадо“ каби диний-дидактик асарлари бор. Уларда Шарқда машҳур айрим сюжетлар қисқа баён этилган. Ғазал, мухаммас, мусаддас, мусамман ва маснавийларида замонасидан, ҳақсизлик ва қашшоқликдан шикоят қилган, инсонни, унинг севгисини улуғлаган.
Сайқалий ижодида ишқий саргузашт мазмундаги „Баҳром ва Гуландом“ достони алоҳида аҳамиятга эга. Асар маснавий ва лирик жанрларда аралаштириб ёзилган. Кириш қисмида 20 дан ортиқ ишқий сюжетларни санайди. Унинг асарида халқ оғзаки ижодидаги Баҳром образи асосий қаҳрамон қилиб олинган. Рум шаҳзодаси Баҳромнинг Чин маликаси Гуландомга ошиқ бўлиши ва уларнинг саргузаштлари асарнинг асосий сюжетини ташкил этади. Асарда мардлик, ватанпарварлик, садоқат, мақсадга интилишда собитқадамлик каби олижаноб инсоний фазилатлар тараннум этилган.
Сайқалий асарлари Марказий Осиё, Қозоғистон, Татаристон ва бошқа жойларда кенг тарқалган, бир неча бор нашр этилган. Қўлёзма нусхалари Санкт-Петербург, Тошкент, Ашхобод, Душанба, Самарқанд каби шаҳарлардаги қўлёзмалар фондларида сақланади[2]. Сайқалий 1798-йилда ўз ватани бўлмиш Ҳисорда вафот этган[1].
Асарлари
- „Аҳтамнома“
- Баҳром ва Гуландом. Тошкент, 1960.
- „Қиссаи Иброҳим“
- „Равзат уш-Шуҳадо“
- „Рангнома-и Имом Муҳаммад Ҳанафийя“
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет. ИСБН 978-9943-00-130-5.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Сайқалий“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- Воҳид Абдуллаев. Ўзбек адабиёти тарихи, 2-китоб, Тошкент, 1967.
- Ўзбек адабиёти тарихи, 4-жилд (5 жилдли), Тошкент, 1978.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Сайқалийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |