Сайра (лотинча: Cололабис саира) — саргансимонлар туркумига мансуб туда бўлиб яшовчи денгиз балиғи. Узунлиги 36 см гача, вазни 200 г гача, Тинч океаннинг шимолий кисми ва Япон денгизида тарқалган. 5—6-йил яшайди; 3—4 ёшида вояга етади. Январ — июн ойларида Япон денгизи жан. қисмига 9—23 минг увилдириқ ташлайди. Увилдириклари ёпишқоқ иплар ёрдамида сув ўтларига илашиб қолади. Планктон билан озиқланади. Овланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил