Sayram Isayeva
Сайрам Ниғматовна Исаева (1942.24.11, Душанба) — актриса, режиссёр Тожикистон халқ артисти (1986). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1964). 1964-йилдан Камол Хўжандий номидаги Ленинобод (ҳоз. Суғд) вилоят мусиқали драма театрида ишлайди. Театрда Робия ("Тугал айтилмаган қўшиқ"), Аза ("Лўли қиз Аза"), Эмилия ("Отелло"), Розина ("Фигаронинг уйланиши") каби образлар яратган. режиссёр сифатида "Келинлар қўзғолони", "Фармонбиби аразлади" (С. Ахмад), "Отасининг қизи" (Исфанди-ёр), "Афандининг беш хотини" (И. Содиқов), "Имтиҳон" (Ф. Ансорий), "Аёл жахлланганда" (С. Сафаров) каби спектаклларни саҳналаштирган. Исаева кўпгина ўзбек филмларида суратга тушган: Малика ("Лайлак келди, ёз бўлди"), Сайрам ("Уйимга кел"), Турдихон ("Ўзганинг бахти"), Сайрам ("Ғалате-палик авлиё"), Майсара ("Майсаранинг иши"), Нодирабегим ("Одамлар орасида танҳо"), Ўзбекойим ("Ўтган кунлар", янги варианта) ва б. шулар жум-ласидан. Шунингдек, "Ҳаёт тунда ўтди" (Саида), "Учинчи қиз" (Гулнора), "Рустам ва Суҳроб" (Гурдофарид), "Жиноятчи ва адвокатлар" (Сайрам) каби тожик филмларида ҳам роллар ўйнаган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |