Sayyodxon va Hamro
Сайёдхон ва Ҳамро — ўзбек, туркман, озарбайжон ва қорақалпоқ халқлари орасида кенг тарқалган ишқий-романтик достон. Унинг бир неча варианти Хоразм бахшиларидан ёзиб олинган. ХИХ асрнинг 2-ярми — ХХ асрнинг бошларида қўлёзма ва литографик нашрлари тарқалган. Достонда Озарбайжон ҳукмдорининг ўғли Ҳамро билан Қизилолма юртининг маликаси Сайёдхон орасидаги севги саргузаштлари ҳикоя қилинган. Асарда севги, садоқат туйғулари, тўғрилик, ростгўйлик, вафо каби ҳислатлар улуғланган. Тошкентда (1914, араб ёзувида), Туркманистонда (1960) босилган. Достон 1964-йилда ўзбек тилида нашр этилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |