Sayyoh
Сайёҳ, Абдураҳмон Сайёҳ ибн Ҳожи Муҳаммад Содиқов (1879, Тошкент — 1918, Қўқон) — маърифатпарвар, ношир. Арабистон, Туркия, Ҳиндистон, Афғонистон, Япония мамлакатларига саёҳат қилгани учун ўзига "Сайёҳ" тахаллусини олган. Ўн ёшида ота-онаси, ака-синглиси билан Маккага кетади, ўша ерда оила аъзоларининг барчасидан айрилади. Кейинчалик Ҳиндистоннинг Ражпур шаҳрига келиб, 5—6 й. мадрасада таҳсил олади. 1906-йилда заргарлик буюмлари билан савдо қилиб, Пекин (Хитой)га боради. Хитойдан Манжурия орқали Бухорога келмоқчи бўлади. Аммо Россия ва Япония ўртасида уруш бораётгани сабабли Япония ҳукумати уни Мукден шаҳрида ҳибсга олади ва ПортАртур шаҳрида сақлайди. Уруш тугагач, Гонконг орқали Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрига юборилади. У Бомбей шаҳрига келиб, Россия бош консулига мурожаат қилади. Ҳинд, хитой, араб, форс, турк тилларини билгани учун 1907-йил консулхонага ишгаолинади. 1908-йилда Тошкентга қайтиб келади ва Туркистон ҳарбий округи штабида ишлайди. Шу орада Мунавварқори Абдурашидхонов билан танишади. 1915—18 йилларда "Алислоҳ" жур.га муҳаррирлик қилади. 1912—13 йилларда ношир ва муаллиф сифатида ислом одобахлоқи, муқаддас шаҳарлар тарихи, шунингдек, кезиб чиққан мамлакатлари ҳақида кўплаб "Саёҳатномалар" чоп эттирган. Ад: Тарихи изолатал ғайн анқиссайи Зулқарнайн, Т., 1913.
Сирожиддин Аҳмедов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |