Сазкар хоним (усмонли туркча: سازکار خانم‎‎ – „муваффақ“; асл исми – Фатма Зекие Маан; 1873-йил 8-майда тугъилган – тах. 1945-йилда вафот этган) – Усмонийлар давлати султони Абдулҳамид ИИ нинг тўққизинчи хотини[1].

Сазкар хоним
Туғилиши Зекия Маан
8-май 1873-йил
Каялар, Адапазарı, 
Истанбул, Усмонийлар давлати
Вафоти тах. 1945 (ёши 71–72)
Дамашқ, Сурия
Дафн этилган жой
Турмуш ўртоғи
Абдулҳамид ИИ
(турм. 1890; ваф. 1918)
Фарзандлари Рафия Султон
Тўлиқ номи
туркча: Фатма Зекие Сазкар Ҳанıм
усмонли туркча: سازکار خانم‎‎
Уй Маан (туғилганда)
Усмонийлар (турмуш орқали)
Отаси Ражаб Бата Маан
Онаси Рукия Ҳавва Ҳаним
Дини Ислом, суннийлик

Ёшлиги

Сазкар хоним 1873-йил 8-май куни Истанбулнинг Адапазари шаҳри Каялар деб номланувчи ҳудудида туғилган[2]. Асл исми Фатма Зекия Маан боълиб, абхазиялик зодагон Маан сулоласига мансуб эди. Отаси Ражаб Бата Бей Маан[3], у эса Усмон Бей Мааннинг ўғли, Кац Бей Мааннинг набираси эди. Онаси абхазиялик Руқия Ҳавва хоним Миканба боълган[4]. Фатма Зекие Маан султон Абдулҳамиднинг 12-хотини Беҳиcе хонимнинг жияни эди[3].

Фатма Зекие Маан сарой ҳарамига Çорлулизаде Маҳмуд Жалолиддин пошонинг абхазиялик хотини Бидар хоним томонидан тақдим этилган. У бўйчан, малла сочли, оч кўк-яшил кўзли аёл боълган[3].

Никоҳи

Сазкар хоним 1890-йилда Йıлдıз саройида Абдулҳамидга турмушга чиққан[5] ва унга „Бош Иқбол“ унвони берилган. Уларнинг никоҳидан 1 йил ўтиб, 1891-йил 15-июнда Сазкар оъзининг ягона фарзанди, қизи Рафия Султонни дунёга келтирган[6]. Сазкар хоним Абдулҳамид ИИ нинг хотинларидан бири Пейвесте хоним билан яқин дўст бўлиб қолган.

1909-йил 27-апрелда Абдулҳамид тахтдан ағдарилиб, Салоникига сургун қилинган[7]. Сазкар хоним Абдулҳамидга жуда яқин эди ва шу сабабли бир муддат эри билан боълган[8]. Бироқ 1910-йилда Истанбулга қайтган[1][5] ва қизи билан Еникöйдаги саройида яшай бошлаган. Кейинчалик Сазкар хоним Абдулҳамиднинг хотинлари орасида энг суюклиси бўлган Пейвесте хоним билан бирга Шиşлида яшаган. Уларнинг хоналари уйнинг бир қаватида жойлашган эди ва ҳар куни бирга қаҳва ичиб, ўтган кунларни эслаб суҳбат қуришарди. Пейвесте хонимнинг ўғли Шаҳзода Абдураҳим Ҳайрий ҳам шу яқин атрофда яшар ва уларни тез-тез йўқлаб турарди[9]. 1912-йилда Салоники Юнонистон таркибига ўтгач, Абдулҳамид ҳам Истанбулга қайтарилди ва Бейлербейи саройига жойлаштирилди. Абдулҳамид 1918-йилда оъша ерда вафот этган[10].

Бева қолиши ва ўлими

1924-йил март ойида сулола аъзолари сургун қилингач, Сазкар қизи билан бирга Ливаннинг Байрут шаҳрига кетди. У сулоланинг қондош аъзоси эмас, балки султоннинг хотини боълганлиги боис Туркияда қолиши мумкин эди. Қизи 1938-йилда вафот этгач, Сазкар қизининг қабри яқинида бўлиш учун Сурия пойтахти Дамашққа кўчиб ўтган ва 1945-йилда шу ерда вафот этган. Сазкар хоним вафот этгач, шаҳарда қизининг ёнида, яъни Суриянинг Дамашқ шаҳри Сулаймония такяси қабристонига дафн этилган[2][11].

Фарзандлари

Исми Туғилган санаси Вафот санаси Изоҳлар
Рафия Султон 1891-йил 15-июн[12][13][6] 1938-йил[12][13][6] бир марта турмушга чиққан, икки қизи бор

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Улуçай 2011, с. 250.
  2. ↑ 2,0 2,1 Аçба 2004, с. 47 н. 1.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Экинcи, Экрем Буğра. Султан Абдüлҳамид'ин Сон Зевcеси. Тимаş Тариҳ, 31 Марч 2017 — 23, 181-бет. ИСБН 978-6-050-82503-9. 
  4. ↑ „Маршан Фамилй Wеб Сите“. Қаралди: 2018-йил 25-декабр.
  5. ↑ 5,0 5,1 Сакаоğлу 2008, с. 683.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Броокес 2010, с. 288.
  7. ↑ Ҳалл, Ричард C.. Wар ин тҳе Балканс: Ан Энcйcлопедиc Ҳисторй фром тҳе Фалл оф тҳе Оттоман Эмпире то тҳе Бреакуп оф Югославиа. АБC-CЛИО, 9 Оcтобер 2014 — 1–2-бет. ИСБН 978-1-610-69031-7. 
  8. ↑ Броокес 2010, с. 281.
  9. ↑ Акйıлдıз, Али. Сон Дöнем Османлı Падиşаҳларıнıн Никâҳ Меселеси, 2018 — 701-бет. 
  10. ↑ Паррй, Милман; Лорд, Алберт Б.. Сербоcроатиан ҳероиc сонгс, Волуме 1. Ҳарвард Университй Пресс, 1979 — 371-бет. 
  11. ↑ Сакаоğлу 2008, сс. 683–684.
  12. ↑ 12,0 12,1 Османоğлу 2000, с. 263.
  13. ↑ 13,0 13,1 Улуçай 2011, с. 258.

Адабиётлар