Сcотт Паразйнски (талаффузи: Скотт Паразински 1961-йил 28-июлда Аркансас штатининг Литтле-Роcк шаҳрида туғилган) — америкалик шифокор ва собиқ НАСА астронавти. Сcотт 5 та космик парвоз ва 7 та космик юришнинг фахрийси. 2016-йил май ойида у Қўшма Штатлар астронавтлари шон-шараф залига киритилди. У 2009-йилнинг март ойида хусусий секторда тадбиркорлик имкониятларидан фойдалаиш учун НАСАдан нафақага чиқди. Сcотт ҳозирда технология стартапининг бош директори ҳисобланади. У коинотга учган ва Ернинг энг баланд нуқтаси бўлган Эверест чўққисини забт этган биринчи одамдир[1].

Сcотт Э. Паразйнски
Таваллуди 1961-йил 28-июл (61 ёш) Литтле Роcк, Аркансас, АҚСҲ
Касби Тиббиёт шифокори, Астронавт
Миллати америкалик
Космик карера
Космосдаги вақт
57 кун 15 соат 34 дақиқа
Жами ЭВАс
7
Жами ЭВА вақти
47 соат 05 дақиқа
Миссиялар СТС-66, СТС-86, СТС-95, СТС-100, СТС-120
Миссия белгиси

Шахсий

Сcотт асли полшалик бўлиб, оиласи авлодлари Краковдан АҚШга кўчиб келишган[2]. У Пало Алто (Калифорния) ва Эвергреэн, Колорадони ўзининг она шаҳри деб билади. Сcотт Аризона штат университетининг сайёрашунос олими Меэнакши Wадҳwа билан турмуш қурган. Унинг биринчи хотини Гаилдан икки фарзанди бор. Сcотт алпинизм, қояга чиқиш, учиш ва шўнғин каби машғулотларни яхши кўради. Сcотт турли хил самолётларда 2500 соатдан ортиқ парвоз қилган. Алпинист сифатида у Серро 22,841 фут (6,962 м) ва бошқа турли чўққиларни забт этган. У биринчи марта 2008-йил май ойида Эверест чўққисига кўтармоқчи бўлган, аммо оғир бел жароҳати туфайли ортга қайтишга мажбур бўлган. Бир йил ўтгач, Дисcоверй Чаннел[3] да шифокор бўлиб хизмат қилиб, 2009-йил 20-май куни эрталаб соат 4:00 да Эверест чўққисига муваффақиятли чиққан.

Таълим

Сcотт Дакар (Сенегал) ва Байрут (Ливан)даги ўрта мактабда ўқиган. У Теҳрон, Эрондаги Жамоат мактаби ва Афина, Грециядаги Америка жамият мактабида ўқиган ва 1979-йилда тамомлаган. У 1983-йилда Стенфорд университетида биология бўйича бакалавр даражасини олди ва 1989-йилда Стенфорд тиббиёт мактабини имтиёзли диплом билан тугатди. Гарвард тиббиёт мактабининг Бригҳам ва аёллар касалхонасида тиббий амалиёт ўтаган (1990). У Колорадо штати Денвер шаҳрида шошилинч тиббий ёрдам бўйича 22 ойлик резидентура дастурини тамомлаган.

Мукофот ва унвонлар

  • Америка скаутлари (1977)
  • Саратон биологияси бўйича Миллий Соғлиқни Сақлаш Институтлари докторликдан олдинги тайёргарлик мукофоти (1983)
  • Родос стипендияси финалчиси (1984)
  • НАСА Битирувчи талаба тадқиқотчиси мукофоти (1988)
  • Стенфорд тиббиёт олимлари дастури (1988)
  • Стенфорд тиббиёт мактабининг тадқиқот мукофоти (1989)
  • НАСА-Амеснинг тан олинганлик сертификати (1990)
  • Wилдернесс тиббиёт жамияти тадқиқот мукофоти (1991)
  • Космик станция жамоаси аъло мукофоти (1996)
  • НАСАнинг махсус хизматлари медаллари (1998, 1999)
  • НАСА космик парвоз медаллари (1994, 1997, 1998, 2001, 2008)
  • НАСАнинг хизматлари учун медаллари (2002, 2009)
  • Эллис оролининг оилавий мероси мукофоти (2005)[4]
  • Авиация ҳафталиги лауреати мукофоти (2008)[5]
  • Аркансас авиация шон-шараф зали (2008)[6]
  • Тадқиқотчилар клуби Лоуэлл Томас мукофоти (2008)[7]
  • 2010-йилги Қишки Олимпиада ўйинлари учун АҚШ жамоасининг фахрий сардори[8]
  • Миллий бургут скаут ассоциациясининг энг яхши бургут мукофоти (2012)[9]
  • Полша Республикасининг хизматлари учун ордени (2013)
  • Варшава ҳарбий технология университетининг фахрий доктори (2013)[10]
  • Антарктида хизматлари учун медал (2014)
  • Америка Қўшма Штатлари Астронавтлар Шон-шараф Зали (2016)[11]

Тиббиёт факултетида ўқиётганда у Америка Қўшма Штатларининг ривожланиш Луге жамоасида иштирок этди ва 1988-йилги Олимпия синовларида мамлакатдаги энг яхши ўнта иштирокчи қаторига кирди[12]. У, шунингдек, 1988-йилда Канаданинг Калгари шаҳрида бўлиб ўтган Қишки Олимпия ўйинларида Филиппин учун Олимпия терма жамоаси мураббийи бўлиб ишлаган.

Тиббий мартаба

Сcотт Стенфорд университетида бакалавриатда ўқиётганда, мураккаб молекуляр биология усулларидан фойдаланган ҳолда Африка уйқу касаллигида антиген ўзгаришини ўрганди. Тиббиёт факултетида ўқиш давомида у НАСА аспиранти стипендияси билан тақдирланди. Сcотт НАСА Амес тадқиқот марказида инсон космик парвози пайтида юзага келадиган суюқлик алмашинуви бўйича тадқиқот олиб борди. Бундан ташқари, у узоқ муддатли космик парвозлар учун ишлаб чиқилаётган бир нечта машқ қурилмаларини лойиҳалашда иштирок этган ва юқори баландликда иқлимлаштириш бўйича тадқиқотлар олиб борган.

НАСА фаолияти

1992-йил март ойида астронавт сифатида танланган Сcотт 1992-йил август ойида Жонсон космик марказига юборилди. У бир йиллик ўқитиш ва баҳолашни тугатди ва миссия мутахассиси сифатида малакага эга бўлди. Сcотт дастлаб Астронавтлар офисида Миссияни ривожлантириш бўлимида парвоз кемасидан ташқари фаолият (ЭВА) бўйича экипаж вакилларидан бири бўлиб хизмат қилган. У Москвада Гагарин номидаги космонавтларни тайёрлаш марказида беш ой машғулот ўтказди.

Сcотт СТС-120 да космик юриш пайтида.
Сcотт Халқаро космик стансиянинг шикастланган қуёш панелини та'мирлаш учун СТС-120 да космик юриши пайтида.

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ Он Орбит. Онлй Ҳуман то Ботҳ Вентуре инто Спаcе анд Cлимб Мт. Эверест Wилл Спеак ат АИАА Спаcе 2009 Cонференcеъс „Эдуcатион Аллей“.
  2. ↑ „WАРСЗАWА: Космонаута Сcотт Э. Паразйнски одwиэдзиł Wожскоwą Академиę Течниcзнą“. Супер Эхпресс (14-май 2013-йил). Қаралди: 18-декабр 2019-йил.
  3. ↑ Эверест: Беёнд тҳе Лимит (ТВ Сериэс 2006–), қаралди: 2018-07-22
  4. ↑ „2005 Эллис Исланд Ҳеритаге Аwардс - Тҳе Статуэ оф Либертй & Эллис Исланд“. www.либертеллисфоундатион.орг. 2019-йил 18-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-июл 2018-йил.
  5. ↑ „Превиоус Wиннерс“. лауреатес.авиатионwеэк.cом. Қаралди: 22-июл 2018-йил.
  6. ↑ „Ҳалл оф Фаме“ (инглизча). Аркансас Авиатион Ҳисториcал Соcиэтй. 2018-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-июл 2018-йил.
  7. ↑ „2008 Лоwелл Тҳомас Аwардс Диннер: Эхплоринг Эартҳ фром Абове“ (инглизча). www.спаcереф.cом (2008-йил сентабр). Қаралди: 22-июл 2018-йил.[сайт ишламайди]
  8. ↑ "Углй Беттй'с босс намед ас ан ҳонорарй теам cаптаин. (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-01-30 санасида архивланган) – 27 Жануарй 2010 ТеамУСА.орг артиcле аccессед 31 Жануарй 2010.
  9. ↑ „НЕСА Оуцтандинг Эагле Сcоут Аwард — СҲАC Эагле Сcоут Ассоcиатион“. эса.самҳоустонбса.орг. 2018-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-июл 2018-йил.
  10. ↑ Астронаута докторем ҳонорис cауса WАТ, 13 Май 2013
  11. ↑ Кеннедй Спаcе Cентер (1-феврал 2016-йил), Сcотт Паразйнски: 2016 У.С. Астронаут Ҳалл оф Фаме Индуcтеэ, 2016-04-24да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2018-07-22{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  12. ↑ Берг, Аимеэ. „ОЛЙМПИCС; Астронаут'с Адвентуре он Эартҳ: Луге“ (инглизча). Қаралди: 22-июл 2018-йил.