Сcрубс
Сcрубс — ёш шифокорларнинг иши ва ҳаётига бағишланган комедиявий/комедиявий-драматик американ телевизион сериали (ситком). Сериал Билл Лаwренcе томонидан яратилган бўлиб, «Тоучстоне Телевисион» телекомпанияси томонидан продусерланган.
| Сcрубс | |
|---|---|
| Тури |
вазият комедияси комедиявий драма |
| Муаллиф(лар) | Билл Лаwренcе |
| Ролларда |
Зач Брафф Сараҳ Чалке Доналд Фаисон Кен Женкинс Жоҳн C. МcГинлей Жудй Реес Неил Флйнн |
| Мамлакат |
|
| Қисмлар сони | 139 |
| Қисм давомийлиги | 22 дақ. |
| Эфирга узатилиши | |
| Телеканал | НБC |
| Трансляция даври | 2-октябр 2001 — 2008 (анонсларга кўра) |
Сериал премераси 2-октябр 2001-йили НБC каналида бўлиб ўтган. Шоуни суратга олиш жараёнлари ҳозирги кунга қадар давом этмоқда. 2007-йил, 25-октябр куни НБC каналида сериалнинг охирги, еттинчи эпизодининг премераси бўлиб ўтди.
Қаҳрамонлар ва актёрлар
Бош қаҳрамонлар
- Доктор Жоҳн Дориан (Жон Дориан ёки шунчаки "Ж.Д.", актёр Зач Брафф — тиббиёт коллежини эндигина тугатган ва сериал бошланишида «Саcред Ҳеарт» клиникасига интерн сифатида келган ёш шифокор. Унинг сўзларидан баёнот олиб борилади.
- Доктор Чристопҳер Дунcан Турк (Кристофер Дункан Тёрк, актёр Доналд Фаисон) — жарроҳ, Жоҳн Дорианнинг энг яқин дўсти. Улар тиббиёт мактабида бирга ўқишган, коллеждаги ўқиш пайтида бир хонада яшашган ва бир клиникага ишга киришган.
- Доктор Эллиот Реид (Эллиот Рид, актриса Сараҳ Чалке) — яна бир ёш шифокор. У Турк ва Ж.Д. билан уларнинг биринчи иш кунида танишади. Тез орада дўстлашишади. Бундан ташқари, сериал бошланишидан оз ўтмай Эллиот ва Ж.Д. орасида романтик муносабатлар пайдо бўлади ва улар у ёки бу ҳолда бутун сериал давомида ўзлари ҳақида эслатиб туришади.
- Cарла Эспиноса (Карла Эспиноса, актриса Жудй Реес) — клиниканинг бош ҳамшираси, у катта иш тажрибасига эга ва атрофдагиларга маслаҳат беришни яхши кўради. У Дориан, Турк ва Эллиотга янги иш жойида мослашишга ёрдам беради ва тез орада улар дўстларга айланадилар. Учинчи мавсум охирида Cарла ва Турк турмуш қуришади, вақт ўтиб фарзандли ҳам бўлишади.
- Доктор Перcивал «Перрй» Cох (Персивал Кокс, «Перри». Актёр Жоҳн C. МcГинлей) — клиниканинг энг тажрибали шифокорларидан бири, кейинчалик — ординатуранинг бошлиғи. Оғир феъл-атворига қарамай, Cох вақти-вақти билан Ж.Д., Турк ва Эллиотга қийин вазиятлардан чиқишда ёрдам беради. Жоҳн Дориан уни ўзининг мураббийси, ўзини эса — унинг протежеси деб ҳисоблайди.
- Доктор Роберт Келсо (Роберт «Боб» Келсо, «Боб». Актёр Кен Женкинс) — клиниканинг бош шифокори, доимо Cох билан келишмовчиликлари бор. Клиника ходимлари орасида ўзининг уларга бўлган муносабати туфайли машҳур эмас.
- Фаррош (актёр Неил Флйнн) — тиббиётга алоқаси бўлмаган ягона бош қаҳрамон, аммо у вақти-вақти билан сужет ривожига таъсир қилади.
Иккинчи даражадаги роллар
- Роберт Масчио — Др. Тодд Қуинлан (Доктор Тодд Куинлен) — жарроҳ (85 та эпизод)
- Алома Wригҳт — Лаверне Роберц (Лаверн Роберц) — ҳамшира (77 та эпизод)
- Чриста Миллер — Жордан Сулливан (Жордан Салливан) — доктор Cохнинг собиқ хотини, клиника директорлар кенгашининг аъзоси (65 та эпизод)
- Сам Ллойд — Тҳеодоре «Тед» Буcкланд (Теодор «Тед» Бакленд) — госпиталнинг атторнейи (62 та эпизод)
- Жоҳннй Кастл — Др. Доуг Мурпҳй (Доктор Даг Мёрфи) — патологоанатом (41 та эпизод)
- Травис Счулдт — Кеитҳ Дудемеистер (Кейт Дудемейстер) — клиника ходими (22 та эпизод)
- Чарлес Чун — Др. Wен (Доктор Вен) — жарроҳ (20 та эпизод)
- Мичаэл Ҳоберт — Лонниэ (Лонни) — клиника ходими (14 та эпизод)
- Сcотт Фолей — Сеан Келлй (Шон Келли) (11 та эпизод)
- Тара Реид — Данни Сулливан (Денни Салливан) — Жорданнинг синглиси (11 та эпизод)
- Ҳеатҳер Граҳам — Др. Моллй Cлоcк (Доктор Молли Клок) — псиҳиатр (9 та эпизод)
- Элизабетҳ Банкс — Др. Ким Бриггс (Доктор Ким Бриггс) — уролог (8 та эпизод)
Мавсумлар ва эпизодлар
| Мавсум | Сериялар сони | Намойиш бошланиши | Намойиш тугаши |
|---|---|---|---|
| 1 мавсум | 24 | 2-октябр 2001 | 21-май 2002 |
| 2 мавсум | 22 | 26-сентабр 2002 | 17-апрел 2003 |
| 3 мавсум | 22 | 2-октябр 2003 | 4-май 2004 |
| 4 мавсум | 25 | 31-август 2004 | 10-май 2005 |
| 5 мавсум | 24 | 3-январ 2006 | 16-май 2006 |
| 6 мавсум | 22 | 30-ноябр 2006 | 17-май 2007 |
| 7 мавсум | 18 | 25-октябр 2007 | 2008 |
Саундтрек
Сериал турли хил йўналишлардаги мусиқага бой. Сериалнинг бош мавзуси Лазло Бане гуруҳи томонидан ижро этилган ва дастлаб «Алл тҳе Тиме Ин тҳе Wорлд» албомида чиқарилган «Суперман» композициясидир.
Ҳаволалар
- Сериалнинг расмий сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-05-25 санасида архивланган) (ингл.)
- «Клиника» (Wайбаcк Мачине сайтида 30-декабр 2007-йил санасида архивланган) «МТВ — Россия» каналининг сайтида (рус.)
- Сcрубс НБC каналининг сайтида (ингл.)