Sebeos
(ВИИ асрнинг И ярми) – Епископ; ўзининг тарихий асарида ВИ-ВИИ а. И ярми воқеалари ҳақида ҳикоя қилади; 604-628 йиллари Византия билан Арманистон ўртасида бўлиб ўтган воқеалар ҳақида қимматли ма’лумотлар келтирилган. Шунингдек, Хусрав ИИ Парвиз (591-628) туриш-турмуши ва арабларнинг Арманистон устига қилган биринчи юриши; Эроннинг давлат тузилиши ва солиқ системаси ҳақида ҳам муҳим ма’лумотлар учратамиз. Асар Хусрав ИИ га душманлик руҳида ёзилган.
Сурия манбаларига келсак, аввалам бор шуни айтиш керакки, сурёний тили арамей тилининг бир шоҳобчаси, лаҳжасидир. Бу тил дастлаб ИИ-ИИИ асрлардан бошлаб Дажла билан Фрот оралиғидаги ерларда тараққий этди. Бу ҳол Сурияда ҳам, Ироқда ҳам, христианликнинг кенг тарқалиши билан боғлиқдир. Христианлик ғоялари сурёний тилида битилган барча китоблар мазмунида ўз аксини топди.
Яна бир гап. Суриялик олимлар ўзлари мустақил тарзда йирик асарлар яратмадилар. Лекин улар таржимонлик фаолияти (грекчадан паҳлавий тилига, паҳлавийчадан грек тилига, сўнг ҳар иккаласидан сурёний тилига) билан Византия, Эрон, Греция ўртасида кўприк, я’ни воситачилик ролини ўтадилар. ИХ асрга келиб улар паҳлавий ва грек тилидаги китобларни араб тилига таржима қиладилар.[1]
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ ЎРГАНИЛАЙОТГАН МАМЛАКАТ (МИНТАҚА) ТАРИХСҲУНОСЛИГИ ВА МАНБАСҲУНОСЛИГИ (ЭРОН).