Дунёвийлик ёки секуларизм диний муассасаларнинг давлатдан, жамиятдан айри туриши кераклигини уқтирувчи қараш ва оқимдир. Дунёвийларга кўра дин ва эътиқод кишиларнинг шахсий масаласи бўлмоғи лозим. Дунёвийлик нафақат давлатни дин таъсиридан, балки динни ҳам давлат сиёсати таъсиридан сақлайди. Ҳозирги кунда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг кўпчилиги дунёвийдир. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам дин ва давлат структуралари бир-биридан айирилган.