Sedimentogenez
Седиментогенез (лот. седиментум — чўкиш ва ... генез) — кенг тарқалган табиий жараён, табиий шароитда барча турдаги чўкиндиларнинг ҳаракатланиш ёки муаллақ ҳолатидан (сув ва ҳаво муҳитида) ҳаракацизлик ҳолатига ўтиши. Чўкиндилар кўпинча қуруклик юзасида, дарё, денгиз, океанларда ташқаридан олиб келинган тайёр терриген (аллотиген) материаллар ҳамда турғун ва оқувчи (тоғ ён бағирларидан оқиб тушувчи дарёлар, сойлар) сув ҳавзаларида биоген ва хемоген йўл билан чўккан баъзи (одатда, қийин эрувчан) бирикмалар ҳисобига шаклланади. Баъзи тадқиқотчилар (Н.Б. Вассоевич, 1957, 1962) С. деганда, чўкмани сув ҳавзасининг тубига тушишидан бошлаб то диагенез босқичигача, яъни сув ҳавзаларида муҳит ва сув оралиғида ҳеч қандай кимёвий қарамақаршиликка учрамайдиган лаҳзасигача бўлган жараённи тушинади. Рус геологи Н. М. Страхов (1953,1960) С. тушунчасига чўкманинг ривожланиш даврини ҳам киритади. МДҲ давлатларида чўкинди тоғ жинслари ҳақидаги фан "литология", бошқа давлатларда эса "седиментология" деб аталади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |