Sehrgarlik
Сеҳргарлик (жодугарлик) — халқ эътиқодига кўра, айрим одамларнинг зиён етказиш ёки ундан халос этиш, касалликларни тузатиш борасидаги мўъжизавий қобилияти. Сеҳргарликнинг пайдо бўлиши ибтидоий дин шакллари — анимизм, фетишизм, аждодлар руҳига сиғиниш ва бошқа билан боғлиқ. Сеҳргарликка ишониш деярли ҳамма халқларга хоСеҳргарлик Этнографлар фикрича, зиён етказадиган Сеҳргарликнинг ижтимоий асоси қабилалар ўртасидаги ўзаро душманликдан келиб чиққан. Бошқа қабила кишисига касаллик, ўлим тилаб афсун ўқиш, ёвуз руҳларга эътиқод қилишнинг манбаларидан бири бўлган. С.га ишониш буддизм, христианлик, ислом динида ва бошқа динларда сакданиб қолган, қисман улар билан аралашиб кетган. Ўрта асрларда Европада христиан черковида С — иблис хатти-ҳаракатидир деган қараш мавжуд бўлган. Черков ва дунёвий ҳокимият С.да шубҳа қилинган барча кишиларни қаттиқ таъқиб этган. Исломда С. билан шуғулланиш оғир гуноҳ ҳисобланади.[1]