Секстет (лот. сехта — олтинчи) 1) олти ижрочи (созанда ёки хонанда)дан иборат ансамбл; 2) шу ансамбл ижросига мўлжалланган мусиқа асари. Илк намуналарини италян композитори Л. Боккерини (1743—1805) яратган. Чолғу С. камер мусиқа тури бўлиб, одатда, соната туркуми шаклида ёзилади(мас, П. Чайковскийнинг "Флоренсия хотиралари" торли Си). Вокал С.лар, асосан, операда учрайди (мас, В. Моцартнинг "Дон Жуан" операсидаги С). Ўзбекистон композиторларидан И к. Акбаров ва бошқа С. яратган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил