Селектор (лотинча: селиго — саралайман, танлайман) — 1) маълум ўзгармас ток импулсларини сезадиган электромеханик қурилма. Телефон аппаратлари параллел уланган абонентлар билан диспетчерлик пункти орасида (кўпинча, темир йўл транспортида) телефон алоқа ўрнатишда (селектив алоқада), телесигнализация, телебошқариш, автоматик бошқариш тизимларининг электр алоқа занжирларида ишлатилади; 2) секин нейтронлар дастасидан маълум энергияли нейтронларни ажратиш учун қўлланиладиган асбоб.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил