Селенит (юн. селене — Ой) — гипс тури, минерал. Одатда, тоғ жинслари ёрикларида деворларга перпендикуляр жойлашган ингичка толасимон минерал агрегатлар ҳосил қилади. Узунлиги 10—15 см гача бўлиб, ёруғлик нурларини ипак сингари чиройли акс эттиради. Турли аралашмаларига қараб ранги оқ, зангори оқдан сариқ ва пушти ранггача бўлади. С. безактош сифатида кенг қўлланади (яна қаранг Гипс). [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил