Selenodeziya
Селенодезия (юн. селене — Ой ва даио — бўламан) — Ой ўлчамлари ва шакллари урганиладиган фан соҳаси. С. тадқиқотлари, асосан, 3 юналишда олиб борилади: 1) Ой инерсияси эллипсоиди ўрганилиб, унинг ички тузилишига доир бир неча кўрсаткичлари аникланади; 2) сатҳий сиртлардан бирида оғирлик кучининг параметрлари аникланади; Ой ҳажмига тенг ҳажмга эга бўлган сатҳий сирт селеноид дейилади. Инерсия эллипсоиди ва селеноид Ойнинг динамик шаклларини ифодалайди; 3) Ойни унинг ташқи физик сирти билан аникланадиган шакли таҳлил қилинади. Бундай шакл геометрик шакл дейилади ва унинг параметрлари аэрофотосъёмка ва космик геодезия ўлчашларига ўхшаш аниқланади. Ойга космик аппаратларнинг учирилиши Ой атрофидаги космик фазода ва бевосита унинг сиртида ўлчашлар олиб бориш имконини берди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |