Селестин

Селестин (лот. cаэлестис — зангори осмон) - сулфатлар синфига мансуб минерал. Стронсий, сулфат кислота бирикмасидан таркиб топган. Кимёвий таркиби СрСО4; Са ва Ва аралашган бўлади. Ромб сингонияда кристалланади. Кристаллари устунсимон, дисксимон, пирамидага ўхшаш. Донадор, толасимон, пластинкасимон, тупроқсимон агрегатлар ҳосил қилади. Ҳаво ранг ёки ҳаво рангкулранг, баъзан қизғиш ёки сарғиш хиллари мавжуд. Шишадек ялтироқ. Мўрт. Қаттиқлиги 3—3,5, зичлиги 4 г/см3 чамасида. Асо-сий конлари оҳактош, доломит, гипслар билан боғлиқ. Хемогенбиоген чўкинди жинсларда хол-хол кўринишида ёки ғовакларни тўлдирувчи сифатида учрайди. Синонимлари: апотом, шюцит. Стронсий ва унинг турли бирикмалари пиротехникада, махсус қотишмалар и.ч.да, рангли телевизор, лазер электроника ва бошқаларда қўлланади. С.дан стронсий олинади. Ўрта Осиё, Россия Федерацияси (Волга бўйи, Урал), Буюк Британия, Германия, АҚСҲ, Италия ва бошқа жойларда конлари мавжуд. С. Ўзбекистонда кенг тарқалган. Фарғона водийси, Ўзбекистон ғарби ва жанубида бўр ва палеоген даврлари ётқизиқларида учрайди.