Селфи (/ˈсɛлфи/)[1] – инсоннинг одатда қўли ёки селфи таёқчаси ёрдамида смартфонига олинган ўз расми. Селфилар одатда Фаcебоок, Тwиттер, Снапчат, Инстаграм каби ижтимоий тармоқларда тарқатилади. Улар одатда табиатда тасодифан тушурилади (ёки тасодифий кўринади). "Селфи" одатда камера ёрдамида билак узунлигидек жойдан олинган расм деган маънони англатади. Бироқ, селфи кўплаб субектларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Демак, расм кўплаб субектларни қамраб олаётган ва улардан бири томонидан олинаётган бўлса ҳам селфи ҳисобланади.

Тарихи

1839-йилда америкалик фотография кашфиётчиси Роберт Cорнелиус ўзининг биринчи сураткаш бўлишига сабаб бўлган дагуэрреотйпени ясайди. Жараён секинлиги сабабли у линзани олиб бир-икки дақиқага камера ичига кирарди, кейин линзани қопқоққа қайта жойлаштирарди. У расм ортига “Ёрқин тушурилган биринчи расм. 1839” деб ёзиб қўяди. Унинг “биринчи селфи” расми нусхаси Филаделфиядаги Лаурел Ҳилл қабристондаги қабртошига тушурилган.

1900-йилда Кодакнинг биринчи ихчам “Броwниэ” камераси селфи-портретларни кенг тарқалган техника бо’лишга олиб келди. Селфи тушиш учун одатий усул қуйидагича эди: учоёқ устига о’рнатилган камера ва ко’згу обект яқинига келтириб расмга олинар эди. 13 ёшли Николай ИИнинг кичик қизи Анастасия Никоклаевна 1914-йилда кўзгу орқали о’зини расмга олиб до’стига жо’натган биринчи ўсмир эди. Расм билан бирга у жо’натган хатида шундай деб ёзади “Бу расмни мен ко’згуга қараб туриб о’зим олдим. Қо’лим қалтирог’ида буни қилиш жуда қийин эди” (албатта у пайтдаги камералар ҳозиргидек енгилгина бо’лмаган).

1970-йилларда расмни тушурган жойида чиқариб берадиган камералар яратилши билан селфи-портрет анча ривожланди – янгича юз ифодалари, консерватив шахслардан кўра беқарор шахсларни расмга олиш ва ҳоказо. Тезкор камералар ҳаваскорларга ҳам тезда фотографияни о’рганишга имкон берди. Бу амалиёт рақамли камераларга о’тиш жараёни тезлатди. Кейинчалик улар ко’пйиллик плёнкали камераларни суриб чиқарди.

2002-йил 13-сентабрда биринчи марта Карл Крузекникининг “Доктор Карлнинг О’зига Хизмат Илмий Форуми”да Натан Ҳопе томонидан мақоласида селфи со’зи ишлатилади. Кейинчалик Ҳопе о’з фикрини рад этган бо’лсада, уни қуйидагича та’рифлаганди: “о’зингни тасвирлаш учун умумийликда фойдаланилган нимадир”.

Сонй Эриcссон фирмаси 2003-йил охирида селфи ва видео қо’нг’ироқлар амалга оширишга имкон берувчи олд камерали З1010 мобил телефонини ишлаб чиқаради. Бундай камералар Ипҳоне 4 (2010) каби қурилмалар учун умумий бо’либ борди.

2011-йилда расм улашилувчи Инстаграм ижтимоий тармог’и фойдаланувчиларга осонлик билан ўзларининг расмларини ўзгартиришга имкон берувчи авто-филтр жорий этади. 2013-йилда Охфорд инглиз тили луғатига селфиэ сўзи қўшилади.

Машҳурлик

Кенг тарқалганига қарамасдан ундан фойдаланилётганига кўп бўлмаган. Селфи жанридаги расмлар бир қанча муддат аввал бор эди. Фаcебоок ҳали етакчи ижтимоий тармоқ бўлмаган 2000-йиллар бошида селфи расмлар одатда МйСпаcеда тарқатилган. Бироқ, ёзувчи Кате Лоссенинг айтишича 2006-2009-йиллар оралиғида (Фаcебоок МйСпаcедан машҳурроқ бўлган пайт) “МйСпаcе пиc” (одатда ҳавасакка, тез кўриш учун, тез-тез ваннахона кўзгуси қаршида тушилган) янгироқ бўлган Фаcебоок ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларига ёқмади.

Манбалар

Ҳаволалар