Селлюлоза эфирлари - селлюлоза гидроксил гуруҳини алкиллаш ёки ациллаш натижасида олинган маҳсулотлар, умумий формуласи [С6Н7О2 ОР3] (оддий Селлюлоза эфирлари) ва [С6Н7О2 (ОCОР)3]н (мураккаб Селлюлоза эфирлари). Оддий Селлюлоза эфирларини синтез қилишнинг асосий усули ишқорли селлюлозага галогеналкиллар ёки алкил сулфатлар таъсир эттиришдан иборат. Бу жараён юқори (80—120°) температурада олиб борилади. Оддий Селлюлоза эфирлари 30-50% ли НаОҲ муҳитида олинади. Этерификация 5—10 соат давом этади.

Мураккаб Селлюлоза эфирларини синтезлашда кислота ёки уларнинг ангидрид ва хлорангидридлари этерификацияловчи реагент вазифасини ўтайди. Мураккаб Селлюлоза эфирларининг энг кўп ишлатиладигани уларнинг минерал кислоталар, мас, нитрат кислота билан бирикмаси нитроцеллюлоза. Селлюлоза эфирлари қоғоз, тўқимачилик, лок-бўёқ саноати ва бошқа соҳаларда ишлатилади.