Selma Xonimsulton
Селма Хонимсултон (усмонли туркча: سلمه خانم سلطان; 1916-йил 13-апрел — 1942-йил 13-январ) — Усмонийлар маликаси, Рауф Ҳайри бей ва Ҳадича Султоннинг қизи.
| Селма Хонимсултон | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Олий ҳазратлари малика Селма, Котваранинг раниси ва Усмонийлар империяси маликаси | |||||
|
| |||||
| Туғилиши |
1916-йил 13-апрел Ортакöй вилласи, Истанбул, Усмонийлар империяси (ҳозирги Истанбул, Туркия) | ||||
| Вафоти |
13-январ 1942-йил (25 ёшда) Париж, Нацистлар босиб олган Франсия | ||||
| Дафн этилган жой | Бобигнй қабристони | ||||
| Турмуш ўртоғи |
Сед Сажид Ҳусаин Али (турм. 1937) | ||||
| Фарзандлари | Кенизе Мурад | ||||
| |||||
| Отаси | Рауф Ҳайри бей | ||||
| Онаси | Хадича Султон | ||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||
Ёшлиги
Селма Хонимсултон 1916-йил 13-апрелда Ортакöйдаги онасининг вилласида туғилган[1]. Унинг отаси Рауф Ҳайри бей (1871–1936)[2] Ҳайри бей[3] ва Белкис хонимнинг[2] ўғли, онаси Ҳадича Султон (1870–1938) эса Усмонийлар империяси султони Мурод В ва Şаян Кадıннинг қизи эди[4].
1924-йил март ойида Усмонийлар сулоласи вакиллари сургун қилингач, Селма ва унинг оиласи Ливаннинг Байрут шаҳрида истиқомат қила бошлади[2][3][5]. Унинг ота-онаси 1918-йилда ажрашган[6], сургунда эса отаси юборадиган алимент ҳисобига яшашган. Бироқ отаси контрабанда можаросига аралашиб қолиб, ишидан бўшатилгач ва қамоққа ташлангач, улар пулсиз қолишди[3][7]. Оиланинг имкониятлари чекланган бўлса-да, Селма замонавий дидли ёш аёлга айланган[6].
Никоҳи

1932-йилда Франсияда яшаётган Усмонийлар оиласининг икки маликаси — Дüррüşэҳвар Султон ва Нилуфар Хонимсултон учун бирйўла икки никоҳ масаласи ҳал қилинди. Ўша пайтда дунёдаги энг бой одам деб ҳисобланган Ҳайдаробод Низоми уларни ўзининг икки ўғлига унаштириб қўйди. Франсиянинг жанубида оддийгина тўй қилингач, икки келин Ҳиндистонга яшаш учун жўнаб кетди[6]. Оғир шароитда қолган Ҳадича қизини имкон қадар тезроқ турмушга чиқариш борасида кучли босим остида эди. Аммо қашшоқлашиб қолган турк империяси оиласи вакиллари учун муносиб куёв топиш жуда қийинлашган эди. Тахминан 5 йилдан сўнг Селма учун Ҳиндистонда куёв топилди. Селма 1937-йилда Ҳиндистонга бориб, Котвара рожаси Сед Сажид Ҳусаин Алига турмушга чиқди. Ҳиндистонда Селма Котвара раниси ва Усмонийлар империяси маликаси сифатида Малика Селма унвонини олди[2][3][5][6].
Бироқ Истанбулдаги шоҳона ҳаёт дабдабаси, сўнг космополит Байрут муҳитида улғайган Селма янги муҳитга мослашишда жуда қийналди[6]. Уларнинг никоҳи бахтли кечмади. 1939-йил ёзида биринчи фарзандига ҳомиладор Селма яқинлашиб келаётган туғруқ баҳонаси билан Парижга йўл олди. Унга фақат Усмонийлар оиласининг содиқ хизматчиси, Ҳиндистонга у билан бирга келган Зейнел оға исмли ҳадим ҳамроҳ бўлди. Иккинчи Жаҳон уруши тез яқинлашиб келар экан, унинг маблағи тугаб қолди[5][6]. Унинг қизи Кенизé Мурод ўша йил 11-ноябрда туғилди[8]. Селма эрига хабар бермади, бунинг натижасида қайноталари болани ўлик туғилган деб ўйлашди[6].
Вафоти
1942-йилда жаҳон уруши авжига чиққан эди. Ҳар қандай манбалардан узилиб қолган Селма ўта қашшоқликда яшади. Ўша қишда у оғир касал бўлиб қолди ва охир-оқибат 1942-йил 13-январда сепсисдан вафот этди. Вафотидан кейин малика Париждаги Бобигнй қабристонига дафн қилинди[1][5][6].
Фарзандлари
| Исм | Туғилган сана | Изоҳлар |
|---|---|---|
| Кенизé Мурод | 1939-йил 11-ноябр | Франсиянинг Париж шаҳрида туғилган Париж, турмуш қурмаган ва фарзандсиз. |
Насаби
| Селма Хонимсултон | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Адра, Жамил. Генеалогй оф тҳе Империал Оттоман Фамилй 2005, 2005 — 21-бет.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Экинcи, Экрем Буğра „Падиşаҳ Торуну Бир Саваş Муҳабири: Кенîзе Мурад'ıн Ҳикâеси“ (тр). экрембуграэкинcи.cом (2018-йил 12-феврал). Қаралди: 2022-йил 3-апрел.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Экинcи, Экрем Буğра „Аcıларла Öденен Кефâрет: Ҳадиcе Султан'ıн Ҳикâеси“ (тр). экрембуграэкинcи.cом (2017-йил 4-декабр). Қаралди: 2022-йил 3-апрел.
- ↑ Броокес, Доуглас Сcотт. Тҳе Cонcубине, тҳе Принcесс, анд тҳе Теачер: Воиcес фром тҳе Оттоман Ҳарем. Университй оф Техас Пресс, 2010 — 282-бет. ИСБН 978-0-292-78335-5.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Бардакçı, Мурат. Сон Османлıлар: Османлı Ҳанеданı'нıн Сüргüн ве Мирас Öйкüсü. İнкıлâп, 2008 — 87-бет. ИСБН 978-9-751-02616-3.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 6,6 6,7 Кҳан, Элисабетҳ „Оттоман Принcессес Ин Индиа (1). Парт Оне: Тҳе сад cасе оф Принcесс…“. Медиум (2020-йил 26-июн). Қаралди: 2022-йил 3-апрел.
- ↑ Неcдет Сакаоğлу. Фамоус Оттоман wомен. Авеа, 2007 — 277-бет.
- ↑ قاسم, محمود. موسوعة أدباء القرن 21 - الجزء الثاني, موسوعة أدباء العالم في القرن 21. Э-Кутуб Лтд — 283-бет. ИСБН 978-1-78058-423-2.