Sementit
Сементит, темир карбиди (Ғе3С) — темирнинг углерод билан ҳосил қилган кимёвий бирикмаси; таркибида 6,67% углерод бўлган мураккаб панжарали структура. Сементит жуда қаттиқ (НВ"800 кг/мм2) ва мўрт (нисбий узайиши 6=0) бирикма. Сементит марганец (Мп), хром (Сг) ва бошқа элементларни маълум миқдорда эрита олади, лекин ўзи маълум шароитда парчаланиб, ундан графит ажралиб чиқади: Ғе3С—>ЗҒе+С. Шунинг учун сементит беқарор бирикма ҳисобланади. Сементитдаги углерод атомлари ўрнини металлоидлар, мас, азот ёки кислород атомлари, темир атомлари ўрнини эса металлар, мас, марганец, хром, волфрам атомлари олиши мумкин. Таркибидаги темир атомлари ўрнини бошқа металларнинг атомлари олишидан ҳосил бўлган бирикма легирланган сементит деб аталади. Сементит металлнинг суюқ эритмалари, аустенит ва перлитдан ажралади. Кристалланиш шароити ва кейинги ишлов турига қараб ҳар хил шаклда — тенг ўқди доначалар, пластиналар шаклида бўлиши мумкин.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |