Семестр (лот. сих — олти, менсис — ой) — олий ўқув юрти, касб-ҳунар коллежи, академик лицейларда ўқув йилининг ярми. Бир С, одатда, 16— 18 ўқув ҳафтасидан иборат бўлади. Ҳар С. охирида имтиҳон сессияси ўтказилади. С.лар оралиғида таътил белгиланади. Бир ўқув йили давомида кишки ва ёзги имтиҳон сессияси мавжуд. Қишки сессия январфев., ёзги сессия эса майиюн ойларига тўғри келади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил