Seminar
Семинар (лот. семинариум — кўчатхона; мактаб) —1) олий ёки ўрта махсус мактаб талаба (ўқувчи)ларининг муайян назарий курсни қанчалик ўзлаштирганликларини аниқлаш усули, мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган ўқув амалиётининг муҳим турларидан бири. Талаба томонидан бажарилган реферат, маъруза, илмий тадқиқотнинг муҳокамасидан иборат. С, албатта, мавзуни илмий тадқиқ этган профессорўқитувчи ёки тегишли мутахассислар раҳбарлигида амалга оширилади. Ўқув предмети ҳарактери, машғулот мақсади, ўқув юрти йўналишига кўра айрим ўзига хосликлар билан университет, институт ҳамда халқ хўжалиги соҳаларида кенг тарқалган. Баъзан маърузага боғлиқ бўлмаган ҳолда, муайян мавзудаги мустақил таълим шакли сифатида ҳам ўтказилади.
Таълимнинг С. шакли дарслар, асосан, баҳсмунозара тарзида уюштириладиган Юнонистон ва Қад. Рим мактабларида вужудга келган. ХВИИ асрдан бошлаб Ғарбий Европа университетларида гуманитар йўналишда ўқийдиган талабаларнинг асл манбалар билан ишлаш усули таълимнинг асосий шакли сифатида қўлланилганлиги С.нинг тараққиёти ва ҳозирги шаклга келишида муҳим ўрин тутади.
Замонавий С.лар муайян предметни чуқур ўрганишга йўналтирилган. С. машғулотлари давомида талаба (ўқувчи)лар илмий иш юритиш тажрибаси, ўз хулосаларини оғзаки ва ёзма равишда ифодалай олиш ҳамда нуқтаи назарларини асосли ҳимоялаш малакасига эга бўладилар. Бу хил машғулотларнинг 3 тури мавжуд: муайян курсни чуқурлаштириб ўргатишга йўналтирилган С.; курс доирасида асосий ва муҳим ҳисобланган мавзуларни ўрганишга қаратилган С; илмий изланишга йўналтирилган, маъруза мавзусига алоқадор бўлмаган семинар. С. машғулоти ўтказишнинг асосий шартларидан бири барча иштирокчилар учун мавзу ёки мутахассисликка боғлиқ адабиётлар, манбалар, архив материаллари ва қўлёзмалардан фойдаланишда бирдек имконият яратилишидир. С. мавзулари тегишли профессорўқитувчилар томонидан тузилиб, кафедра мажлисида тасдиқланади. С. мавзусини қизиқишларига кўра, талаба (ўқувчи)ларнинг ўзлари танлашлари мумкин. С. раҳбари ўтказиладиган С.нинг мақсади, мавзумундарижаси, унинг методологик йўналишини маъруза, маърузасуҳбатлар воситасида тушунтириб беради. Ундан кейин ҳар бир мавзу бўйича аниқ талаблар белгилаб берилади, адабиётлар рўйхати илова қилинади. С раҳбари эса бунда маслаҳатчи сифатида иштирок этади. С. машғулотларининг маҳсули, одатда, реферат бўлади. Рефератлар машғулот давомида тингланади ва муҳокама этилади. Рефератлар мавзуга мос келиши, методологик асоси тўғри бўлиши, мантиқан изчил ва аниқ ифодаланиши, илмий хулосалар асосли ҳамда амалиётга алоқадор бўлиши керак. Муҳокама жараёнини фикр алмашув тарзида, барча саволларга жавоб топа олиш имконини берадиган даражада ташкил этиш С. раҳбарининг асосий вазифасидир. С. мавзулари кейинчалик талаба (ўқувчи)ларнинг курс, диплом ишлари мавзусига айланади. Улар ҳатто диссертация мавзуси даражасигача ҳам чиқиши мумкин; 2) муайян агротехник тадбир бўйича ўтказиладиган маслаҳат йиғилиши. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидаги бирор агротехник тадбир бўйича пайдо бўлган янгиликларни тегишли мутахассисларга таништириш мақсадида ўтказиладиган С.лар кенг ёйилган. Мас, чигит ёки бугдой экиш, пахта ёки дон ҳосилини йиғиб олиш бўйича ўтказиладиган С.лар; 3) Ўзбекистонда номзодлик ёки дрлик илмий даражасига даъвогарнинг тайёргарлигини синаб кўриш учун илмий тадқиқот муассасаси ва олий ўқув юртларидаги олимларни ўз ичига олувчи илмий тузилма. Назарий С деб аталадиган бу тузилма мажлисида даъвогар ўз диссертациясидаги асосий ғояни баён этиб беради. С аъзолари эса турли саволлар билан унинг тайёргарлик даражасини синовдан ўтказадилар.
Қозоқбой Йўлдошев, Рўзмон Келдиёров [1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |