Semiotika
Семиотика (юн. семиотикос — белгилар ҳақидаги таълимот), семиология — 1) ахборот, маълумотларни сақлаш ва узатиш учун хизмат қиладиган белгилар ва белги тизимларининг умумий хусусиятларини ўрганадиган фан соҳаси; 2) у ёки бу обектнинг бир маънодаги Семиотика нуқтаи назаридан ўрганиладиган тизими (мас, муайян филм ёки бадиий асар Семиотика си, муайян халқдаги муомала-мурожаат Семиотика си ва бошқалар).
Лингвистик Семиотика даги асосий тушунча лисоний белги бўлиб, у муайян матнлардаги ва муомала вазиятидаги шакл ва мазмуннинг диалектик бирлиги сифатида намоён бўлади. Белги ўзи шартли равишда алоқадор бўлган нарса ҳақида муайян жамият вакилларига хабар беради. Белгиларнинг энг муҳим ва мураккаб тизими тилшунослик ўрганадиган тилдир. Белги тизимлари табиий (инсон тили, хайвонларнинг белги тизимлари) ва сунъий (ясама, сунъий тиллар, дастурлаш тили, физика, кимё, математика ва мантиқдаги рамзлар тизими) бўлади. Белгилар ва белги тизимларини ўрганишда синтактика, семантика ва прагматика ўзаро ажратилади. Синтактика нутқ занжирида ёки муайян матнда кетма-кет, изчил қўлланадиган тил бирликлари ўртасидаги ўзига хос муносабатларни ўрганади. Семантика белгиларнинг улар ифодалайдиган объектлар билан муносабатини ўрганади. Прагматика эса белгилар, улар ифодалайдиган объектлар ҳамда белгилар тизимидан фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатни ўрганади.
Семиотика нинг "белгилар ҳақидаги фан" сифатида умумий кридалари, хусусиятлари дастлаб америкалик мантиқшунос Ч.Семиотика Пирс ва швейсариялик тилшунос Ф. де Соссюр асарларида бир вақтнинг ўзида ва мустақил равишда қайд этилган. Ушбу тушунча учун Ч.Семиотика Пирс "Семиотика " терминини. Ф. де Соссюр эса "семиология" терминини, қўллаган. Семиотика ғояси кейинчалик америкалик файласуф Ч. У. Моррис томонидан тартибга солиниб ривожлантирилди. Бир қанча европа ва рус олимлари ҳам Семиотика нинг ривожига ҳисса қўшганлар. Фалсафий фанлардан ҳисобланадиган умумий Семиотика ва махсус семиотик фанлар, жумладан, тил Семиотика си (глоттосемиотика ёки лингвосемиотика) фарқланади. Семиотика тараққиёти функсионал структур тилшунослик тараққиёти билан узвий боғлиқдир
. Семиотика муаммоларини ишлаб чиқиш математик мантиқ, математик лингвистика, информатика ва бошқа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Адабиёт
- Степанов Ю. С, Семиотика, М., 1971.
Абдуваҳоб Мадвалиев, Ибодулла Мирзаев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |