Семирамида (юн. Шаммурамат, оссурийча — Саммурамат) — Оссурия подшоси (маликаси) (мил. ав. ИХ аср охири), Шамшиадад В (мил. ав. 823 — 811)нинг хотини. Асли Бобилдан. Эри вафот этгач, Ададнерари ИИИ балоғатга етмаган даврида (мил. ав. 810—806 йиллар) давлатни амалда васий сифатида ўзи бошқарган. Унинг ҳукмронлиги даврида шимолидаги халқлар ва мидияликлар билан тезтез урушлар содир бўлиб турган. Шу туфайли мазкур халқларда С. ҳақида афсона тўқилган. Унга кўра, С. ва унинг эри Нин Скифия, Эрон, Арабистон, Бақтрия, Ҳиндистон, Миср ва бошқа мамлакатларга улкан ҳарбий юришлар қилишган, Ниневия ва Бобил каби пойтахт шаҳарлар бунёд этишган. С. Ҳиндистон юришидан қайтиб келгач, Нин томонидан уюштирилган фитнадан хабардор бўлади ва ўз ихтиёри билан унга тахтни топшириб каптарга айланади ва бир гала каптарлар билан саройни тарк этиб учиб кетади. Геродот ва Ктесий С.ни дунёдаги мўъжизалардан бири — Бобилдаги сарой томида яратилган машҳур "осма боғлар" бунёдкори сифатида таърифлашган (қаранг Етти мўъжиза).

Адабиёт

  • Ртвеладзе Э.В., Великий шелковий пут, Т., 1999.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил