Sempoala
Бу мақола ўзбек тилининг имло қоидаларига мувофиқ ёзилмаган. Қаранг: ВП:ОРФО. |

Семпоала (астек тилидан сўзма-сўз таржимада — „беш сув“, кўплаб қадимги канал ва сув ўтказгичлари борлиги сабабли) — Тўтонаклар даври маданиятининг Месоамерикан археологик ёдгорлиги. Мексиканинг Вераcруз штатида, Мехико шаҳридан тахминан 350 км узоқликда жойлашган.
Аҳоли пункти милоднинг бошланиш йилларида пайдо бўлган. Энг қадимги ёдгорликлар Олмеклар таъсирини намойиш этади. Испанлар келишидан аввалроқ шаҳарда истиқомат қилиб келган Тотонаклар даврида шаҳар аҳолиси 25-30 минг кишини ташкил қилган.
Эрнан Кортес бошчилигида бу жойларга келган конкистадорлар маҳаллий тотонаклар билан уларнинг азалий рақиблари ва ХВ аср бошидан уруш олиб борган ацтекларга қарши иттифоқ тузади.
Ўша кунларда Семпоала обод ва фаровон шаҳар эди. У шарқий Мексиканинг муҳим диний ва савдо маркази эди. Испанлар шаҳар аҳолисининг қувноқ табиатига қарамай, кўплаб фестиваллар ва улкан боғлари туфайли Семпоалани „Бузуқ шаҳар“ деб атай бошлашган. Кейинчалик, шаҳар Испаниянинг Севиля шаҳрига уйғунлаштирилиб, „Янги Севиля“ деб аталади.
Кортес ғалаба қозониб, Янги Испанияда тўлиқ назорат ўрнатгач, тотонаклар қатағонга учради. Улар шаҳардан мажбурий равишда чиқариб юборилган, шакарқамиш плантацияларида ишлаш учун қул қилинган ва насронийликни қабул қилишга мажбур қилинган.
1575-1577-йилларда шаҳарда чечак эпидемияси тарқалган. Шундан кўп ўтмай, 1600-йиллар бошида аҳоли шаҳарни тарк этади. Аҳолининг қолган қисми Халапага кўчиб ўтади ва Семпоала археолог Франсиско дел Пасо и Тронкосо томонидан кашф қилинмагунича унутилади. Шаҳарга аста-секин янги фуқаролар кўчиб кела бошлайди.
Галерея
Манбалар
Ҳаволалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |