Semyon Subbotin
Семён Матвеевич Субботин (асл фамилияси Сабсович; 1889, Сороки, Бессарабия вилояти – 1948, Тошкент) – ўзбек совет гигиенисти, тиббиёт олими, соғлиқни сақлаш ташкилотчиси, профессор (1938).
| Семён Матвеевич Субботин | |
|---|---|
| Таваллуди |
1889-йил Сороки, Бессарабия вилояти, Россия империяси ёки Бессарабия вилояти, Россия империяси |
| Вафоти |
1948-йил Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари |
|
| Таълими | Базел университети |
Биографияси
1889-йилда Сорока шаҳрида дон, ун, нон ва тамаки баргини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи Мойше Шимонович Сабсович оиласида туғилган[1].
Базел университетининг тиббиёт факултети битирувчиси (1914)[2]. Бессарабия вилоятининг Сорока шаҳрида тиббий амалиёт билан шуғулланган[3]. „Субботин“ тахаллуси билан 1917-йил феврал ва октабр инқилобларида қатнашган, 1918-йилда РКП (б) (Россия Коммунистик партияси (болшевиклар)га қўшилган[4].
1917-йил феврал ойида Сорока шаҳар ишчи ва аскарлар депутатлари кенгашининг биринчи раиси этиб сайланган[5][6].
1918-йил март ойида Руминия томонидан қўшиб олинган Бессарабияда партизан ҳаракатида қатнашган, сўнгра Днестрнинг чап қирғоғига кўчиб ўтган. 1924-йилда Молдавия АССР ташкил этилиши билан унинг биринчи Соғлиқни сақлаш халқ комиссари этиб тайинланган. Молдавия АССР раҳбариятидаги партиявий тозалашлардан сўнг Семён Матвеевич Субботин Тошкентга кўчиб келган ва бу ерда 1930-йилда Ўрта Осиё университетининг тиббиёт факултетида ижтимоий гигиена кафедрасини ташкил этиб1933-йилгача унга раҳбарлик қилган[7].
1933-1937-йилларда Ўрта Осиё университети тиббиёт факултети физиология, патология ва меҳнат саломатлиги кафедраси профессори (1935-йилда Тошкент тиббиёт институтига айлантирилган).
1936-йилдан Тошкент тиббиёт институтининг ижтимоий гигиена кафедрасида мактаб гигиенаси курсидан дарс бера бошлаган.
1938-йилда Тошкент тиббиёт институтида болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедрасини ташкил қилиб унга 1948-йилгача раҳбарлик қилган.
Ўзбекистон ССР Конституциясини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа комиссияси аъзоси, Тошкент шаҳар Кенгашининг соғлиқни сақлаш бўлими бюроси аъзоси бўлган.
Манбалар
- ↑ Метрическиэ записи доступни на сайте эврейской генеалогии ЖеwишГен.орг. Фамилия в разних документах записана как „Сабсович“ и „Сапсович“.
- ↑ „Кафедра гигиены детей, подростков и питания“. 2016-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-август.
- ↑ Субботин – волний перевод фамилии Сабсович.
- ↑ Кафедра гигиэни детей, подростков и питания (история)
- ↑ „Политические пристрастия“. 2016-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-август.
- ↑ „Работники сорокского здравоохранения“. 2022-йил 12-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-ноябр.
- ↑ „Мой Ташкент“. 2016-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 8-август.