Сен-луи — Сенегалнинг шимоли-ғарбий қисмидаги шаҳар. Сен-Луи вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 132,5 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Сенегал (дарё) сининг Атлантика океанига қуйилиш еридаги порт. Савдотақсимот маркази. Балиқ овланади. Озиқ-овқат, полиграфия саноатлари ривожланган. Кустар усулда турли буюмлар тайёрланади. Университет бор. Шаҳарга 1659-йилда асос солинган. 1958-йилгача Сенегал ва айни вақтда Мавританиянинг маъмурий маркази бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил